Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Тошкент давлат аграр университети



Download 185,88 Kb.
bet1/2
Sana08.04.2022
Hajmi185,88 Kb.
#537588
  1   2
Bog'liq
мустакил иш жукари кенгес




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги
Тошкент давлат аграр университети


Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
(қишлоқ хўжалигида) таълим йўналишининг
биринчи босқич талабаси
Худайбергенова Гўзал Камаловнанинг
Ўзбекистон тарихи” фанидан тайёрлаган
МУСТАҚИЛ ИШ


Мавзу: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташкил топиши.
Тайёрлади: Худайбергенова Гўзал Камаловна.


Қабул қилувчи:_________________________


Тошкент 2022 йил.


Мавзу: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташкил топиши.

  1. Жўқорғи Кенгес тарихи.

  2. Жўқорғи Кенгес тўғрисида.

  3. Жўқорғи Кенгес тузилмаси, қўмиталар.

Жўқорғи Кенгес тарихи.


1994 йил 24 сентябрьда ўтказилган ўн иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Советининг ўн еттинчи сессиясининг кун тартибига мувофиқ, “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциявий Қонуни қабул қилинди ва уша кундан эътиборан Қонун ҳаракатга киритилди.
1994 йил 31 октябрьда “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Регламентини кучга киритиш тўғрисида” Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Советининг Қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг регламенти 5 боб, 10 бўлим ҳамда 117 моддадан иборат бўлди.
1994 йил 25 декабрьда мамлакатимизда яна бир тарихий воқеа юз берди. Халқимиз мустақиллигимизни бундан буён ҳам мустаҳкамлашга, халқ манфаатларини ҳимоя қилишга, одил демократик йўналишни қўллаб-қувватлайдиганлигини ишончли тарзда кўрсатди. Яъни, биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига илк марта ҳуқуқий-демократик, кўп партиявий асосида умумхалқ сайловлар ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан ва ҳокимият вакиллик органларидан 172 та номзод 86 нафар депутатлик ўрин учун кураш олиб борди. Сайловчиларга ўзларининг энг яхши вакилларин танлаш ҳуқуқи берилди. Биринчи босқичда 75 та сайлов округида депутатлар сайланган бўлса, 11 та сайлов округида кўрсатилган номзодларнинг биронтаси ҳам етарлича овоз тўплай олмаганлиги сабаб 1995 йил 22 январьда қайта сайловларнинг қўшимча босқичи ўтказилди. Шундай қилиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадиган юқори давлат ҳокимият органи — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлар корпуси шаклланди.
Сайловларга қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган 669 минг 904 нафар сайловчидан 628 минг 407 нафар фуқаро ўзларининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди, бу сайловчиларнинг 96 фоизини ташкил этди.
Сайланган депутатларнинг 65,1 фоиздан ортиғи, яъни, 56 депутат вакиллик юқорғи органнинг таркибига биринчи марта кирди. Депутатларнинг барчаси олий маълумотли иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, олимлар, саноат ва қишлоқ хўжалигининг тажрибали мутахассислари, ижтимоий соҳа вакилларидан иборат бўлди.
Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикасида яшайдиган асосан 5 та миллатнинг вакиллари сайланиб, бу умумий тенг ҳуқуқлик принципларини тасдиқлайди. Шунингдек, парламент аъзоларининг 12 нафари хотин-қизлар бўлса, депутатларнинг учтан икки қисми 30 ёшдан 50 ёш оралиғидаги одамларни ташкил этди.
Жўқорғи Кенгес сессиясида ҳокимиятнинг вакиллик органларидан сайланган 43 нафар депутатдан иборат блок, 41 нафар депутатдан иборат Халқ демократик партиясининг фракцияси рўйхатга олинди.
Биринчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига халқнинг эрк-иқрори билан давлатнинг вакиллик ва қонун чиқарувчи юқори органининг самарали ишлашини таъминлайдиган катта интеллектуал ва профессионал кучлар жам бўлди. Шунинг билан бирга, сайловлар демократик йўл билан қонунлар ва қабул қилинган халқаро ўлчамларни тўлиқ бошчиликга олиб ўтказилди. Бу жараённи дунёнинг кўпгина давлатларидан ташриф буюрган мустақил назоратчилар ҳам тасдиқлади.
Биринчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси ҳузуридаги Кенгес аъзоларининг таркиби, Жўқорғи Кенгес мандат комиссияси, Жўқорғи Кенгес қўмиталари (1. давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва жамоат бирлашмалари масалалари буйича қўмита, 2. Қонун чиқариш, қонунчилик ва ҳуқуқ тартиби масалалари буйича қўмита, 3. Иқтисодий ислоҳат ва бюджет сиёсати масалалари буйича қўмита, 4. Ижтимоий ривожланиш, илм ва маданият масалалари буйича қўмита, 5. Саноат, қурилиш, транспорт, алоқа ва халқга хизмат кўрсатиш масалалари буйича қўмита, 6. Агросаноат комплекси ва экология масалалари буйича қўмита) иш бошлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига мувофиқ 1999 йил 5 декабрьда ўтказилган сайловда ва 19 декабрьдаги қайта овоз беришда Иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 83 нафар депутат сайланди. Ўтказилган сайловда ва қайта овоз беришда 527 та сайлов участкасида рўйхатга олинган 756 минг 998 нафар сайловчидан 735 минг 710 нафар сайловчи, яъни умумий сайловчиларнинг 97,2 фоизи қатнашиб, ўзлари танлаган номзодлар учун овоз берди.
Сайланган депутатларнинг 62 навари Халқ демократик партиясининг, 5 нафари “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг, 1 нафари “Ватан тараққиёти” партиясининг аъзолари бўлса, 15 нафар депутат партиясиз эди. Сайланган депутатларнинг барчаси олий маълумотли ҳисобланиб, уларнинг орасида 3 нафар ўқитувчи, 6 нафар шифокор, 40 нафар муҳандис, 14 нафар иқтисодчи, 1 нафар журналист, 3 нафар ҳуқуқшунос ва 5 нафар бошқа мутахассисликдаги депутатлар бор эди.
Учинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 2004 йил 26 декабрьда ўтказилган сайловларда ҳамда 2005 йил 9 январьдаги бўлиб ўтган қайта овоз беришда 544 та сайлов участкасида 85 нафар депутат сайланди.
2004 йил 26 декабрьдаги асосий сайловларда рўйхатга киритилган 844 минг 1 нафар сайловчидан 762 минг 887, яъни 90,4 фоиз сайловчи қатнашди.
Сайланган депутатларнинг 34 нафари Халқ демократик партиясидан, 36 нафари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан, 5 нафари “Фидокорлар” миллий демократик партиясидан бўлса, 10 нафар депутат партиясиз эди. Сайланган депутатлардан 84 нафари олий маълумотга, 1 нафари ўрта-махсус маълумотга эга эди. Уларнинг орасида 11 нафар ўқитувчи, 5 нафар шифокор, 37 нафар муҳандис, 6 нафар агроном, 14 нафар иқтисодчи, 1 нафар журналист, 1 нафар ҳуқуқшунос ва 10 нафар бошқа мутахассисликдаги депутатлар бор эди.
2009 йил 27 декабрьдаги сайловларда ҳамда 2010 йил 10 январьдаги қайта овоз беришларда 560 та участкада сайловлар ўтказилди. Асосий сайловлар куни рўйхатга киритилган 1 млн. 11 минг 197 нафар сайловчидан 919 минг 191 нафар сайловчи, яъни умумий сайловчиларнинг 90,9 фоизи қатнашди.
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг республика органларидан умумий 257 нафар фуқаронинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинди.
2009 йил 27 декабрьда ўтказилган сайловларда 74 та сайлов округидан депутатлар сайланди, 4 та округда қайта овоз бериш, 8 та округда қайта сайлов ўтказиш зарурлиги аниқланди. 2010 йил 10 январь куни 4 та округда қайта овоз бериш ўтказилиб, уларнинг тўрттасида ҳам депутатлар сайланиб, умумий 78 та сайлов округида депутатлар сайланди. Шундан 27 нафар депутат Халқ демократик партиясидан, 21 нафар депутат “Миллий тикланиш” демократик партиясидан, 24 нафар депутат Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан, 6 нафар депутат “Адолат” социал-демократик партиясидан. Сайланган депутатларнинг барчаси олий маълумотли, шундан 7 нафар депутат ўқитувчи, 11 нафар депутат шифокор, 34 нафар депутат муҳандис, 3 нафар депутат агроном, 12 нафар депутат иқтисодчи, 3 нафар депутат журналист, 4 нафар депутат ҳуқуқшунос ва яна 4 нафар депутат бошқа мутахассисликлардан.
2014 йил 21 декабрьда асосий сайловлар куни рўйхатга киритилган 1 млн. 158 минг 823 нафар сайловчидан 1 млн. 63 минг 799 нафар сайловчи қатнашди, бу умумий сайловчиларнинг 91,8 фоизини ташкил этди. Сайловлар якунида 58 та сайлов округидан депутатлар сайланди ва 7 та округда қайта овоз бериш зарурлиги аниқланди. Шундай қилиб, 2015 йилнинг 4 январь куни 7 та округда қайта овоз бериш ўтказилиб, уларнинг барчасида депутатлар сайланди.
Сайланган депутатлардан 15 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг, 23 нафари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг, 16 нафари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг, 7 нафари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг аъзолари бўлса, 4 нафар депутат партиясиз эди.
Сайланган депутатларнинг барчаси олий маълумотга эга бўлиб, шундан 14 нафар депутат ўқитувчи, 7 нафар депутат шифокор, 24 нафар депутат муҳандис, 6 нафар депутат агроном, 2 нафар депутат иқтисодчи, 3 нафар депутат журналист, 1 нафар депутат ҳуқуқшунос ҳамда 6 нафар депутат бошқа мутахассисликлардан иборат.
Сайловлар юқори савияда ташкил этилди. Жўқорғи Кенгеснинг самарали ишларини таъминлайдиган, юртимизда тинчликни асраш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, халқимизнинг фарован турмиши, олдимизда турган буюк мақсадлар йўлида самарали ишлар олиб борадиган депутатларни сайлашга бўлган иштиёқ ҳамма жойда сезилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг “Сайлов тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 2019 йил 22 декабрь ва 2020 йил 5 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ўтказилган сайлоавлар юртимиз ҳаётида демократик давлат, очиқ фуқаролик жамият қуриш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди. “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остидаги сайловлар ҳаракатдаги қонунлар асосида демократия ва ошкоралик принцплари асосида ўтказилди. Сайловларга ҳар томонлама тайёргарлик кўрилди. Унинг барча босқичларини хориждан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари кузатиб борди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов 65 округ бўйича 622 сайлов участкасида ўтказилди. 2019 йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларга рўйхатга киритилган 999333 сайловчидан 771494 сайловчи, яъни 77,2 фоизи қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг республикамиздаги органларидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод сифатида тақдим этилган 325 номзод рўйхатга олинди. Қорақалпоғистон Республикасининг “Сайлов тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 16 номзоднинг «номзодликдан воз кечиш ҳақида»ги аризаси қаноатлантирилди. Шу тариқа, сайлов бюллетенларига 50 округда 5 номзоддан, 14 округда 4 номзоддан, 1 округда 3 номзоддан киритилди. 2020 йил 5-январь куни икки округда қайта сайлов бўлиб ўтди. Умуман 65 сайлов округида депутатлар тўлиқ сайланди. Шундан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси республика органидан 19, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси республика органидан 14, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси республика органидан 6, Ўзбекистон Халқ демократик партияси республика органидан 16, Ўзбекистон Экологик партияси республика органидан 10 депутат сайланди. Депутатлар бешта миллат вакилларидан иборат бўлиб, шундан 45 эркак, 20 хотин-қизлар ташкил этади.
“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси республикада қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадиган юқори давлат вакиллик органи бўлиб ҳисобланади.

Жўқорғи Кенгес тўғрисида


Жўқорғи Кенгес олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Жўқорғи Кенгес – бир палатали орган, олтмиш беш депутатдан иборат.
Жўқорғи Кенгеснинг олтмиш беш депутати бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йули билан сайланади.
Жўқорғи Кенгес фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлиги Жўқорғи Кенгес сессияси, Президиуми, қўмиталари, комиссиялари ва депутатларининг иш фаолияти билан таъминланади.
Жўқорғи Кенгес фаолиятининг тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
Жўқорғи Кенгесга сайлов ўтказиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Жўқорғи Кенгеснинг ваколат муддати беш йил.
Ўз ваколат муддати тамомланганидан кейин Жўқорғи Кенгес янги чақириқ Жўқорғи Кенгесининг фаолияти бошлангунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Жўқорғи Кенгеснинг алоҳида ваколатлари қуйидагилардан иборат:
– Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, Қорақалпоғистон Республикаси Қонунларига изоҳ бериш;
– иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини қабул қилиш;
– Жўқорғи Кенгес Президиумини, қўмита ва комиссияларни тузиш;
– Жўқорғи Кенгес Раисини ва унинг ўринбосарини, қўмиталар ва комиссияларнинг раисларини сайлаш;
– Жўқорғи Кенгес Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасига биноан Вазирлар Кенгаши Раисини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
– Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ва Вазирлар Кенгашининг аъзоларини лавозимига тайинлаш ва озод қилиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини ва бошқа давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасини сайлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси ва раиснинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси ва ўринбосари лавозимларига сайлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяларини, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяларини ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва туман судлари, жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари, туманлараро иқтисодий судлари, туманлараро маъмурий судлари раислари, ўринбосарлари ва судьяларини тайинлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси ва раиснинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси ва ўринбосарини, судьяларини лавозимидан озод қилиш;
– Жўқорғи Кенгес Президиумининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
– халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорларини тўқтатиб қўйиш ва бекор қилиш;
– туманлар, шаҳарларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш;
– республика ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари тизимини ва ваколатларини белгилаш;
– Вазирлар Кенгашининг тузилмасини, штатлари ва фондини тасдиқлаш;
– маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;
– Вазирлар Кенгашининг тавсиясига биноан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини қабул қилиш ва унинг бажарилиши бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш;
– Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг харажатларига ўзгартиришлар киритиш;
– республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
– ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотини тинглаш;
– Туман, шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари бўйича ҳисоботларини тинглаши мумкин;
– Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотларини ва фахрий унвонларини ташкил этиш;
– Жўқорғи Кенгес ва маҳаллий ваколатли органларга сайловлар белгилаш, Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
– Ўзбекистон Республикасининг олий давлат ҳокимият ва бошқарув органлари актларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судига тавсиялар бериш;
– депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш;
– фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бир йилда камида бир марта ўз сессияларида Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раисининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шу билан бирга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга оид фаолияти тўғрисида ахборотини тинглайди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ушбу масала бўйича қабул қилинган қарорни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юборади;
– Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолатлари ҳақида ахборот киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ахборотини тинглаш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади;
– парламент назоратини амалга ошириш;
– Жўқорғи Кенгес Регламентини ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш Жўқорғи Кенгеснинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш.
Мансабдор шахсларни Жўқорғи Кенгес томонидан сайлаш, тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тартиби Жўқорғи Кенгес Регламентида белгиланади.
Жўқорғи Кенгес фаолиятинининг ташкилий шакли унинг сессиясидир.
Жўқорғи Кенгес сессияси заруратга қараб, лекин йилига камида икки марта ўтказилади.
Жўқорғи Кенгеснинг биринчи сессияси Жўқорғи Кенгес таркиб топганидан кейин икки ойдан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
Жўқорғи Кенгеснинг биринчи сессиясини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Жўқорғи Кенгес Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари мажлиси Жўқорғи Кенгеснинг Раиси таклифига ёки депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисмининг таклифига биноан чақирилиши мумкин.
Жўқорғи Кенгес сессияларида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, уларга ўзгартириш ва қушимчалар киритиш туғрисидаги қонунлари ҳамда Жўқорғи Кенгес ҳужжатлари қабул қилинади.
Жўқорғи Кенгес ва унинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Раислари ва ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикасининг вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, бошқа давлат бошқарув органларининг раҳбарлари ва Конституциявий назорат қўмитасининг раиси, ўринбосари ва аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори иштирок этишлари мумкин.
Жўқорғи Кенгес сессиясига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот органларининг, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Жўқорғи Кенгес сессиялари очиқ ва ошкора ўтказилади. Зарурат бўлганда, Жўқорғи Кенгес сессия мажлисини ёпиқ ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Жўқорғи Кенгес сессияларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби Жўқорғи Кенгес Регламентида белгиланади.
Жўқорғи Кенгеснинг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Жўқорғи Кенгеснинг Президиуми тузилади.
Жўқорғи Кенгес Президиуми сессия оралиғида заруриятига караб ойига бир марта чақирилади.
Жўқорғи Кенгес Президиумининг таркибига Жўқорғи Кенгес Раиси, унинг ўринбосари ва қўмиталар ҳам да комиссияларнинг раислари, Жўқорғи Кенгесдаги депутатлик фракцияларнинг раҳбарлари киради.
Жўқорғи Кенгес Президиуми ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қарорлар қабул қилади.
Жўқорғи Кенгес, унинг органлари ва депутатлар фаолиятининг ташкилий, ахборот, моддий-техника таъминоти Жўқорғи Кенгеси Аппарати томонидан амалга оширилади.
Жўқорғи Кенгес Аппарати тузилмаси, штатлари, ходимларининг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан тасдиқланади.
Жўқорғи Кенгес Аппарати ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари Жўқорғи Кенгеснинг ваколати муддатига боғлиқ бўлмайди.
Жўқорғи Кенгес Аппарати юридик шахс ҳисобланади.
Кенгес Аппаратининг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан тасдиқланадиган Низомда белгиланади.


Download 185,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish