Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Гачев Г.Д. Ускоренное развитие литературы (на материале болгарской
литературы первой половины ХIХ в.).М.1964.312с.
2. ас-Салех Н. Алъ-Мугамара ас-санийа: дирасат фи-ривайа алъ-
арабиййа (Вторая попытка: исследования арабского романа).Дамаск,
1999.140с.
3. Суворов М.Н.Просветителъское движение и начало литературного
обновленияв Йемене (1925-1955)// Кулътура Аравии в азиатском контексте:
сборник статей к 60-летию М.А.Родионова. СП.,2006.С.198-224.
4. Michalak –Pikulska B. Modern poetry and prose of Oman.1970-2000.
Krakow, 2002. 440p.
5. Michalak –Pikulska B.The cotemporary Kuwaiti short story in peace time
and war. Krakow, 1998. 192p.
6. Кирпиченко В.Н.О некоторых аспектах обращения к наследию в
египетской литературе // Проблемы арабской кулътуры. Памяти академика
И.Ю.Крачковского.М.,1987.С.54-65.
101
10.
БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ АДАБИЁТИНИНГ
ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧИДАГИ “КАТТА” НАСРИ
(ХХ АСР 70-80-ЙИЛЛАРИ)
РЕЖА:
1.
БАА да роман жанрининг вужудга келиши ва ривожланиши.
2.
“Шаханда” қиссаси “катта” насрнинг илк намунаси.
3.
БАА да “катта” наср шаклланишида Али Муҳаммад Рашид ва Али
Абдуллоҳ Абу Риш асарларининг тутган ўрни.
4.
Уларнинг асарларида илгари сурилган ғоялар.
Таянч сўзлар:
“катта” наср, роман жанри, “адаб” жанри, тезкор
урбанизация, сентиментализм.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) адабиётида роман жанрининг
вужудга келиши 1970 йилларга мансубдир. Бунда нефт қазиб олишдан
тобора ўсаётган даромадлар таълим ва матбуотнинг миллий тизимини
ривожини жадаллаштирди ва шу асосда адабий фаолият учун зарурий шарт-
шароитларни таъминлади. БАА адабиётида асосий жанр ҳикоя бўлган бир
пайтда “катта” наср нисбатан секин ривожланди. 1971 йилда биринчи ҳикоя
пайдо бўлишидан бошлаб, 1980 йилларнинг охиригача “катта” насрнинг
атиги 9 та асари нашр этилди. Бу асарларнинг аксарияти муаллифларни XIX
асрни якуни ХХ асрнинг бошида араб адабиётида устувор бўлган қисса
услубларига яқинлигидан далолат беради. Рашид Абдуллох ан-Наъимининг
“Шаханда” (1971), Али Мухаммад Рашиднинг “Вақт деворидаги яралар”
(1982) ва “Қайғулар уйғонганида” (1986), Али Абу-р-Ришанинг “Эътироф”
(1982) ва “Қилич ва гул” (1984) каби “ижтимоий” қисса-романларида
реалистик унсурлар етишмовчилиги ва муаллифларни ўша йилларда
мамлакатни қамраб олган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга аниқ
муносабати йўқлиги ва етишмовчилиги билан бир қаторда, маърифатпарвар
сентиментализмнинг томонларининг кўплигини кузатиш мумкин. Ягона
тарихий роман Али Мухаммад Рашид қаламига мансуб бўлиб, “Қаҳрамонлар
соҳили” (1987) деб номланган бўлиб, илк ливан тарихий романлар ва
102
романтизм руҳини ўз ичида уйғунаштиради. Абдуллоҳ Навирининг
“Марварид излаган бўйин” (1978) детектив қиссаси тамоман миллий
колоритдан маҳрум бўлган ҳолда ғарбий детективларга муваффақиятсиз
тақлид эди, шу билан бир пайтда Мухаммад ал-Харбининг “Соҳил олди
шаҳар воқеалари” (1986) қиссаси аксинча маълум даражада эски амирликлар
ҳаётининг муҳитини етказиб берувчи маълум маънода аллегорик қиссадир.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) замонавий адабиёт яъни, ўрта аср
жанри бўлган “адаб” ўрнига келган янги турдаги адабиёт кеч пайдо бўлган
араб мамлакатларининг қаторига мансубдир. Форс кўрфази Араб
Амирликлари томонидан давлатчиликка (1971 йилда) эришиш арафасида
ўша пайтда Миср олийгоҳларида ўқиган баъзи ёш амирликлар миср
прессасида ўзларининг типологик жиҳатдан ҳикоя жанрига яқин бўлган илк
асарларини нашр этдилар. Ҳудди шу 70-йилларнинг бошидаёқ БААда нефт
қазиб олишдан тобора ўсаётган даромадлар туфайли, ўқув муассасалари ва
прессаси пайдо бўлди. Бу эса ёзувчи ёшлар доирасини кенгайишига
кўмаклашиб, миллий бадиий адабиётнинг барқарор ривожига асос солди.
XIX асрга қадар БАА адабиётида ҳикоя жанри “катта” наср бўлган
қисса ва роман устидан аҳамиятли даражада устуворлик қилган. Агарда
амирлик ҳикоясининг ривожи ғарб адабиётшунослар асарларида маълум
даражада ёритилган бўлса , БААнинг “катта” насри ҳозирга қадар на ғарб, на
россиялик тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига жалб этмаган. Қисман мана
шу тУммонни тўлдирган ҳолда, мазкур мақолада биз БААнинг “катта”
насрини уни шаклланиш даври яъни, ХХ асрнинг 70-80-йилларида қўриб
чиқамиз.
Замонавий БАА адабиётида “катта” наср асари бўлган “Шаханда”
қиссаси (1971) бўлган биринчи асарнинг муаллифи Рашид Абдуллоҳ Наими
бўлди. У амирликнинг ҳукмрон Ажман оиласининг аъзоси бўлиб, олий
маълумотни Мисрда олган ва кейинчалик БААнинг ташқи ишлар вазири
лавозимини эгаллаган. Наими ўз олдига маърифий вазифани қўйди, бу
вазифа замонавий адабиётнинг ривожи анча олдин бошланган, араб
103
мамлакатлари маърифатпарварлари вазифасидан фарқланар эди. Муаллиф
БАА жамиятини моддий ва руҳий фаровонлик йўлига йўналтиришга
интилмаган эди, аслида у нефт қазиб олишдан тобора ўсаётган даромадлар
туфайли таъминланаётган эди. Аксинча у, амирликларнинг янги авлодини
нефтдан олдинги даврдаги аждодлари ҳаётининг қийин шароитлари билан
таништирмоқчи бўлган эди. Сўз бошида муаллиф “менинг ҳикоямнинг
манбаси – биз яшаган воқеликдадир, бизнинг ҳаётимиз қизиган қумлар,
қаттиқ қийин шароитларда ўтган эди. Мен ҳикоямни ўз қўллари кучи билан
буюк мамлакатни яратаётган ҳозирги авлод учун ёзяпман, уни кейинги
авлодлар учун ёзяпман, токи бу асар улар учун ўз ота ва боболарининг
ҳаётини кўра оладиган бир дераза, дарча бўлиши учун”.
Қиссанинг сюжети Шаханда исмли эроний форс қизининг
саргузаштидан иборатдир. Унинг оиласи форс кўрфази орқали Арабистонга
келаётганда, офат натижасида оролларнинг бирига келиб қолади, бу ерда уни
соҳил олди араб қишлоғида яшовчи Салим топиб олади ва савдогар Хусайнга
қулликка сотади. Араб қулчилигининг патриалхал характери шароитларида
Шаҳанда ва унинг ота-онаси Ҳусайн учун оила аъзосига айланади. Шаҳанда
аста-секин кичкина қиздан ўз гўзаллиги ва мустақил хулқи билан
қишлоқнинг барча ёш йигитларини лол қолдирувчи қизга айланади. Шаҳанда
қулга айланиш сабабчиси бўлган Салимнинг ўғли Маҳмудни севиб
қолмагунга қадар ҳаммаси яхши бўлади, унинг юрагига бўлган кўп сонли
давогарларга рад жавоби бериб, қиз Маҳмуд билан ишқий муносабатларни
бошлайди, бу эса бутун қишлоқ учун иғвога сабаб бўлиб, савдогарнинг
шаънига зарар етказади. Шаҳанда Маҳмудга уйланишни таклиф қилади,
аммо у бу таклиф рад этади ва қизни жаҳли чиққанида уни енгилтакликда
айблайди, тақдирнинг бу зарбасидан сўнг, қизни яна бир зарба кутар эди,
унинг отасини савдогар марварид топувчи кемасининг капитани этиб
тайинлаган бўлади ва бу кема денгизда ғарқ бўлади, бундан сўнг савдогар
обрў-шаънига зарар етказган Шаҳандани сотишга қарор қилади. Қул
савдогарлари қўлига келиб тушган Шаҳанда, қул савдогарлари бошлиғига
104
ёқиб қолади ва уни хотини бўлишга розиик беради. Араб воҳаларнинг бирида
эри билан яшай бошлаган Шаҳанда қиз туғади, аммо бироз ўтгандан сўнг,
эри ҳиёнат қилганини билиб, унга ҳиёнат қила бошлайди. Эри қулларни олиб
келиш учун кетган пайтда Шаҳандага ёрдам бериш учун мурожаат қилган
энг яқин дўсти ҳам Шаҳанданинг ўйнашига айланади, сўнгра эса бу дўсти
қўшмачилик қилиб, воҳанинг бой эркаклари билан Шаҳанда учун
учрашувларни уюштиради. Эри йўқлигида Шаҳанда нима билан
шуғулланганини билганидан сўнг, ўзига содиқ бўлган бадавийлар ёрдамида
ундан халос бўлади. Қаҳрамон аёл чеки йўқ саҳрода, бир қари чолнинг уйида
яшай бошлайди. Аёлни жисмоний ва руҳий заифлашишига олиб келган бир
неча йилдан сўнг, чол ўлади. Шаҳанда ёлғиз қолганида саҳро орқали бирон-
бир воҳага етиб олиш учун йўл олади. Саҳрода уни овчилар топадилар ва уни
қирол қўриқловчилари бошлиғининг саройига олиб келади, Шаҳанда ўзининг
олдинги қиёфасини тиклайди, бу ерда аёлларни севишга мойил бўлган
қўриқловчилар бошлиғи хотинининг суюкли ёрига айланади, сўнгра бу аёл ўз
эри учун вазир лавозимига тайинланиши учун Шаҳандани қиролнинг
хотинига ҳадя этади, бироз ўтгандан сўнг Шаҳандага қирол ҳам ўз
эътиборини қаратади ва унинг гўзаллиги ва ақлига лол қолиб, уни ўз
хотинига айлантиради ва ниҳоят Шаҳанданинг бир кун ҳам унутилмаган
орзуси – Махмуддан қасд олиш орзуси амалга оширилади. Унинг буйруғига
кўра Махмудни соҳил олди қишлоғидан қирол саройига келтириб, ҳарам
оғасига айлантиришади.
Қисса бош қаҳрамони образининг этик жиҳатдан ноаниқлиги иккита
турли маданий тенденцияларнинг уйғунлашувини кўриш имкониятини
беради. Бир томондан Шаҳанданинг образи қул сифатида ўз аҳволидан
норози бўлганлиги ҳамда мусулмон жамиятида ҳуқуқлари ҳаддан зиёд
чекланган аёл сифатида ҳолатидан норози бўлган ҳолда муаллиф
тУммонидан замонавий араб адабиётида типик бўлиб қолган “янги” “озод”
аёл образининг параллели сифатида ўйланган, яъни бу БАА аёлларининг
янги авлодига мисол сифатида хизмат қилиши кўзда тутилган. Бошқа
105
томондан Шаҳанданинг образи уни мумтоз араб меросида маълум бўлган
айёр ҳукмрон аёл, курашчи аёл, зобит аёл тури билан мутаносиб томонлари
топилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қиссадаги мазкур образни араб
мамлакатлари маърифатпарвар адабиёти учун хос деб номлаб бўлмайди.
Қиссанинг муаллифлик услуби Салим Бустоний, Жиржи Зайдон, Фарах
Антун каби XIX аср охири ХХ аср бошидаги сурия, ливан ёзувчилари
услубига яқин бўлиб, кўпроқ даражада илк араб маърифатпарварлик
адабиётига мувофиқдир. Бу услуб учун ёрқин ифодаланган сентиментал ва
панд-насиҳат оҳанглари, персонажлар образлари статикликлари хосдир. Бу
персонажлар муаллиф белгиланган ижобий ва салбий хислатларнинг
соҳибларидир, бундан ташқари сюжет ривожи учун кўплаб аҳамиятли
эпизодлар тушиб қолиши, аҳамиятсиз бўлганлари эса батафсил баён
этиладиган композициянинг “текис эмаслиги” ҳам хосдир. Шу билан бир
пайтда алоҳида воқеаларнинг ҳақиқатдан йироқлиги (масалан, Шаҳанданинг
отасини кема капитани қилиб тайинланиши ва Шаҳанданинг қирол билан
никоҳи), моддий ва ижтимоий реалияларнинг ҳаддан зиёд юзаки
тасвирланиши, ҳаракатни муайян ўрин ва вақтга шартли равишда
белгиланганлиги қиссани анъанавий араб асари бўлган ҳикоя билан
яқинлаштиради.
БАА “катта” насрининг хронологияси даври бўйича иккинчи асари бу
“Марваридни излаган бўйин” (‘Унук йабхас ‘ан ‘икд, 1978) детектив қиссаси
бўлди. Бу асарни Абдуллоҳ Муҳаммад Навери (1959 йилда туғилган ад-
Дамм) ёзган, ўша пайтда у миллий полиция ходими бўлган. Сюжетнинг
бошланиши ёш аёлнинг сирли, маҳфий йўқолиши эди, эрига ўзининг
ҳомиладорлиги ҳақида хабар берган аёл, ундан олтин занжир олишга пуллар
олди ва бу занжирни олиш учун “олтин” бозорга бориб, уйга қайтиб
келмайди. Қиссада реалистик унсурлар жуда кўп, у аксарият ҳолда, ишни
олиб бораётган иккита инспекторнинг ҳақиқатдан йироқ бўлган диалоглари
ва уларни учта шубҳа остида бўлган инсонлар билан суҳбатларида кўрилган,
бу суҳбатлар йўқолган аёлнинг эри, унинг собиқ эри ва бир неча бора
106
турмушга чиқиш таклифини рад этган эркак ўртасида. Сюжет умуман
олганда, мумтоз детектив анъанасида бўлсада, қиссанинг финали иккита
инспекторнинг касбий малакавий қобилиятини шубҳа оситга қолади: ҳақиқат
тасодиф туфайли очилади ва аёлнинг йўқолишига сабабчи эр бўлганига
ишонган инспекторлар, унинг айбини асосли далилларини топа олмайдилар.
Ўз хотинини ўлдиришда бўлган кутилмаган эрининг иқрорининг сабаби ҳам
аниқ эмас, чунки у бунга қадар ўз айбини қатъиятлик билан инкор этган эди
ва финалда қотиллик мотиви умуман ишончсиздир: собиқ эрга доимий рашк,
чунки бутун қисса давомида бундай рашк ҳақида умуман сўз юритилмаган ва
уни кутилмаганда кескинлашуви сабаби ҳам аниқ эмас.
БАА “катта” насрини шаклланиш жараёнида иккита муаллиф Али
Мухаммад Рашид ва Али Абдуллох Абу-р-Риш аҳамиятли ўрин эгаллайди.
Али Мухаммад Рашид 1954 йилда Рас-эль-Хаймада туғилган, Қохира
университетининг сиёсатшунослик бўлимининг битирувчиси, Али Абдаллах
Абу-р-Риш 1956 йилда Рас-эль-Хаймада туғилган, ҳудди шу университетнинг
психология бўлимининг битирувчиси. БАА адабий саҳнада улар деярли бир
пайтнинг ўзида 1980 йилларнинг бошида пайдо бўлдилар.
Али Мухаммад Рашиднинг биринчи романи бўлган “Вақт деворидаги
яралар” (Джурух ‘аля джидар ал-заман, 1982) асосий мавзуси қашшоқлик
муаммоси билан мураккаблашган араб мусулмон оила никоҳ анъаналарининг
салбий тУммонлари бўлди. Қиссанинг бош қаҳрамони Шарджада яшовчи ёш
Абдуллах исмли йигит шахсий ҳаётида учта жиддий нарсани бошидан
кечирди, у ёшлигида қаттиқ севиб қолган қизни ота-онаси бошқа одамга
турмушга беради, бу қизнинг Абдуллоҳга бўлган ҳиссиёти севгига ҳали
ўзгармаган пайтда эди. Абдуллоҳнинг отаси келиб чиқиши ҳинд бўлган
аёлни иккинчи хотин қилиб уйга олиб келганида ва ўз болаларига ёрдам
беришни тўхтатганида ёш йигит олий таълимни олиш ҳақидаги орзуларидан
воз кечиб, маҳаллий ишга хизматчи бўлиб жойлашишга мажбур бўлди.
Мусулмончилик урф-одат кўра ўз қариндоши қизига уйланишга бўлган
ҳаракатида ҳам у муваффақиятсизликка учради. Қизнинг отаси сўраган
107
моддий таъминлов ёш йигит учун жуда ҳам катта бўлди. Бошқа
қариндошининг қизига уйланишга муваффақ бўлганида, ёш хотини ҳаётини
ҳақиқий жаҳаннамга айлантирди: эрининг қашшоқлиги унинг ва бир том
остида бирга яшаётган қариндошлари учун доимий норозилик учун сабаб
бўлди. Ниҳоят хотини ўз ота-онасини олдига қочиб кетади ва бунга қадар
Абдуллоҳнинг муносабатлари ажойиб бўлган умумий қариндошларни унга
қарши қўяди, қарзга ботириб кетган хотинининг хулқи туфайли қийналган
Абдуллоҳ хизмат ҳужжатларида кўп хато қилади ва натижада ишдан
ҳайдалишига оз қолади.
Романнинг асосий сюжетга фақатгина билвосита муносабатда бўлган
батафсил баён этилаётган саҳна ва эпизодларнинг кўплиги, интриганинг
кучсиз йўналиши, персонаж образларининг статистиклиги ва ҳаддан зиёд
сентименталлигига қарамасдан, унинг асосий ғояси ёрқин ифодаланган:
архаик оилавий никоҳ анъана эркакни ҳам аёл каби кўп азият чекишга олиб
келади, бу анъанага “эркак тУммонидан” салбий баҳо бериш араб
адабиётида, аёл тУммонидан салбий баҳо бериш каби кўп учрамайди, аммо
бу ерда эркак ҳам хотини учун “фақатгина даромад манбасига” айланишига
олиб келиши мумкин, буни муаллиф Абдуллоҳ тақдирида кўрсатади. Ёзувчи
ҳақиқий севгини тан олиб мавжуд бўлган анъанани очиқдан-очиқ рад этади,
бу қиссанинг бахтли финали билан тасдиқланади. Абдуллоҳ ўша пайтга
келиб ажрашган ўзининг биринчи суюкли ёрига уйланади, шунга қарамасдан
романнинг баъзи бир эпизодларида муаллифни аёллар ўз эркакларини
“бўйсундира олмаган” пайтига нисбатан маълум носталгияси кўриниб
туради.
Ёзувчини замонавий турдаги аёлларга бўлган салбий муносабати унинг
иккинчи “Қайғулар уйғонганда” романида (1986) яққол намоён бўлади. Бу
романда Али Муҳаммад Рашид дастлабки романда мавжуд бўлган кўплаб
бадиий камчиликларни бартараф эта олди ва кенгроқ ижтимоий контексти
ичидаги динамик, мелодрама сюжетни яратди. Романни ёшлар учун ёзилган
роман деб аташ мумкин, чунки унинг персонажлари бу ҳаётда ўз йўлини
108
топаётган ёш амирликлардир. Романнинг бош қаҳрамони Аҳмад, Қохирада
олий юридик маълумотни олиб Дубайга қайтиб келади, бу ерда унинг отаси
йирик савдо компаниясини ҳамкори билан бошқаради. Хусайн исмли
ҳамкори билан келишган ҳолда отаси Аҳмадни компаниянинг бош директори
лавозимиги тайинлайди. Аҳмад тўлиқ иш билан банд бўлади, бизнес жуда
муваффақиятли бўлади. Компанияда Аҳмад Солиҳни яъни ёшликдаги
дўстини учратади, у бу ерда кичик хизматчи бўлиб ишлайди. Солиҳнинг
опаси ёки синглиси Амина университетнинг талабаси, у бойлик ва
мустақилликка интилади, шу сабабли акасини хизмат поғонасидан
кўтарилиши учун маккорона режа ўйлаб топади. Аммо Аҳмад Солиҳни
фақатгина дўсти бўлгани учун лавозимида оширади. Бироздан сўнг
Аҳмаднинг ота-оналари ўғли билан уйланиш ҳақида гаплашишади.
Хусайннинг қизи бўлган Марямни энг яхши келин деб ҳисоблашади.
Марямда – бу ҳақда китобхон олдиндан билади – ишқий хатларни кўп
ёзадиган уни севиб қолган йигити бор, аммо бу хатларга қиз жавоб бермайди,
чунки никоҳга қадар ишқий муносабатларни бўлишини нотўғри деб
ҳисоблайди. Икки оила розилигига кўра Аҳмад ва Марям никоҳ қурадилар ва
бу ерда китобхон Марямни севган инсон бу Аҳмаднинг укаси Салим
эканлигини тушуниб етади. Унинг ишқий хатларининг бири Аминанинг
қўлига тушиб қолади, у Аҳмадни хотини билан ажраштириб, уни ўрнини
босишга қарор қилади. Амина ва Солиҳ Аҳмадга ўз дўстини таклиф
қилишади, унинг уйига тез-тез келиб туришади, бу эса унинг қайнонаси ва
хотинини норозилигига олиб келади, ҳеч қанча вақт ўтмасдан Ахмад
Аминани севиб қолади, у эса Ахмадга хотини Мирям ва ёш оиланинг уйига
ҳеч қачон келмаган укаси Салим ўртасида маҳфий муносабатлар мавжудлиги
имкониятига ишора қилади, Ахмад шубҳа остида қолади, бироздан сўнг
Амина Аҳмаднинг хотинининг шахсий нарсаларига санаси белгиланган
Салимнинг ишқий хатини солиб қўяди. Аҳмад хотинини уради, у
касалхонага тушади ва эрининг уйидан чиқиб кетади. Унинг отаси эса кичик
ўғлининг бундай хулқини кўтара олмай, юрак хуружидан вафот этади. Узоқ
109
муддатли руҳий тушкунликдан сўнг ўзига келган Ахмад, Амина ва Солиҳ
билан муносабатаини тиклайди ва Аминага уйланади, унинг акасини эса ўз
аппаратининг раҳбари лавозимига тайинлайди. Амина маслаҳатига кўра
Аҳмад ўзининг собиқ қайнотаси бўлган Ҳусайн улушини сотиб олади ва
компаниянинг ягона эгасига айланади. Аҳмад янги хотини билан хорижга
саёҳатга кетганида Солиҳ компания молиясини бошқарувини ўз зиммасига
олади ва унинг банк ҳисобларини шубҳали битимларни тузиб, банк
ҳисобларини бўшатади. Хориждан қайтиб келган Аҳмад, компания
банкротлик даражасига келганини билади, аммо Амина компания
даромадларини оширишга интилган Солиҳни ишдан бўшатмасликни илтимос
қилади, Аҳмадни компания ҳолатини тикланишга бўлган умидлари пучга
чиқади, асаблари толиққанлиги сабаб, у касалхонага тушади ва бу ерда
Амина у билан ажрашиш қарори ҳақида эълон қилади, чунки унга камбағал
эр керак эмаслигини айтади ва Марям билан унинг ажралишини қандай
қилиб амалга оширганини гапириб беради. Касалхонадан чиққан Ахмад
Хусайн уйига келади, Марямдан узр сўрайди ва собиқ қайнотасидан янги
компаниясида лавозимларидан бирини эгаллаш таклифини олади.
Шундай қилиб, Амина анъаналарни рад этувчи, аёл учун фаол ҳаётий
истеҳком муҳимлиги мақсадга йўналтирилганлиги ва уддабуронлиги ҳақида
идрокли мулоҳаза қилиб, амирлик аёлининг “янги” типини ўзида мужассам
этиб, романда бош салбий персонаж бўлиб қолади. Шу билан бир пайтда,
Хусайн образида эски урф-одат ва анъаналарга содиқ бўлган амирликларнинг
катта авлоди ўз ифодасини топган бўлиб, донолик ва ўзининг эзгу
хислатлари билан ахлоқий жиҳатдан устувор эканлиги кўрсатилади.
Мазкур романда тезкор урбанизация оилавий қариндош-уруғ алоқалар
роли сақланиб қолган ҳолда катта савдо корхоналар ишининг замонавий
услуби, йирик бизнесменлар маиший шароитида моддий бойлик ва аёл
маълумотининг ривожланиш каби БАА янги ҳаётининг тУммонлари ўз
аксини топган. Буларнинг барчаси романни сентиментализмнинг кўп
жиҳатлари бўлишига қарамасдан, реалистик наср турига яқинлаштирди.
110
Ўзининг кейинги романи “Қаҳрамонлар соҳили” (Сахиль аль-абталь,
1987) Али Муҳаммад Рашид мамлакат тарихига яъни ҳозирги БАА
ҳудудлари устидан Британ протекторатининг ўрнатилишига олиб келган,
XIX аср бошидаги ҳарбий дипломатик воқеаларга мурожаат этди. Романда
тасвирланган уч асосий эпизод – бу 1809 йилда Рас-эл-Хаймадаги британ
флотининг ҳарбий операцияси, 1814 йилда Буширда инглизлар ва Рас-эл-
Хайма ҳукумати ўртасида тинчлик шартномасини имзоланиши ва 1819 йилда
Рас-эл-Хаймада такроран британларнинг операцияси. Романдаги воқеалар
тарихий хроника услубида баён этилади, бу ерда саналар аниқ кўрсатилади,
иштирокчиларнинг ҳақиқий исмлари ҳамда кемаларнинг ҳақиқий номлари,
кучларнинг сони ва жойлашуви ҳарбий операцияларнинг ҳақиқий унсурлари
кўрсатилади. Оддий хроникадан роман Рас-эл-Хайма, Бомбей ва Буширда
бўлаётган воқеа иштирокчилари ўртасидаги тўқилган диалоглар саҳналари
ҳамда Рас-эл-Хайманинг ҳимоячиси бўлган тўқилган қаҳрамон денгизчи
Солих оиласининг ҳаётидан бир нечта саҳналар фарқлайди. Бу тўқилган
саҳналарда муаллифга семантик ва романтик оҳангларга бўлган мойиллиги
намоён бўлади, масалан, жанг майдонида ўлаётган Солих ўз ўғлига: “ўғлим
йиғлама, мен Аллоҳга ватан учун ўлимни ҳадя этгани учун миннатдорман,
мен сенга ўз қиличимни бераман, уни асра ва доимо тайёр тут, эртами-кеч у
сенга керак бўлади, уни сақла, у сеники, бу мен сенга мерос қилиб
қолдирадиган ягона нарсам” романнинг эпилоги ҳам романтик пафос билан
ажралиб туради:
1819 йилнинг 26 декабри эсда қоладиган кун бўлди. Бу куни Рас-эл-
Хайма ва қўшни шаҳарлар устидан Британия протекторатининг даври
бошланди. Рас-эл-Хайма сукут сақлай бошлади. Булутлар осмонни қоплади,
шаҳарни кўп йилларга қуёшдан маҳрум қилди, шаҳар аҳолиси бу қўрқувнинг
якуни бормикин деган савол беришда тўхтамадилар, одамлар нигоҳида
табассум йўқолди, қизларнинг орзулари, болаларнинг хурсандчилиги,
қушларнинг инлари олиб қўйилган эди, бутун ҳаёт узун қоронғу тунелга
кирди.
111
Ва ниҳоят бу ажойиб кун келди. Бу куни гуллар гуллади, дарахтлар
шохларида қушлар сайрай бошлади. Бу 1971 йилнинг 2 декабри эди. Бу куни
қоронғулик йўқ бўлди, қора булутлар кетди, осмон яна тоза ва мовий бўлди
ва озодлик қуёши ярқиради.
Али Абдуллох Абу-р-Ришнинг биринчи романи “Эътироф” (аль-
И‘тираф, 1982) умумараб даражасида машҳурликка эга бўлган БАА
адабиётининг биринчи асарига айланди. У араб ёзувчилари тУммонидан
тузилган ХХ аср энг яхши романлар рўйхатига ҳам киритилди
Роман сюжети ўзининг ҳурмо плантациясида Сухайл исмли ёши улуғ
заминдорнинг қотиллиги эди. Унинг ўғли Сарим романнинг бош қаҳрамони
бўлиб, қотилни топишга ва отасининг ўлими учун қасд олишга қасам ичади,
аммо кейинчалик қотилни излаш иккинчи даражали бўлиб қолади. Муаллиф
Саримни Рихабга бўлган муҳаббатига ўз эътиборини қаратади. Бу севги
қишлоқнинг бошқа яшовчиларининг ўзаро муносабатлари ва кундалик
машғулотлари фонида ривожланади. Улар орасида Саримнинг онаси Рафиъа
ва унинг синглиси Райхона, Рихаб Сейф ва Шайханинг ота-онаси, Саримнинг
дўсти Муҳаммад, Мухаммаднинг ҳукмдор ва қаттиққўл отаси Самхан ва
онаси Мауза, вафот этган Сухайлнинг дўсти Наваф, обрў-эътиборли Абу-
Саъад савдогари ва унинг қизи Нура, Муҳаммаднинг дўсти Фоҳим. Романда
иккинчи севги чизиғи ҳам бор: Самхан Абу-Саъад билан қариндош бўлиш
учун Муҳаммадни Нурага уйлантирмоқчи бўлади, аммо Муҳаммад
Саримнинг синглиси бўлган Райхонани севади ва отаси билан тўқнашгандан
сўнг, шаҳарда иш топиш учун қишлоқни ташлаб кетади. Образнинг кўплаб
аҳамиятли ва аҳамиятсиз, воқеалар ривожи билан эмас, балки муаллифнинг
сўзамолликка бўлган мойиллиги туфайли шартланган сюжетнинг
ҳаракатлари натижасида, бир-бирини севган иккала жуфт никоҳ тузадилар,
касаллик туфайли ўлаётган Самханнинг ўзи эса Саримга отасини қотил
эканлигига иқрор бўлади.
Романдаги ҳикоя учинчи шахсдан берилади. Қаҳрамон образлари
мутлоқ статикдир, уларнинг сентиментал нутқ ва ички монологларида
112
муаллифнинг ҳаётдаги умр йўлдошини муҳаббат, севги асосида танлаш
зарурияти, оиланинг катта аъзоларини кичикларнинг тақдири учун
маъсуллиги, таълимнинг муҳимлиги, бидъатлар зарари ҳақидаги фикрлари
билан муаллиф шахсининг ўзи ҳам “кўриниб туради”. Персонажларнинг
деярли ҳар бир ҳаракати батафсил тасвирланади, уларнинг сюжет ривожига
ҳеч қандай ҳисса қўшмайдиган оддий суҳбатлари етказилади. Буларнинг
барчаси Г.Рамсайга “эътирофни” ўтиш давридаги ХХ асрнинг биринчи
ярмида Муҳаммад Ҳусайн Хайкал, Абд ал Халим Абдуллоҳ Юсуф ас-
Сибоий тУммонидан ёзилган ўтиш давридаги баъзи бир миср романлари
билан ўхшашлиги ҳақида гапиришга асос бўлди.
Романнинг реалистик тУммонларига унда амирликлар ҳаётидаги бир
қатор янги ҳодисаларни акс этилишини, жумладан, бошланғич ва ўрта
таълимнинг ривожи, хорижда олий таълимни олиш имконияти, автомобиль,
телефон ва замонавий сувсозлик асбоб-ускуналардан фойдаланиш, янги
давлат институт ва муассасалар мансуб. Романда Рас-эл-Хайма ҳамда
Фоҳимнинг отаси юқори лавозимдаги амалдор ёрдамида Муҳаммад, меҳнат
ва ижтимоий таъминлов вазирлигида хизматчи лавозимини олган Дубай
қиёфасининг янги тУммонлари ҳам акс этилган.
Замонавий БАА ҳаётининг баъзи реалияларни тасвирлаш билан бирга,
қиссанинг сентиментал маърифий услубларининг уйғунлигини биз
ёзувчининг иккинчи романи бўлган – “Қилич ва гул” (ас-Сайф ва-з-захра,
1984) да ҳам топамиз. Бу романнинг асосий мавзуси ҳаётнинг икки тарзи
амирликда яшовчиларнинг эски ва янги авлодлари менталитетининг
қиёсидир. Романнинг иккита асосий персонажи – бу денгизни севадиган ва
усиз ҳаётини тасаввур қила олмайдиган балиқчи Халфан ва денгиздан
қўрқадиган, ҳаттоки ундан нафратланадиган Султон ўғлидир. Аммо романда
авлодларнинг ёрқин ифодаланган тўқнашуви ва можароси йўқ, чунки
Султоннинг ўзи отасига денгиздан қўрқувини тан олиб гапира олмайди, бу
қўрқувга муаллифнинг ўзи ҳам қониқарли тушунтириш бермайди. Отасининг
вафотидан сўнг Султон БАА меҳнат бозорига хорижий ишчи кучини
113
келтирувчи қандайдир ташкилотда жуда ҳам катта лавозимни эгаллайди.
Муаллифни меҳнат иммиграциясига бўлган муносабати ноаниқ қолади.
Султон ва унинг раҳбари тили билан улар меҳнат иммигрантларининг,
мамлакат модернизациясининг муҳим роли ҳақида гапирсада, бошқа
персонажлар, жумладан, пресса вакиллари тили билан улариммигрантлар
оқими туфайли жиноятни ўсиши олдидаги қўрқув ҳақида гапиради.
Романнинг номида “қилич”, “гул” сўзи рамз сифатида хизмат қилган икки
авлоддан қай бири муаллиф учун афзаллиги ҳам ноаниқ қолади. Шундай
қилиб, роман кўп сўзлилигига қарамасдан, оддий графоманиянинг намунаси
бўлиб, қандайдир аниқ ғоялардан маҳрум бўлди.
Кейинчалик Али Абу-р-Риш ёзган романларининг кўп сони туфайли
“амир романи шайхи” нуфузига эга бўлди. Аммо аслида унинг асарларидан
бирон-бири мазкур жанр ривожининг замонавий даражасигача кўтарилмади.
Форс кўрфази араб амирликлари учун модернизация даврининг кириб
келиши Мухаммад Хасан ал-Харбининг “Соҳил олди шаҳар воқеалари” (
1986) қиссасида ўз аксини топди. Бу қисса анъанавий араб ривояти ва
реалистик қиссанинг жиҳатларини ўзида уйғунлаштиради. Қисса ҳаракати
форс кўрфазининг араб соҳилида жойлашган тўқима ал-Мурейбида шаҳрида
бўлади, бу ерда денгиз ва қуруқлик савдо йўллари кесишган нуқтасидир. Бу
жойда шаҳарнинг пайдо бўлиши, унинг ташқи қиёфаси, аҳолисининг ҳаёт
тарзи, урф-одатлари, ахлоқи буларнинг барчаси муаллиф тУммонидан аста-
секин асосий сюжет чизиғи ёйилгани сари баён этилади. Муаллиф
диалогларда амирлик шевасидан фойдаланиши ҳам қиссага алоҳида миллий
колоритни бағишлайди.
Асосий сюжет тўрт ёшли Хиссанинг онаси ўзининг лой уйи деворида
ўтириб, қизининг бошидан бит теришидан бошланади. Кутилмаганда қиз
онасининг тиззасидан туриб, кварталнинг жин кўчаларига югуриб кетади,
аммо чуқурга тушиб бошини ёради, қизни чуқурдан олишади ва аёл ал-
Мурейбиданинг энг ҳурматли инсони Мижлад амирининг суюкли
хизматчиси бўлган эри Сулаймон Абдуллоҳ қайтгунга қадар қонни
114
тўхтатишга ҳаракат қилади. Қизча йиқилиб тушган чуқур у ал-Мурейбидада
қачон ва қаердан пайдо бўлгани номаълум бўлган инсон Абу-Мутлоқ
ташаббусига кўра, қудуқ сифатида қазилган эди. Вақт ўтгани сари бу Абу-
Мутлоқ амир Мижладнинг яна бир суюкли хизматчиси ҳамда ўзи қурган
масжиднинг имоми ва бош шаърия ҳаками бўлган эди. Абу-Мутлоқнинг
ҳақиқий исми Хожи Доуд эканлигини Хисса онасидан қўшнилар анча олдин
билишганди, бу ҳақда унга эри гапириб берган эди. Қазилган чуқурда сув
чиқмади, аммо Абу-Мутлоқ инсонларга уни кўмишни тақиқлади, чунки у
ўзига хос жаханнамга эшик эди, вақт ўтган сари бу чуқур ал-Мурейбида
аҳолисини бу инсон олдида қўрқишининг ўзига хос рамзига айланди. Ал-
Мурейбида аҳолиси Абу-Мутлоқни ўзга деб ҳисобларди, чунки Доуд исми
туб арабларда учрамайди. Абу-Мутлоқнинг ғазабига дуч келган инсон билан
нима бўлиши мумкинлигини шаҳарликлар билишар эди. Одамларга Абу-
Мутлоқ ўз масжидида бир бола билан жинсий алоқа қилганини кўрганлигини
гапириб берганидан сўнг ал-Мурейбидадан саҳрога ҳайдалган эди. Қиссадаги
бу воқеалар ҳақидаги ҳикоя шаҳар ахолисининг қашшоқлиги, унинг
бидъатлари ва урф-одатлари ҳақидаги ҳикоя билан биргаликда берилади.
Сўнгра амир Мижлад аҳлини жипларда саҳро орқали хаж зиёратини
бажариш учун Маккага саёхати ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ерда муаллиф
амирга бутун йўл мобайнида меҳмондўстлик кўрсатаётган бадавийларнинг
урф-одатлари ва ахлоқини тасвирлайди. Бундан ташқари амирга саёхатда
йўлдошлик қилаётган Сулаймон ал-Абдуллохни унинг эски дўсти, амирнинг
суюкли хизматчиси бўлган ва унинг саройида қизиқчи вазифасини бажарган
Хаммад Силми билан мураккаб муносабатлари ҳақида гапириб беради.
Маккада Каъбани тавоф қилаётганда Сулаймон ёшлигида қилган ўзининг илк
ҳажини эслаб, кутилмаганда гапириб кетаётганда унга бошига зарба
берилади ва бироз пайтга ҳушидан кетади ва анъанавий тасаввурларга кўра
ўз шаънини йўқотади. Унга бу зарбани ким берганлиги амирнинг ўзими ёки
унинг аҳлими ёки бу оддий ҳушдан кетиш бўлганлиги қиссада ноаниқ
қолади. Шунга қарамасдан, ҳақоратланган Сулаймон Мижлад аҳлидан
115
йироқлашиб, бир ўзи саҳро орқали уйига кетади. Очлик ва чанқоқдан
қийналган Сулаймон бадавийлар олдига келиб қолади ва у ерда бу қачондир
ал-Мурейбидан ҳайдалган Хаммад ибн Хамисни учратади ва унга ўзининг
амирга бўлган муносабатини гапириб беради. Буларнинг барчаси қиссадан
аниқ бўлганидек, Хиссани Абу-Мутлоқ қўлига тушганидан ўн уч йил
ўтгандан кейин бўлади.
Сўнгра муаллиф ҳаракатни ал-Мурейбидага қайтаради ва бу ерда
Хаммад Сильмининг ўғли Саид ва Хаммад ибн Хамиснинг ўғли Аваднинг
оға-иничилик муносабатлари ҳақида ҳикоя қилади. Хаммад ибн Хамис ал-
Мурейбидадан кетаётганида ўзининг кичик ёшли ўғлини ас-Сильми оиласига
қараш учун ташлаб кетади. Одамлар Хаммад ўғлини узоқ жойларга ўқишга
юбориши ҳақида гапиришади. Хаммад ибн Хамис эса ўз ўғлига Мижладнинг
қўриқчиси бўлишни буюради. Авад Саидга Мижладдан нафратланишини
айтади, аммо ўз отасининг буйруғини бажара олмаслигини ҳам айтади.
Муаллиф шаҳар аҳолисини Абу-Мутлоққа бўлган нафрати ҳақида ҳам
гапириб беради, Абу-Мутлоқни маҳаллий кофе хонанинг эгаси бўлган бир
кўзли Али, айбсиз одамларни амир қамоғига юборадиган яхудий ёки иблис
деб ҳисоблайди. Хаждан ёлғизликда қайтган Сулаймоннинг тушкунлик
кайфияти ва сукути унинг хотини ва қизини Маккада нима бўлганлиги
ҳақида фақатгина ўйлашга мажбурлайди. Бироздан сўнг Сулаймоннинг
олдига Хаммад Силми келиб, ундан узр сўрайди, бу эса Сулаймоннинг
Маккадаги ҳолатига айнан у айбдор эканлиги ҳақида хулоса қилади.
Уларнинг мулоқоти пайтида Хисса уйининг девори остида гапни пойлаётган
Абу-Мутлоқни кўриб қолади, бу ҳақда отасига айтади. Абу-Мутлоқ
Сулаймон ва Хаммаддан қочишга ҳаракат қилади, аммо ўз чуқурига тушиб
ўлади, сўнгра Абу-Мутлоқнинг дафн этиш маросими ҳақидаги шаҳар
аҳлининг баҳслари ва дафн этиш маросимининг ўзи батафсил тасвирланади.
Бироздан сўнг Сулаймон амир Мижлад қизи Хиссани хотин қилиб
олмоқчилигидан дарак топади ва қизини тезкор равишда Саидга турмушга
беради. Анъанавий тўйни тасвирлаган муаллиф унинг муҳитини чиройли
116
тарзда ифодалайди. Тўй пайтида амир саройида қўриқчи бўлиб хизмат
қилаётган Авадни хибсга олинганлиги ҳақида хабар келади, бундан сўнг
қурол-яроғни ўғирлашда айбланган Аваднинг суди саҳнаси тасвирланади ва
бу ерда Авадни қамоқ жазосига тайинлашади.
Сўнгра китобхон олдида ал-Мурейбиданинг янгиланган қиёфаси
гавдаланади. Бу қиёфада нефтни қазиб олиш туфайли вужудга келган
тУммонлар мавжуд яъни, замонавий турдаги уйлар, асфальт ётқизилган
кўчалар, енгил автомобиль, юк машиналари, хорижликлар, чет элликлар ва
маҳаллий аҳоли ўртасидаги ўзгалик руҳи. Бу шароитларда Сулаймонни
Хаммад ва Хаммад ибн Хамис билан учрашуви бўлади ва бу учрашувда
Хаммад ибн Хамис Мижладни жисмонан йўқ қилишни таклиф қилади. Буни
Хаммад ибн Хамис ал-Мурейбидада унга содиқ бўлган бадавийлар
бўлганида, яъни бир ойдан кейин амалга оширишни режалаштиради, бироқ
суҳбатдошлар бундай узоқ давр кутишни истамайди.
Қиссанинг охирги саҳнасида шаҳар автомат ўқларидан титрайди.
Китобхон олдида амир саройи эшиги олдида ётган Хаммаднинг қонга
бўялган жасади туради. Унинг атрофида тўпланган инсонлар унга ким
отганлиги ҳақида таҳмин қиладилар. Бу пайтнинг орасида унинг келини
Хисса қариндош-уруғларининг бирон-бирига ҳам ўхшамаган ғалати болани
туғади ва унга ўлган қайнотасининг исмини беради. Ёш онани ҳеч ким
табриклай олмайди ва бунда биттагина номаълум овоз янграйди: “буни
Хаммад ибн Хамис қилди”. Бу ибора билан муаллиф ўз қиссасини якунлайди
ва китобхон қисса сюжетларининг баъзи бир деталлари, айниқса унинг
финалдаги саҳнасининг аллегарик маъносини топишга ундаб, якунлайди.
Бу ерда ХХ аср 70-80-йилларда БАА насрини ўрганиш шуни
кўрсатадики , бу насрда жаҳон адабиёти ривожланишининг турли босқичида
устувор бўлган маърифат, сентиментализм, романтизм, реализм каби турли
ғоявий бадиий йўналишларнинг чизиқлари синхрон уйғунлашуви ҳақида
хулоса қилиш мумкин. Ўрганилаётган даврдаги БАА насрининг
“босқичларининг қўплиги” уни ўз пайтида Г.Д.Гачев тУммонидан илгари
117
сурилган “кеч ривожланган” адабиётларнинг жадал ривожланиш назарияси
ифодасининг ёрқин мисоли ифодасига айлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |