ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
474
масалан умуртка погонасининг шусегментидахаракат бўлганда. Сегменгар
вегетатив
бузилишларнинг
патогенезида
маълум
вегетатив
ўтказгичларнинг кўзгалиши ёки бузилшди ётади; клиник манзаранинг яхши
билинмаслиги иннервация сохалари кўшни сегментлар, нерв томирлари,
тугунлари хисобига беркитилади.
Кон томирларга тегишли ўзгаришлар кон томир иннервациясининг
бузилиши ва камроқисмирларнинг механиқ эзилиши натижасида келиб чикади.
Клиник-рентгенологик белгилар, вегетовисцерал ўзгаришлар сингари
жараённинг жойлашган жойига боғлиқ,, шунинг учун умурткалараро
дисклар зарарланишини умуртка погонасини сегментларига боғлаб тахлил
қилиш лозим.
' " Ў м у р т ц а п о ю н а с и б ў й и н ц и с м и н г о с т е о х о н д р о з ы . К л и н и к а
. Умуртка
погонасининг бўйин қисми анатомик-физиологик тузилишининг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чикади. Касалликнинг хамма клиник кўринишларини
синдромларга жамлаш мумкин.
Цервикал дискалгия. Бўйин остеохондрозининг дастлабки симптоми
хисобланади. Бўйиндаги оғриқ. доимий характерга эга, кучли, асосан уйкудан
сўнг бошланади, бошни бурмокчи бўлинганда кучаяди. Баъзан бошни
харакатлантирилганда бўйин сохасида кирсиллаган товуш эшитилади,
лекин бу хар доим остеохондроз белгиси бўлавермайди. Объектив
кўрилганда бўйин қисмида мажбурий холат кузатилади, умурткд
погонасининг харакатчанлиги чекланади, бўйин мушаклари таранглашади,
паравертебрал нуқталар пальпация ва ўткир ўсиклар перкуссия қилинганда
оғриқ. сезилади.
Олдинги нарвонсимон мушак синдроми. Олдинги ва ўрта нарвонсимон
мушаклар орасидаги тор бўшлиқдан бўйин нервлари, елка чигали, ўмров
ости артерияси ва венаси ўтади, шунинг учун олдинги нарвонсимон
мушакнинг таранглашиши томир ва нервда ўз аксини топади. Бўйин
остеохондрозида бу симптом кўп учрайди, оғриқни қўлга, елка ички юзасига,
билак кафт ва 1У-У бармоқдаргача берилиши характерлидир. Айрим вактда
оғриқ, энса соҳасига тарқалади, айникса бошни айлантирилганда. Қўллар
совуқ, ейиши, кўкариши, увишиши ва шишиши мумкин.
Елка кўкрак периартрити синдроми. Оғриқ. елка бўғими, ўмров суяги
соҳасига берилади. Бўйин ва қўлнинг мажбурий холати характерли: бўйин
шикастланган томонга огади, елка танага якинлашади ва озгина букилади.
Касалликнинг узоқ, кечишида елкани букувчи-якинлаштирувчи контрактура
ривожланади, қўлнинг бурама харакатлари бузилади. Кўггинча бу холатни
елка бўғими артрози ёки периартрити деб ўйлашади. Шубх,а қилинганда
умуртка погонасининг бўйин қисми туширилган рентген суратлари ташхисни
аниқлашга ёрдам беради.
Эпикондилит синдроми. Оғриқ. елка суяги ўсимталари усти соҳасига берилади
ёки жойлашади, соҳа пайпаслантанда сезиларли оғриқ. бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |