Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana22.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#571876
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
Ш И АҲМЕДОВА ЎҚУВ ҚУЛЛАНМА 2020 45882

Савол ва топшириқлар

1.
Кўрфаз давлатларида хикоя жанрининг ривожланишига дастлаб қандай 
омиллар сабаб бўлган ? 
2.
Хикоя жанрининг ривожланишида танқиднинг роли қандай бўлган ? 
3.
Дастлаб қайси Кўрфаз давлатларида хикоя жанри пайдо бўлган ? 
4.
Дастлабки хикоялар қандай шаклда бўлган ? 
5.
Хикояларда асосий мавзу нималарни ташкил қилар эди ? 
6.
Кўрфаздаги дастлабки хикояларга намуналар ўқинг. 
7.
Хикояларни бир-бири билан таққосланг. 
 
 
 
 
 


155 
Амалий машғулот 5 
ҚУВАЙТ ТАРИХИ ВА ҲАЁТИ АЁЛ ЁЗУВЧИЛАР НИГОҲИДА 
(Сурайё Бақсамий ва Лайло Усмон) 
Ҳозирги замон араб маданияти, хусусан, адабиётида хотин-қизлар 
нисбатан олдинги ўринларни эгаллайди. 
Турли араб мамлакатларида аёл ёзувчиларнинг жамият ҳаётининг турли 
тУммонлари тасвирланган асарлари нашр қилинади. Жуда улкан эътибор 
аёлнинг мусулмон жамиятидаги аҳволи, эркак ва аёлнинг ўзаро 
муносабатлари, шахсий эркинлик масалалари, ахлоқий танлов эркинлиги 
каби масалаларга қаратилган. Бу ўринда биз Ғада Саман (Сурия), Рожи 
Саний (Саудия Арабистони), Лайло Усмон ва Сурайё Бақсамий (Қувайт) 
каби номларни келтиришимиз мумкин. 
Биз Қувайт ёзувчиларининг аёл вакиллари Сурайё Бақсамий ва Лайло 
Усмон ижодини ўрганишни мақсад қилдик. Гарчи Лайло Усмон 
китобхонларга рус тилига таржима қилинган асарлари орқали таниш бўлса-
да, Сурайё Бақсамий кўпгина китобхонлар учун янги муаллиф ҳисобланади. 
Шунга қарамай, унинг ижоди эътиборга лойиқ, чунки унинг асарларидаги 
воқеалар бизнинг воқелигимиз учун ҳам муҳимдир.
Ҳар иккала ёзувчининг ижодида кўпгина умумийликлар мавжуд. 
Уларнинг ҳар иккаласи Қувайт ижодий зиёлиларининг таниқли 
вакилларидир. Ёшлари ҳам бир-бирига яқин. Сурайё Бақсамий ўз ватани, 
шунингдек хорижда журналист, ёзувчи, шоир ва рассом мифатида 
таниқлидир. Лайло Усмоннинг адабиётдаги илк қадамлари мактаб йилларига 
тўғри келади. Кейинчалик 1965 йилдан бошлаб журналистика билан 
шуғулланиб, маҳаллий газеталар учун турли адабиё жанрларда асарлар ёзди. 
Иккала адибанинг ҳам илк асарлари 1977 йилда эълон қилинди. Сурайё 
Бақсамий “Қора тер” номли қисқа ҳикоялар тўпламини нашр эттиради. Лайло 


156 
Усмон эса “Ниқобдаги аёл”, “Жўнаш”, “Тунги ойдинлик”, “Турфа муҳаббат”, 
“Фатҳия ўлимни танлади” каби қисқа ҳикоялар тўпламини нашр эттирди.
1992 йилда Сурайё Бақсамийнинг “Ертўладаги шамлар” номли ҳикоялар 
тўплами нашр этилди. Бу асарнинг илмий тараққиёти учун Қувайт жамияти 
уни 1993 йилда Адабиёт соҳасидаги биринчи мукофотга лойиқ кўради. Лайло 
Усмон эса “Аёл ва мушук” романидан кейин ўзининг иккинчи романи – 
“Васмиянинг қайтиши” номли асарини эълон қилдиради. 
Сурайё Бақсамийнинг “Ертўладаги шамлар” асари Қувайтдаги Ироқ 
босқини воқеаларига бағишланади. Сурайё Бақсамий тасвирлаган воқеалар 
Улуғ Ватан Уруши, фашист концлагерлари машаққатларини бошидан 
кечирган кекса авлод вакилларига анча тушунарлидир. Бироқ Улуғ Ватан 
урушидан кейинги рўй берган муҳорабаларда иштирок этган ёш авлод 
вакиллари ҳам ўзларининг ҳиссиётлари акс этган воқеаларни кўришлари 
мумкин. 
Лайло Усмоннинг “Васмиянинг қайтиши”романида гўё йигит ва қиз 
ўртасидаги оддий муҳаббат тарихи тасвирлангандай туюлади. Лекин бу 
айнан шундай эмас. Бой ва обрўли оиладан бўлган қиз Васмиянинг ва 
камбағал мардикор Марямнинг ўғли бўлган Абдулло яшаган шароитлар 
кутилмаган ечимга олиб келади. Лайло Усмоннинг баёни денгиз шукуҳи ва 
ташвишлари билан суғорилган. Адиба Ал-Қувайтнинг эски шаҳар қисми 
ҳаёти ва унинг урф-одатлари, анъаналарини ёрқин бўёқларда тасвирлайди. 
Денгиз бўйларида бошланган икки ёшнинг муҳаббат тарихи ҳар дам 
китобхонни денгизга қайтаради ва денгиз кенгликларида якун топади. 
Бундай турли ва узоқ мавзуларни нима бирлаштириб туради, деган савол 
туғилади. Бироқ умумий туташ нуқталар мавжуд. Бу – ҳиссиёт ва 
ташвишлар. Иккала адибанинг залворли эврилишлар, ортиқча деталлар билан 
вазминлашмаган шаффоф услуби айни пайтда ўта содда ҳам эмас. Бу – 
атрофда юз бераётган воқеаларга ички назар. Сурайё Бақсамий ёрқин, 
ажойиб тимсоллар кўп. У бир неча чизгилар ёрдамида инсоннинг қандай 
ҳолатда эканлигининг ёрқин манзараларини кўрсата олади. У бир неча сўзлар 


157 
ёрдамида кенг ҳажмдаги ёрқин тимсол, аниқ руҳий портретни яратиши 
мумкин. Лайло Усмон асарларида ҳам роман қаҳрамонларининг руҳий 
азоблари, ички ҳолатини ифода этувчи ёрқин тимсолларни учратиш мумкин. 
Бу асарларни яна бир хусусият яқинлаштиради. Сурайё Бақсамий уруш 
ҳақида, “эркаклар иши” тўғрисида аёл нигоҳи билан ҳикоя қилади. Лайло 
Усмон эса ўз ҳикоясини асар қаҳрамони Абдулла тилидан баён қилади ва ўз 
қаҳрамониқалбига аёл нигоҳи билан назар ташлайди. Бандай ёндошув 
нафақат икки адибани яқинлаштиради, балки янада қизиқарли асарлар 
яратишга ундайди.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish