Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “ИҚтисодиёт”кафедрасия


Инвеститсия сийосатининг асосий йналишлари



Download 0,7 Mb.
bet4/4
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643807
1   2   3   4
Bog'liq
kurs ishi

3. Инвеститсия сийосатининг асосий йналишлари
инвестиция лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
инвестиция мажбурияти — белгиланган мақсадларга эришиш учун инвестор томонидан қабул қилинадиган мажбурият;
инвестиция сиёсати — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ва унинг алоҳида тармоқларида инвестицияларнинг зарур даражасини ва тузилмасини таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция манбаларини топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини аниқлашга йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ тадбирлар мажмуи;
инвестиция фаолияти — инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
инвестиция фаолиятининг иштирокчиси — инвестицияларнинг амалга оширилишини буюртмаларни бажарувчи сифатида ёки инвесторнинг топшириғи асосида таъминлайдиган инвестиция фаолияти субъекти;
инвестиция шартномаси — инвестиция фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган, инвестиция шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган ёзма битим;
инвестициялар — инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини), мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни;
кўчар ва кўчмас мол-мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликларни);


4 Ўзбекистонда инвиститсийон сийосатнинг амалга ошиши
2025 йилгача Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати стратегиясини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати



Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2025 йилгача Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати стратегиясини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва бошқа идоралар раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, тегишли ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари ҳам мазкур тадбирга жалб этилди.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар инвестициявий сиёсат стратегиясининг аспектларини ва инвестициявий фаолиятнинг аниқ белгиланган устувор йўналишлари, ресурслари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли мақсадларни амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни муҳокама қилдилар. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ўз нутқида инвестицивий сиёсатнинг саноат ва ҳудадлар нуқтаи назаридан умумий тавсияларни аниқлаш мақсадида мамлакатдаги саноат шароитини ўзгартириш динамикаси билан боғлиқлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида ривожланган мамлакатлардан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда капитал бозорининг ривожланган мамлакатлардаги аҳамияти муҳокама қилинди, шу билан бирга, инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш, қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларни жалб қилиш бўйича хориж тажрибаси ўрганилди.

Xulosa
Инновацион фаоллик тадбиркорлик фаолиятининг асоси ҳисобланади. Тадбиркор олий унвонига бозор иқтисодиётида фаолият юритаётган ташкилот ёки корхонанинг рақобат курашида муваффақиятга эришиш учун доимий равишда янгиликлар излаш ва қўллашга мойил бўлган раҳбаргина муносиб. Бу тадбиркорларга юқоридан берилган қисмат ҳам, ма’навий бурч ҳам эмас. Бу қаттиқ рақобат курашида жон сақлаш эҳтиёжи амр қиладиган жиддий ҳаётий (иқтисодий) заруратдир.


Илмий-техник ва ихтирочилик фаолиятининг узлуксизлиги, вақти-вақти билан янги, самаралироқ маҳсулот ва технологиялар пайдо бўлиши инновацион рискнинг муҳим омили ҳисобланади, бу олдинроқ яратилган ва ўзлаштирилган инновациялар самарадорлигининг муддатидан олдин пасайишига олиб келади.
Давлат инновацион жараённинг доимий қатнашчиларидан бири ҳисобланиб, давлат раҳбарлари, унинг органлари ва давлат хизматчиларидан юқори профессионаллик, стратегик фикрлаш ва са’й-ҳаракатлар талаб қиладиган энг муҳим, мас’улиятли ва малакали фукнсиялардан бири – инновацион- стратегик функсияни бажаради.
Давлат маҳаллий интеллектуал мулкларни хорижда ҳимоя қилишда ҳам фаол рол ўйнаши лозим. Ҳозирда унинг сезиларли улуши хорижа ТМК ва фирмаларига деярли бепул бериб юборилмоқда ва уларга кўплаб даромад келтирмоқда.
Давлатнинг стратегик-инновацион функсияси инновацион иқтисодиёт унинг пойдевори ҳисобланган билимлар жамияти шаклланиши шароитларида жуда муҳим аҳамият касб этади.
МИТ яратишдан мақсад – шу ҳужжатда э’лон қилинган фан ва технологиялар соҳасида давлат сиёсати мақсадларини амалга ошириш, я’ни танлаб олинган устуворликлар асосида мамлакат ривожланишининг инновацион йўлини та’минлаш ҳисобланади.
Илмий-техник ижодиётда олимлар, ихтирочилар, конструкторлар, техниклар, ишчилар, менежерлар, шунингдек, талабалар, аспирантлар ,мактаб ўқувчиси, нафақахўр ва ҳ.к. иштирок этади. Ижодкорликка мойиллиги бўлган шахсда уни амалга ошириш истаги (даромад олиш истаги ижодиёт романтикасидан устун келмаслиги лозим), олинган натижани баҳолаш ва расмийлаштириш учун зарурий билимлар ва кўникмалар, олинган натижага эгалик ва ундан иқтисодиётда фойдаланиш натижасида олинган фойдада иштирок этиш ҳуқуқининг юридик кучга эгалиги муҳим аҳамият касб этади.
Ўсиб келаётган янги авлод ўрта мактабнинг юқори синфларидаёқ ижод ва уни ҳуқуқий тартибга солиш хақида бошланғич билимлар олиши, ижодиёт романтикасини эгаллаши лозим. Бу билим ва кўникмаларни олий ўқув юртларида кенгайтириш ва олинган ихтисосликни ҳисобга олган ҳолда дифференсиялаш зарур. Бу билимларни уздуксиз та’лим тизимига, олимлар, муҳандис-техник ходимлар, менежерлар ва давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш талаб этилади

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР



    1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил

24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://www.pv.uz/oz/ newspapers/poslanie-preidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirzieeva-olij mazhlisu-2020

    1. Edvard M. Do export processing zones attract FDI and its benefits (The experience from China). Institute for International Economic, Washington, DC, USA. International Economics and Economic Policy. Springer-Verlang. 2014. 87-103 p.

    2. Lin J. “New Structural Economics: A Framework for Rethinking Development,” World Bank Research Observer, Vol. 26, 2011. No. 2, pp. 193–221

    3. Кузнецов В.П, Кузнецова С.Н, Лапаев Д.Н. Теоретические аспекты развития организационно-экономического механизма формирования промышленных парков. Казань, изд-во Познание Института экономики, управления и права. 2014. 148 с.

    4. Кузык Б.Н, Яковец Ю.Б. Россия – 2050 Стратегия инновационного развития. Монография – М.: «Экономика», 2004.-128 c.

    5. Ефимычев Ю.И., Трофимов О.В. Концептуальные основы стратегии инновационного развития промышленных предприятий: Монография. – Н. Новгород: Изд-во ННГУ им. Н.И. Лобачевского, 2010. – 273 с.

    6. Агеева О.А, Щербинина Е.И. Существующие стратегические решения разработки инновационного проекта. Вопросы экономики и управления. Международный научный журнал № 2 (09) 2017. 71-73 с.

    7. Abdullayev S.A, Xajiyev B.D, Mambetjanov Q.Q. O‘zbekistonning ijtimoiy- iqtisodiy rivojlanish strategiyasi.Darslik.-T.: “Barkamol fayz media”, 2018.-424 b.

    8. Гулямов С.С, Абдуллаев А.М. и др. Инновационный потенциал и его влияние на конкурентное развитие экономики страны (теоретико- методологические аспекты). Т.: Фан ва технология, 2016.-884 с.

    9. Раимжанова М.А. Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларга инвестицияларни жалб қилиш: назарий асослари, ҳозирги ҳолати ва истиқболлари. Т.: “Extremum-press”, 2013.-176 б.

    10. Муминова К.Ш. Ўзбекистон саноатининг ривожланиш даражаси ва унинг ҳудудий жиҳатлари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил.

    11. Мамаджонов Д.Г. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида саноат тармоғининг бошқарув самарадорлигини ошириш йўллари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 3, июнь, 2018 йил

    12. Салимбов Б.Б. Ўзбекистонда кичик саноат зоналарини барпо этишнинг ташкилий-иқтисодий асослари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил

    13. Турсунов Б.О. Саноат ишлаб чиқаришни тизимли қўллаб-қувватлаш ва рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион ахборот таъминотини шакллантириш. BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI ILMIY AXBOROTI 2020/3 (79), 250-254 б.

    14. Турсунов Б.О. Кичик саноат зоналари иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг инновацион ахборот таъминотини шакллантириш. “Рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш йўллари” мавзусидаги халқаро онлайн илмий- амалий конференция материаллари., Т.: 2020 йил. 702 б.

    15. www.stat.uz- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий ахборот сайти.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish