Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 0,55 Mb.
bet1/6
Sana27.05.2022
Hajmi0,55 Mb.
#610876
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил иш ИНДИЯЕВ РУЗИКУЛ ДБР 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Молиявий таҳлил ва аудит” кафедраси
Инвестиция ва инновациялар” фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ
Топширди: ИНДИЯЕВ Р
Тошкент-2022
Мавзу: “Инвестицияларни молиялаштиришда молиявий воситалар”
РЕЖА:

1. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг зарурияти ва аҳамияти


2. Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳияти
3. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланган усуллар асосида баҳолашнинг мазмуни ва ҳисоблаш тартиби

  1. Инвестиция лойиҳаларининг жамиятимизда тутган ўрни хақида

Бозор Иқтисодиётини Ривожлантириш, Иқтисодиётни Модернизациялаш Мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати Инвестиция Жараёнини Такомиллаштиришга Доимий Эътибор Бериб Келмоқда. Чунки Инвестициялар Иқтисодиётнинг Ўсишини, Ишлаб Чиқаришнинг Ривожланишини Таъминловчи Муҳим Омилдир. Жаҳон Тажрибаси Шуни Кўрсатадики, Инвестиция Жараёнларини Ривожлантириш Учун Қулай Инвестиция Муҳитини Шакллантирмасдан Ва Ҳорижий Инвестицияларни Миллий Иқтисодиётга Фаол Жалб Этмасдан Туриб, Бозор Иқтисодиётига Ўтаётган Мамлакатлар Жаҳон Иқтисодий Ҳамжамиятига Муваффақиятли интеграциялаша олмайди. Бу борада Президент И.Каримов шундай тъкидлайди: «2011 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 10 миллиард 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, бу кўрсаткич 2010 йилга нисбатан 1,2 фоиз кўп демакдир. Инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этгани мамлакатимизда инвестиция жараёнларининг жадал фаоллашиб бораётганидан далолат беради»

  1. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий самарадорлигини объектив баҳолаш, баҳолашнинг жаҳонда кенг тарқалган усулларидан амалиётда фойдаланишни таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини ва комплекс экспертиза қилишни такомиллаштириш ҳозирги инвестиция жараёнларини янада ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Инвестиция жараёнларини ривожлантириш, уларни молиявий таъминлашда банкларнинг ўрни ва ролини кучайтириш ҳамда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг хориж тажрибаларини ўрганиш, шунингдек, амалиётга кенг тадбиқ этиш
    ва борада дуч келинадиган муаммоларни ҳал этиш мазкур курс ишининг долзарблигини очиб беради. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг дисконтлашга асосланган усулларини чуқур ўрганиш, бу усуллар асосида инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашга оид билим ва малакаларни оширишдан иборат. Мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар қўйилган: Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг зарурияти ва аҳамиятини ёритиб бериш; Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳиятини кенг тушунтириб бериш; Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланган усуллар асосида баҳолашнинг мазмуни ва ҳисоблаш тартибан баён этиш; Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини дисконтлашга асосланган усулларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар бериш. Миллий иқтисодиётда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини ҳамда лойиҳаларни таҳлил қилиш ва баҳолашни такомиллаштиришни таъминлашда фойдаланилиши мумкин. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг зарурияти ва аҳамияти.

Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш жуда муҳим жараён ҳисобланиб, у ўз ичига техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва баҳолашни қамраб олади. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш орқали маблағларни самарали жойлаштириш йўлларининг энг оптималини танлаш мумкин. Ҳар қандай инвестиция лойиҳасини баҳолашнинг мазмуни бугунги харажатларни лойиҳадан олинадиган даромадлар оқлайдими? Деган саволга жавоб топишдан иборатдир. Бироқ, бу савол шунчалик оддий бўлишига қарамасдан, агар диққат билан кўриб чиқилса, унинг кўплаб қирралари очиладики, баъзан унга бир хил маънодаги жавобни топиш жуда мушкул.
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усули – бу турли объектларга узоқ муддатга капитал маблағларни қўйишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш усули бўлиб, бунда қўйилган маблағлар келажакда фойда келтириши ва ўзини тўлиқ қоплаши кўзда тутилади. Ҳар қандай инвестиция лойиҳаси, гарчи у кўпгина ижобий тавсифларга эга бўлсада, унга қўйилган маблағлар, яъни қилинган инвестиция харажатлари лойиҳа маҳсулоти (иш, хизмат) сотишдан келган даромадлар билан қопланмаса, кўрилган фойда даражаси кўзда тутилган даражада бўлмаса, у амалга оширилмай қолади. Инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш ва баҳолашдан асосий мақсад, айнан кўзда тутилган натижаларга эришишни реаллигини баҳолашдир.
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда турли лойиҳаларга қўйилган маблағларнинг фойдалилигини (самарадорлигини) таққослашга асосланган баҳолаш усулларидан кенг фойдаланадилар. Бунда инвестиция лойиҳаларидан кўриладиган самара маблағларни банкка фоиз ҳисобида қўйишдан ёки қимматбахо қоғозлар сотиб олишдан келадиган даромад (фойда) билан таққосланади. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда лойиҳадан кўриладиган даромаднинг кўплигига, меҳнат ресурсларининг кам сарфланишига, лойиҳанинг амалга ошириш муддатининг қисқалигига, лойиҳа бўйича ишлаб чиқариладиган махсулотнинг сифатига, бозорда тутган ўрнига, шунингдек, харажатларнинг тўғри олиб борилишига кўпроқ эътибор берилади. Шу билан бирга, баҳолашда пул оқимини тўғри ишлатилиши ва назорат қилиниши ҳам катта аҳамиятга эга. Бунда капитал харажатларни ерни ижарага олиш, у ерда бино ва иншоотлар қуриш, машина ва жихозлар яратиш ёки сотиб олиш, мутахассислар тайёрлаш каби ишларга сарфланиши, жорий харажатлар эса, хом ашё ва материаллар сотиб олиш, сув, энергия, меҳнат ва бошқа ресурсларга сарфланиши эътиборга олинади ҳамда даромадлар асосий фаолиятдан келадиган даромадлар, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, роялти, давлатнинг облигациялари орқали келадиган даромадларга эътибор қаратилади. Инвестиция лойиҳаларини турли усуллар билан баҳолаш мумкин, лекин барча усулларда энг асосий эътибор лойиҳаларнинг даромадлилик даражаси хамда кўриладиган фойданинг хажмини аниқлашга қаратилади. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда аниқ натижаларга эришиш, яъни лойиҳалаштиришни якунлаш, бозорга чиқиш ва ундаўз ўрнини мустахкамлаш, белгиланган фойдага эришиш, қилинган инвестиция харажатларини қоплаш каби натижаларга эришиш учун белгиланган муддат ҳам айникса муҳимдир. Шунингдек, баҳолашда илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларининг самарадорлиги ҳам ҳисобга олинади. Бунинг муҳимлиги шундан иборатки, тадқиқот ва илмий изланиш ишларининг қисқа бўлиши бир томондан маблағларнинг кам сарфланишига олиб келса, иккинчи томондан нисбатан кам муддатда лойиҳа амалга оширилиб, бозорга эртароқ янги маҳсулот олиб чиқилади ва ҳеч бўлмаганда, қисқа муддат ичида корхона ушбу маҳсулоти билан бозорда монопол мавқега эга бўлиши мумкин. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир лойиҳа мамлакатда мавжуд бўлган сиёсий ва ижтимоий шароитларни ва уларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда баҳоланиши лозим. Ҳозирги пайтда инвестиция лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш узлуксиз жараён бўлганлиги сабабли уни тасвирлашда компьютер техникасидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда лойиҳанинг техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари ҳамда ташқи иқтисодий муҳитни белгиловчи омиллар ҳисобга олиниб, лойиҳанинг математик модели тузилади ва шу модель асосида лойиҳанинг харажатлар ва даромадлар оқими аниқланади, самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобланади, ишлаб чиқариш натижаларининг йиллик баланси тузилади ҳамда ташқи ва ички омиллар таъсири таҳлил қилинади.
Саноати ривожланган мамлакатларда йирик ишлаб чиқариш ва молия корпорациялари ана шундай моделлардан фойдаланадилар. Шунингдек, бундай моделлардан инвестиция лойиҳаларини ўрганувчи ва самарадорлигини аниқловчи турли маслаҳатчи фирмалар ҳам фойдаланадилар.
2. Инвестиция лойиҳалари молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни ва моҳияти.
Инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашда чет эл мамлакатларининг тажрибаси, шу билан бирга томонидан ишлаб чиқилган услубиёт асосида шакллантирилган замонавий баҳолаш усулларидан фойдаланилади. Ривожланган давлатларнинг тажрибаси ҳамда ЮНИДО халқаро ташкилотининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш икки мезон асосида, яъни молиявий ва иқтисодий баҳолаш орқали амалга оширилади.
1-расм. Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолаш.
Инвестиция лойиҳаси самарадорлигини баҳолашнинг бу икала мезони ҳам бир-бирини тўлдириб туради.
Молиявий баҳолаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнидаги ликвидлигини таҳлил қилишда ишлатилади. Бошқача айтганда, молиявий баҳолаш вазифаси, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш учун, унинг жами молиявий мажбуриятларини бажаришга корхонанинг етарли молиявий ресурслари бўлишини белгилашдир.
Иқтисодий баҳолаш эса, инвестиция лойиҳасининг потенциал қобилияти, шу лойиҳага қўйилган маблағларнинг қийматини сақлаб қолишда ва уларнинг ўсиши суръатини етарли даражасини яратиб беришда фойдаланилади.
Жаҳон амалиётида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг бир қанча усуллари ишлаб чиқилган бўлиб,1- расмда ифодаланганидек, уларни шартли равишда икки катта гуруҳга бўлиш мумкин:
Оддий (ёки статистик) баҳолаш усуллари;
Дисконтлашга асосланган баҳолаш усуллари.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради: инвестицияларни қоплаш муддатини аниқлаш усули (Payback Period , PP);
•инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули
(Accounting Rate of Return, ARR).
Иккинчи гуруҳга қуйидагилар киради: соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV);
фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return, IRR);
• инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability Index, PI); дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount Payback Period, DPP).
Бу усулларнинг қўлланилиши таҳлил қилинаётган ҳар бир лойиҳанинг ўзига хос жиҳати ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалгаоширилиши лозим. Лойиҳанинг жалб этувчанлигини баҳолаш усуллари унинг барча хусусиятларини очиб бера олмаса ҳам, лойиҳанинг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашда асосий хизмат вазифасини ўтайди.
Анъанавий усуллар аввалдан маълум бўлиб, улар миллий ва чет эл амалиётида то пул тушумларининг диконтланишига асосланган усулларнинг кенг қўлланилишига қадар асосий кўрсаткичлар сифатида амал қилиб келган. Ушбу усулларнинг соддалиги ва тушунарлилиги унинг махсус иқтисодий билимга, кўникмага, малакага ва тажрибага эга бўлмаган ходимлар ўртасида ҳам кенг қўлланилишига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда тижорат банклари ва бошқа кредит муассасалари салоҳиятли қарз олувчиларга инвестицион ресурсларни тақсимлаш шартларини маълум қилишда, одатда, ушбу иккита усулдан, яъни қоплаш муддати ва рентабеллик даражаси кўрсаткичларидан фойдаланмоқдалар.
Инвестицияларнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули пул оқимларини дисконтлашга асосланган усуллардан фарқли равишда инвестицияларнинг номинал миқдорда қайтарилиши мумкин бўлган даврни аниқлашга хизмат қилади. Инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллигини аниқлаш усули (рентабеллик даражасини аниқлаш усули – ARR ёки ROI) – бу кўрсаткич бухгалтерия ҳисоботи маълумотларига асосланган ҳолда аниқланадиган ўртача даромадни инвестицияларнинг ўртача йиллик ҳажмига бўлиш орқали аниқланади. Хар қандай лойиҳанинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланади. Пул оқимлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлмасдан туриб инвестиция лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш мумкин эмас.
Инвестиция лойиҳасини баҳолаш лойиҳани амалга оширишдан аввал бажарилиши сабабли, пул оқимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам олдиндан режалаштирилади. Лойиҳа самарадорлигини баҳолашда пул оқимларини режалаштириш ва уларни ҳисобга олиш жараёни асосий ўринни эгаллайди ва инвестиция лойиҳаларининг ҳақиқий самарадорлигини аниқлашга жиддий таъсир кўрсатади. Дисконтлаш усулининг мазмуни шундан иборатки, пул маблағларининг қиймати муайян вақтда бир хил эмаслиги, яъни бугунги бир сўм бир йилдан кейинги бир сўмга (истеъмол қиймати бўйича) тенг эмаслиги концепциясига асосланади. Дисконтлашга асосланган усулларнинг барчаси (соф жорий қийматни аниқлаш усули (Net Present Value, NPV), фойданинг ички меъёрини ҳисоблаш усули (Internal Rate of Return, IRR), инвестицияларнинг рентабеллигини ҳисоблаш усули (Profitability Index, PI), дисконтлашнинг қоплаш муддатини ҳисоблаш усули (Discount Payback Period, DPP)да инвестиция лойиҳаларининг муайян даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг ўртасидаги фарқ – соф пул оқими (Cash Flow – CF) аниқланиб, дискотлаштириш йўли билан ҳисобланади. Бинобарин, дисконтлашга асосланган усулларнинг моҳиятини тушуниш учун аввало, корхона пул оқимларининг мазмунини ва соф пул оқимини аниқлаш формуласини билиб олишимиз керак бўлади.

Миллий иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самара-дорлигини баҳолашда давлат ва якка тартибда ёндашувни таъминлаш, бюрократизм, расмиятчилик ва сансоларлик фактларига қатъиян чек қўйиш, экспертиза натижалари учун мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган. Бундан ташқари комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларнинг самарали бажарилишига,мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ғов бўлаётган омилларни ўзвақтида аниқлаш ва бартараф этишга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликларни бартараф этиш бўйича “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг қабул қилинганлиги миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиши учун инвестиция лойиҳаларининг аҳамияти устувор эканлигини белгилайди.


Мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашни самарали ташкил этишда қатор муаммолар мавжудлиги инвестицион жараёнларнинг фаоллашувига, йирик объектлар барпо этилишига, инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаси пухта тайёрланмаслиги, лойиҳа бўйича маркетинг тадқиқотларининг ҳаққоний олиб борилмаслиги, лойиҳа бўйича рискларни олдиндан аниқлаш ва ҳисоблаш услубиётининг мукаммал эмаслиги ва ҳ.к. Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашни ўрганиш ва мавжуд муаммолар ечиминитопиш ҳамда лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнитакомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш мақсадида иқтисодиётни жадал ривожлантириш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шулар қаторида инвестиция фаолиятини самарадорлигини оширишнингҳуқуқий асосини мустахкамлаш борасида 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган ПҚ-3437-сонли қарорнинг мазмун ва мақсади аҳамиятлидир. Ушбу қарорда инвестиция дастурига киритилаётган инвестиция лойиҳалари ҳолати бўйича қуйидагича фикр юритилган: “... мазкур соҳадаги фаолиятнинг самарадорлигига, энг аввало, мавжуд ресурслардан нооқилона фойдаланиш, инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва рентабеллиги юзаки ўрганилганлиги билан боғлиқ қатор камчиликлар салбий таъсир кўрсатмоқда. Амалдаги ресурсларни, шунингдек, инвестициялар, энг аввало, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг реал имкониятларини инобатга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни узоқ муддатли ривожлантириш концепцияси мавжуд эмас. Бунинг оқибатида иқтисодий жиҳатдан истиқболли бўлмаган лойиҳаларни ташаббус қилиш, молиявий маблағларни самарасиз сарфлаш ҳолатлари мавжуд бўлиб, бу охир-оқибатда, умуман, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтиришга олиб келади”.
Мазкур ҳолатлар инвестиция дастурларини шакллантириш тартиби, уни молиялаштириш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқишни, амалга оширишга таклиф этилган лойиҳаларни танлаб олишнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев юқори иқтисодий ўсишга эришиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашда инвестицияларнинг муҳимлигини қайд этар экан, шу пайтгача бу борадаги ишлар пала-партиш бажариб келинганини танқид остига олган ҳолда, қуйидагиларни таъкидладилар: “Лойиҳалар пухта ҳисоб- китоб қилинмагани, уларни амалга оширишга инвесторларнинг ўз маблағлари жалб этилмагани оқибатида кўплаб корхоналар банкрот бўлган. Уларни соғломлаштириш вазифаси зиммасига юкланган тижорат банклари ҳам катта зарар кўрган. Шу боис жорий йилдан бошлаб банкрот корхоналарни банклар балансига бериш амалиётига чек қўйилди. Юзаки ўтказилган иқтисодий таҳлил оқибатида лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинганидан кейин ҳам ўзини оқламаган – хомашё йўқлиги, энергия ва газ билан таъминланмагани, иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлгани сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилмай қолган”.
Иқтисод фанлари доктори, проф. Д.Ғозибековнинг “Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари” номли илмий асарида инвестицияларнинг макродаражадаги ва ишлаб чиқариш назариясидаги, молия назариясидаги ва умуман, иқтисодиётдаги моҳиятини очиб бериши алоҳида аҳамиятга эга. Муаллифнинг фикрича, инвестицияларнинг моҳиятини таърифлаётганда уларнинг турли хил рисклар ва кутилаётган даромадлар билан боғлиқлигини ҳамиша ёдда тутмоқ керак. Пулнинг даромад келтириш лаёқати пул келадиган манбаларга ва унинг нималарга сарфланишига, яъни пулнинг қаердан келиши ва нималарга инвестицияланишига боғлиқ. Бинобарин, капитал манбаларининг ишончлилиги билан маблағларни инвестициялашнинг тўғрилиги ўртасида узвий боғлиқлик кузатилади. Инвестиция ана шу белгилари билан бошқа маблағ солишлардан фарқланиб туради.
Инвестицион лойиҳани молиявий-иқтисодий баҳолаш маблағларни реал активлар билан турли операцияларга (объектларга) жойлашнинг мумкин бўлган вариантларни танлаш ва асослаш жараёнида марказий ўринни эгаллайди. Молиявий таҳлил лойиҳадан келадиган самаранинг унинг ҳар бир иштирокчиларининг ўз мақсадларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга оширишдаги эришилиши лозим бўлган натижаларни қўлга киритиш имкониятларини очиб беради. Иқтисодий таҳлилда эса лойиҳанинг миллий иқтисодиётга берадиган самараси нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. Хусусан, Жаҳон банки ходимлари (мутахассислари) ҳар бир лойиҳа учун унинг иқтисодиётга бошқа аниқ ресурсларни жойлаштиришдаги ўзаро зиддиятли вариантларга қараганда кўпроқ самара келтиришни аниқлашда кенг таҳлил ишларини ўтказадилар.
Г. Бирман, С. Шмидтлар инвестиция лойиҳаларини иқтисодий баҳолашда
қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратган:
♦ лойиҳанинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири баҳоланади;
♦ киритилаётган ресурслар ва олинаётган маҳсулотлар уларнинг миллий иқтисодиёт учун ҳақиқий қадр-қимматини акс эттирадиган ноаниқ баҳоларда баҳоланади;
♦ таҳлилга иқтисодиёт учун бевосита таъсир этувчи жиҳатлар киритилади
(импортга, экспортга, аҳоли бандлилигига, чет эл валютасига, талаб ва таклифга, экологик аҳволга ва ш.к.), шунингдек билвосита таъсирлар (бошқа соҳаларга бўлган таъсири, ш.к.) ҳам киритилади;
♦ ижтимоий шарт-шароитлар ҳисобга олинади ва ҳоказолар.
И.И. Мазур, В.Д. Шапиро, Н.Г. Ольдероггелар ўзларининг асарларида инвестиция лойиҳалари самарадорлигига қуйидагича таъриф берганлар: “Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги - лойиҳанинг унинг иштирокчиларини мақсади ва қизиқишларига мувофиқлигини кўрсатиб берувчи категория ҳисобланади”. Шунга кўра, лойиҳанинг самарадорлигини бутунлигича баҳолаш, шунингдек лойиҳада қатнашувчи ҳар бир иштирокчининг самарасини аниқлаш талаб этилади.
В. Беренц, П.Хавранекслар фикрича, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашга асосланган, уларни ўзаро таққослай оладиган усуллар кенг қўлланилади. Инвестицион лойиҳа самарадорлигини асослаш мезонлари бўлиб, максимум фойда ёки даромадлилик, мақсадга эришиш вақтидаги минимум меҳнат сарфлари, бозор улуши, маҳсулот сифати ва баҳоси, зарарсизлик нуқтаси ва бошқалар ҳисобланади.
Умуман олганда, самарадорликни таҳлил этишнинг асосий мақсади: аниқлаш, таҳлил қилиб чиқиш ва мақбул қарорлар қабул қилиш ҳисобланади. Инвестицион қарорларни қабул қилиш эса, қисман, кредит олиш ёки маблағларни жойлаштиришдаги фоиз ставкасига боғлиқ бўлади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish