Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 0,67 Mb.
bet5/11
Sana01.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#625864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БМИ АБТ пахта

Экстракциялаш жараённи автоматлаштириш функционал схемаси


Мой хом-ашёсидан ўсимлик ёғини олиш учун саноатда кетма-кет ёғсизлантириш усули билан узлуксиз экстракциялаш жуда кенг қўлланилмоқда. Бу усул эритувчининг ва экстракцияланувчи материални қарама-қарши йўналтириш принципига асосланган. Кетма-кет ёғсизлантириш усулининг қўлланилиш жараённи битта аппаратда олиб боришга, концентрацияланган мисцелла олишга, экстракциялашнинг давом этиш вақтини қисқартиришга, энергия сарфларини ва эриткич исрофини анча камайтиришга имкон беради. Узлуксиз экстракциялаш жараёни масалан, электракцияланувчи материални қарама-қарши оқимда ҳаракатланувчи эриткичга ботириш усули билан амалга оширилиши мумкин. Бундай турдаги экстректорларга НД-1250 вертикал шнекли экстракторлар киради.
Ботириш усули бўйича узлуксиз экстракциялашнинг технологик жараёнини 2-расм ифодалайди. Экстракцияланувчи материал транспортёр V воситасида экстрактор VI юклаш колоннасига узатилади, кейин юклаш камерасининг шнек билан экстракторнинг горизонтал шнекигача пастга узатилади. Горизонтал шнек материални экстракцион колоннага узатади, бу ерда хам у шнек ёрдамида эриткичнинг қарши оқими воситасида юқорига кўтарилади.
Эриткич идиши I дан насослар II ёрдамида эриткич бензо-сув ажраткич III орқали иссиқлик алмашгич IV га узатилади, у ерда иситилади ва экстракцион колоннанинг юқори қисмига келади.
Ёғсизлантирилган материал – кунжара (шрот) экстракцион колоннанинг юқори кисмида жойлашган чиқарувчи қурилма VII ёрдамида тостер VIII га узатилади, унда шротдан эриткич ҳайдалади. Эриткич ва сув буғлари скруббер IX орқали конденсаторларга келади, шрот эса чиқарувчи шнек X ёрдамида намловчи шнек XI ва пневмотранспортёр билан шрот элеваторига узатилади.
Экстракциялашнинг технологик жараёнини тахлил этиш шуни кўрсатадики, уни автоматлаштириш схемаси экстракторга берилаётган эриткичнинг сарфини ва ҳароратини автоматик ростлашни; экстракторнинг юкланиш колоннасида экстрактланувчи материал сатҳини ростлашни; экстракторнинг юкланиш оқимида эриткичнинг, экстракцияланувчи материалнинг, тостер чангларидан ва намловчи шнекдан чиқишдаги шротнинг, коллекторлардаги буғнинг ҳароратларинн автоматик назорат қилишни; экстракторнинг юкланиш колоннаси юқори қисмида, скуббер газ йўлида сийракланишларни ростлашни; насослар ишлайдиган линияда, сув ажраткичда, эриткич иситкичига буғ узатиш линиясида босимларни назорат қилишни; иккиламчи эриткич бакидаги сатхни назорат қилишни эриткичнинг ҳаводаги ва шротдаги фоиз ҳисобидаги миқдорлари ҳақидаги автоматик сигнал беришни назарда тутиш керак.
1 1-расм. Экстракторни автоматлаштириш схемаси
Эриткич сарфини барқарорлаштиришнинг автоматик тизими ДКН турадаги диафрагма дан, 13 ДДН туридаги дифманометр дан, ПВ 10-1 Э туридаги иккиламчи асбоб дан, унга бошқариш станцияси киритилган (схемада шартли равишда алоҳида кўрсатилган) ПРЗ–31 туридаги ростловчи блок дан ва 25 r 30 НЖ (ВЗ) туридаги ростловчи мембрана клапани дан иборат бўлиб, бу клапан эриткичнинг идишга қайтиб тушиш линиясида ўрнатилган.
Тизим қуйидагича ишлайди. Иккиламчи асбоб га киритилган задатчик (топширгич) ёрдамида, эриткич сарфлашнинг берилган қиймати ўрнатилади. Режимлар алмашлаб улагич (переключатели) автоматик ростлаш холатига ўтказилади. Сарфлашнинг берилган қийматига пропорционал пневматик сигнал ва дифмонометр ўлчаган сарфининг оний қийматига пропорционал пневматик сигнал ростлагич га келади. Бу сигналлар орасида мувозанат бузилганда ростлагич клапан ни очишга ёки ёпишга мос тегишли пневматик сигнални ишлаб чиқади.
Иккиламчи асбобга киритилган бошқариш станцияси клапанни қайта улагич ва дастаки топширгич ёрдамида масофадан туриб қўлда бошқариш имконини назарда тутади.
Эриткич ҳароратини автоматик барқарорлаштириш тизими термобаллон ли 13ТД73 туридаги манометрик термометр дан, ПВ 1019 туридаги иккиламчи асбоб дан, ПР3—31 туридаги ростловчи блок дан ва 25 ч 30 НЖ туридаги ростловчи мембрана клапани дан иборат.
Иккиламчи асбоб ростланувчи параметрни ёзиш ва катталигини кўрсатишни, шунингдек ростланувчи параметрнинг берилган қийматини кўрсатишни кўзда тутади. Асбоб ичига уланган бошқариш станцияси да топширгич бор, у ижрочи механизмни масофадан туриб кўлда бошқаришни таъминлайди ва масофадан туриб қўлда бошқаришдан автоматик бошқаришга ва аксинча силлиқ ўтишни таъминлайди.
Агар эриткичнинг ҳарорати ғалаёнланиш таъсирида берилган қийматдан юқорига кўтарилса, у ҳолда қувурда иссиқлик алмашгичдан кейин ўрнатилган термобаллон бу ўзгаришларни қабул қилади ва манометрик термометрга ўрнатилган пневматик ўзгарткич уни пневмосигналга айлантиради, бу сигнал иккиламчи асбобга ва ростлагичга келади. Ростлагичда бу сигнал топширгичдан келадиган сигнал билан таққосланади ва мослик бўлмаганда ростлагич ростловчи клапанга таъсир кўрсатиб, уни ёпади ва иссиқлик алмашгичга узатилаётган иссиқлик узатишни иссиқлик алмаштиргичдан кейинги эритгич ҳарорати берилган қийматга тенг бўлмагунча камайтириб туради. Агар эриткич ҳароратининг пасайиши содир бўлса, ростлагич тескари томонга ишлайди.
Экстракторнинг юкланиш колоннасидаги экстрактланувчи материал сатҳни барқарорлантиришнинг автоматик тизими МЭСУН-1В туридаги учта сигнализаторлар комплектидан иборат бўлиб, улар ёруғ ва товуш сигнализациялари тизимига ва экстракторларни блокировкалаш, қуритиш гуруҳидаги аппаратлар ва транспорт элементлари электр схемасига уланган.
Юқори сатҳ огоҳлантирувчи, ўртадаги нормал, пасткиси авария сатҳидир. Тизим ишининг ишончлилигини ошириш учун юқори ва пастки сатҳлар микроқайта улагичли байроқ туридаги датчиклар билан такрорланиши мумкин.
Портлашдан ҳимоя қилинган тарзда ишланган ДЕ-4 туридаги сигнализатор датчиклари 14а, 15а, 16а экстракторнинг юклаш колоннаси юқори қисми ўрнига ёки юкланиш оқимида ўрнатилади. Сигнализаторлар блоклари 14в, 15в, 16в марказий шчитда ўрнатилади.
Сатҳни барқарорлаштириш тизими қуйидаги тарзда ишлайди: Режимни танлаш калитлар 13б, 17б ёрдамида автоматик блокировка қилинган режими ёки масофадан туриб қўлда бошқариш режими танланади. Калитлар масофадан туриб қўлда бошқариладиган ҳолатда турганда блокировка қилинган агрегатларни ишга тушириш ва тўхтатиш пультдан туриб, кнопка 13в, 17в ли постлар ёрдамида исталган кетма-кетликда амалга оширилиши мумкин. Бунда тўхтатиш кнопкалари 13г, 17г жойига ўрнатилади.
Калитларнинг ҳолати автоматик блокировка қилинган бошқариш режимида бўлганда агрегатлар ва транспорт элементларини ишга тушириш материалнинг технологик оқими ҳаракатга тескари тартибидагина ва экстрактор юкланиш колоннасида материалнинг ўртача нормал сатҳи мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. Бирор агрегат тœхтатилганда олдинги хамма агрегатлар ва технологик оқим бўйича транспорт элементлари тўхтайди. Шундай қилиб, технологик қурилмани материал босиб кетиши ва ортиқча бўлишининг олди олинади.
Тизимнинг автоматик блокировка қилинган режимда ишлаши қуйидаги тарзда кечади. Œртача сатҳда қурилма нормал режимда ишлайди, бу ҳақида табло 15г сигнал беради. Материал сатхи юқоридаги датчиккача кўтарилганда сигнал таблоси 14г ёнади ва огоҳлантирувчи товуш сигналлари НА1, НА2 уланади. Берилган вақт œтгандан сўнг юргизиб юборгич 13а ишлаб кетади ва транспортёр 5 ҳамда у билан блокировка қилинган ҳамма транспорт элементлари узилади.
Сатҳ пасайгандан сўнг ишга туширишдан олдинги сигнализация уланади ва кейин транспорт элементлари автоматик ишга туширилади.
Материал сатҳи пастки датчиккага пасайганда авария сигнали 16г ва товуш сигналлари НА1 ва НА2 уланади, юргизиб юборгич 17а ишга тушади ва экстрактор узилади. Шундан сўнг навбатчи ходимлар сигнални ўчириш тугмачасини босиб, товуш сигналини ўчиради ва материал сатҳининг авариягача пасайиш сабабини бартараф килади. Кейин экстракторнинг юклаш колоннаси нормал сатҳгача тўлдирилади. Материал ўртадаги датчик электродига етган пайтда кучланиш блоки 15в релеси ишга тушиб, ишга туширишдан олдинги сигнализация уланади, юргазиб юборгич 17а чулғамига ток берилади, юритма 6 автоматик уланади ва экстрактор юкланиш бўйича меъёрдаги режимда ишлашда давом этади.
Эриткич ҳарорати АРТ ишини кузатиш ва даврий назорат қилиш қулай бўлиши учун термобаллон ли ТК-100 туридаги такрорловчи-кўрсатувчи дилатометрик термометр ўрнатилади.
Автоматик сув ажраткичдаги ва буғ узатувчи қувурдаги буғни иссиқлик алмашгичга узатишда насосларнинг узатиш тизимида босим МП4-У туридаги оддий техник манометрлар 6а-9а билан амалга оширилади.
Иккиламчи эритгич идишида (схемада шартли равишда битта идиш кўрсатилган) сатҳни ўлчаш ПВ11 туридаги кўрсатувчи пневматик иккиламчи асбоблар 10б комплектидаги УБ-П10 туридаги бойкали сатҳ ўлчагич 10а ёрдамида амалга оширилади.
Экстракцияланувчи материалнинг экстракторнинг юкланиш нуқтасидаги ҳароратини назорат қилиш термобаллон 11а ли ТК-100 термометр 11б билан оширилади. ТК туридаги термометрларнинг фарқ қилувчи конструктив хусусияти шундаки, улар термобаллон билан туташтирувчи капиллярсиз бир бутун қилиб бажарилган. Экстракторнинг юкланиш колоннаси юқори қисмидаги сийракланиш газни ажратиб олиб кетувчи қувурда ўрнатилган ТМ-П1 туридаги ўлчагич 12а ёрдамида назорат қилинади.
Ҳавода эриткич буғларининг концентрациясини назорат қилиш учун ёнувчи газлар сигнализаторлари ўрнатилади. Агар қурилма гексан фракцияли экстракцион бензинда ТУ 381 013 03-73 бўйича ишласа, у ҳолда СХТ IV4 сигнализаторидан фойдаланиш тавсия этилади. Сигнализатор ДХТ 102 У4 датчикдан ва таъминот хамда БСП-106У4 сигнализациядан иборат.
Қабул қилгич қурилмалар (датчик) ўзгарткичлар 18а, 19а, 20а лар, 18б, 19б, 20б билан бирга экстракцион цехнинг хонасида турли отметкаларда, эриткич буғлари бœлиш эҳтимоли энг кўп бўлган жойларда ўрнатилади. Таъминот ва сигнализаиия блоклари 15в, 19в, 20в марказий шчитда ўрнатилади. Ҳавода эриткич буғларининг концентрацияси портловчанликнинг қуйи чегарасидан 20% юқори кўтарилса, 18г, 19г, 20г ёруғлик сигнали НА1, НА2 товуш сигнали берилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish