Инвиститсияларнинг турлари ва молялаштириш манбалари
Марказлаштирилган инвестициялар фақат республика иқтисодиётининг устувор йўналишларига давлат мақсадли дастурлари ва давлатлараро битимларни амалга ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш учун уй-жой қурилишига, сув хўжалиги қурилишига, аҳоли яшайдиган жойларнинг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга, давлат бошқаруви органлари, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа тармоқлари объектлари қурилишига, умумдавлат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш ва таъбиий офатлардан ҳимоя қилиш иншоотлари қурилишига ажратилади. Давлат бюджети маблағларисиз ижтимоий соҳа тармоқлари самарали ривожлана олмайди. Давлат давлат бюджетидаги марказлаштирилган молия ресурсларининг 80 % га қадар маблағларини таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, турар-жой ва давлат қурилиши соҳаларининг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини қондиришга йўллайди. Марказлаштирилган молия маблағларининг қолган 20 % қисмидан маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни ишлаб чиқариш жабҳаларида рағбатлантириш мақсадида фойдаланилади. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари, уларнинг таркиби ва уларни бозор муносабатлари шароитида трансформация қилишни талаб этади. Чунки молиявий манбаларнинг таркиби экстенцив кўпаймайди балки улардан интенцив ва самарали фойдаланиш йўлларини қидириш лозим. Бунинг учун уларнинг таркибий тузилишини чуқур таҳлил қилиш ва бозор инфратузилмаларидан оқилона фойдаланган ҳолда даромад олиш объектларига йўналтириш лозим. Иккинчи томондан, молиявий манбалардан ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида нафақат даромад олиш манбаи сифатида қараш, балки мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида ноактив фаолиятларга маблағ сарфлашдан сақланиш ҳам ижтимоий ҳимоянинг бир кўриниши ҳисобланади. Бундай тамоийилда иш тутиш албатта марказлашган пул маблағлари фондларида ўзгача, марказлашмаган пул маблағлари фондларида бошқача бўлади. Шу нуқтаи назардан молиявий манбалар таркиблари таснифий белгиларига кўра таҳлил қилинади. Иқтисодий адабиётларда молиявий манбаларнинг таснифий белгиларига кўра таркибий элементлари қўйидагича фарқланади (1-жадвал). Марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий манбалар таркибини (элементларини) таснифий белгиларига кўра кўриб чиқамиз[10]. Асосий капиталга ўзлаштириладиган инвестиялар марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни молиялаштириш манбалари таҳлили қўйидаги 2- жадвалда ўз аксини топган. 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 138,1 трлн.сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, уларнинг 63,7 %и ёки 88,0 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 36,3 % ёки 50,1 трлн. сўм молиялаштирилди. Жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар улуши, ўтган йилнинг мос давридаги улушига нибатан 6,7 % пунктга камайиб, 21,8 % ёки 30 178,7 млрд. сўмни ташкил этди.
Молиявий манбаларнинг таснифий белгиларига кўра таркибий элементлари1 Таснифий белгиси Молиявий манбаларнинг таркибий элементлари 1 2 1. Келиб чиқиш манбаларига кўра Ички манбалар: амортизация ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар даромади, аҳоли маблағлари, бюджетдан таъминлаш, банк кредитлари, қимматли қоғозларнинг ички бозори, солиқлар, лизинг.Ташқи манбалар: ҳукуматлараро кредитлар, хорижий инвестициялар, қимматли қоғозларнинг халқаро бозори. 2. Мулкий муносабатларига кўра Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари, жалб қилинган (аҳоли, хорижий инвесторларнинг маблағи ва ҳ.к.) ресурслар, заём маблағлар (давлат, кредит-банк ва суғурта тизимларининг маблағи), қайтариш ва қайтармаслик шарти билан олинган бюджет маблағлари. 3. Мулкчилик турларига кўра Давлат инвестиция ресурслари (бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар маблағи, давлат қарзлари, акциялар пакетлари ва бошқа асосий ва айланма фондлар, давлатга қарашли мулк ва ҳ.); инвестициялар, шу жумладан молиявий инвестициялар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва ҳ.к.лар ресурслари; хорижий инвесторларнинг (хорижий давлатлар, халқаро молиявий ва инвестиция институтлари, алоҳида ташкилотлар, институционал сармоядорлар, банклар, кредит муассасалари маблағлари) инвестиция ресурслари 4. Мулкчилик даражасига кўра Давлат даражасида: бюджетлар ва бюджетдан ташқари фондларнинг ўз маблағлари; давлат кредит-банк ва суғурта тизимларининг жалб этилган маблағлари; давлат халқаро қарзлари (давлатнинг ташқи қарзи), давлат облигациялари, қарзлар ва бошқа заёмлар (давлатнинг ички қарзи кўринишидаги заём маблағлар). Ташкилотлар даражасида:ўз маблағлари (даромад, амортизация ажратмалари, зарарни қайтариш учун суғурта суммалари, асосий ва айланма маблағлар ҳамда номоддий активларнинг иммобилизацион ортиқча қисми; жалб этилган маблағлар, шу жумладан бадаллар ва ионалар, акцияларни сотишдан тушган пуллар ва ш.ў.маблағлар. бюджет, банк ва тижорат кредитлари кўринишидаги заем маблағлари (фоизли ва фоизсиз, қайтиб бериш ва қайтиб бермаслик асосида); Инвестиция лойиҳаси даражасида: мамлакат, ҳудудлар ва уларнинг субъектлари бюджети, бюджетдан ташқари фондлар маблағлари; хўжалик юритувчи субъектлар маблағи; турли кўринишдаги хорижий инвестициялар. Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 107927,9 млрд. сўм ёки жами инвестицияларнинг 78,2 % инвестициялари ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 6,7 % пунктга кўпайди. 2020 йилнинг январь-сентабрь ойларида корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар – 37 916,3 млрд. сўм ёки жами асосий капиталга инвестицияларнинг 27,5 %ини ташкил этди. Aҳоли маблағлари ҳисобидан жами асосий капиталга инвестицияларнинг 8,8 % и ёки 12 157,2 млрд. сўми ўзлаштирилди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 15 086,1 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,0 % пунктга камайиб, 10,9 % ни ташкил этди. Мамлакат инвестиция сиёсатини юритишда ишлаб чиқариш тармоқларини техник ва технологик таркибий ўзгартириш масалаларига ҳам эътибор қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |