ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
498
Узун найсимон суякларнинг метафиз қисми саркомани «яхши курган»
жойлашиш жойи хисобланади (304-расм).
К л и н и к а . Асосий белгиси махаллий оғриқ., 1/4 беморларда оғриқ.
пайдо бўлганда шиш хам кузатилади. Кечрок яқин бўғимда харакат
чекланади. Ўсма усти тери қатлами иликҳбўлади. Биокимёвий текширишларда
ишкррли фосфатаза микдорига катга аҳамият берилади, Унинг ошиб кетгани
саркоманинг хавфлилик даражасини кўрсатади. Агар ишкррли фосфатаза
микдори меъёрида бўлса, саркоманинг кечиши унчалик тез ва дахшатли
бўлмайди.
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
499
Суяк саркомасини рентгенда ташхислаш мураккаб эмас. Бошлангич
даврларига суяк остеопорози характерли, ўсма чегаралари аниқ, эмас, метафиз
чегарасидан тарқалмаган. Тезда суяк тўқимасида нуқсон кемтик хосил бўлади.
Айрим ўсмаларда пролифератив остеобластик жараён аниқланади. Бу
холларда ажралган суяк усти пардаси урчуксимон шишган, айрим вактларда
узилиб, «соябон» манзарасини беради. Айниқса, болаларга хос игнали
периостит кузатилади, улар остеобластларни кон томирлар йўли бўйича
суяк тўқимасини ишлаб чиқариш натижасида кортикал каватга
перпендикуляр холда жойлашадиган спикулалар хисобланади.
Суяк саркомасини тоғай саркомаси, эозинофил гранулёма, тоғай экзостози,
остеобластокластома билан кҳёслашга тўғри келади.
Тс-пертехнетат ва Тс-пирофосфат синовларини қўллаш таянч-харакат
системасини ўсма ва ўсмасифат зарарланганини ташхислашда КЗ'Л келади.
Радионуклидларни қўллаганда ўсмаларга ташхис қўйиш аниқдиги 72,4%,
хавфли ўсмаларга эса - 96%.
Д а в о л а ш. Агар бирламчи ўсма ўчоги елка ва сон суякларининг юқори
қисмидан пастда жойлашса — ампутация, проксимал метафизларида бўлса
— бўғим ичидан (экзартикуляция) олиб ташлаш мақсадга мувофиқ..
Ўсма
тўқимаси
рентген
нурларига
чидамли
бўлгани
учун
рентгенотерапия қўлланилмайди. Беморлар остеоген саркома билан
операциядан сўнг тахминан бир йилда ўпкадаги иккиламчи ўсмалардан
нобуд бўладилар.
Юинг саркомаси.
Ўсма ёшларда ва асосан сонда кўп учрайди.
К л и н и к а с и. Биринчи белгиларидан оғриқ. хисобланади, лекин у
остеоген саркомага нисбатан камрок даражада бўлади. Шиш сохаси босилганда
оғриқ, кучли сезилади. Лейкоцитлар кўпаяди, баъзан тана ҳарорати ошади.
Рентген текширишда диафиз марказида ўсма жойлашади, суяк тўқимаси
деструкцияси кўринади, суяк усти пардаси кават-кават бўлади.
Киёслама ташхислашни асосан остеомиелит ва суякдан чикувчи саркома
билан олиб борилади.
Д а в о л а ш. Ўсмани рентген нурлари билан нурлантириш яхши натижа
беради, умумий дозаси 4000-5000 Рентген.
Юинг ўсмаси, ретикулосаркома каби суякларга, мах.аллий лимфа
тугунлари ва ички аъзоларга (айниқса, кўп ўпкага) иккиламчи ўсмалар-
метастазлар беради ва хасталик бошланганидан икки йилларча мобайнида
беморни ўлимга олиб келади.
Жаррохлик муолажасисиз мавжуд терапевтик тадбирлар билан бирламчи
ўсмага таъсир қилиш мумкин (рентген нурлари ва кимёвий препаратлар билан).
Ампутация ва экзартикуляция метастазлардан ҳоли кила олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |