Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Автоклав ғовак бетонлардан маҳсулот ишлаб чиқариш



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

Автоклав ғовак бетонлардан маҳсулот ишлаб чиқариш 
Бундай маҳсулотларнинг асосий хусусияти – бу уларни автоклавларда 
иссиклик ва намлик билан қайта ишлашдир, бу эса қуйидагиларга имкон 
беради:
1) автоклавларда боғловчи моддаларнинг қотиш жараёнини сезиларли 
даражада тезлатиш натижасида, ишлаб чиқариш цикли давомийлигини 
қисқартириш; 
2) цементни оҳак билан қисман алмаштириш, ҳамда майдаланган 
кварцли қум ёки бошка қумтупроқли материалларни қўшиш йўли билан 
цемент сарфини камайтириш; 
3) маҳсулотлардаги дарзларни қўшимчаларни қўллаш ва чўкиш 
холларини камайтириш йўли билан йўқотиш; 
4) маҳсулотлар сифатини ошириш.
Хозирги вақтда автоклав ғовак бетонларнинг асосий турлари – бу 
газбетон ва газсиликат, ғовак бетон ва ғовак силикат. 
Келгусида 
ғовак 
бетон 
маҳсулотларни 
ишлаб 
чиқаришни
кенгайтириш асосан газсиликат ва ғовак силикатли маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ҳисобига амалга оширилади. 
Бу тур ғовак бетонлар ишлаб чиқариш технологияси кўпгина ўхшаш 
томонлари бўлса ҳам, лекин уларда фарқлар ҳам бор. 


98 
Газсиликат ва ғовак силикат технологияси газбетон ва ғовак бетон 
технологиясидан бир мунча мураккабдир. 
Газ ҳосил қилиш усули билан портландцемент ва оҳак қўллаб, 
автоклав ғовак бетонлар, яъни газбетон ва газсиликат тайёрланади. 
Газмагнезит ва газгипс саноат масштабида ишлаб чиқарилмайди. 
Газбетон массасини олишнинг асосий шартлари. Газбетон олишда 
ғовак ҳосил қилиш жараёни моҳияти – цемент гидратациясида цементли 
қоришмалардан 
ажралиб 
чиқувчи 
кальций 
гидрооксиди 
билан 
алюминийнинг ўзаро ҳаракатидан ташкил топган. 
Цемент ҳамири ёки қоришмадаги газ ажралиб чиқиш ва ушланиб 
қолишнинг физик-кимёвий шартлари мураккаблиги билан фарқланади. Бу 
жараёнлар тезлиги ва тўлиқлиги газ ҳосил қилувчини дисперслиги, унинг 
юза ҳолати, муҳит ҳароратси, муҳитдаги водород ионлар (рН) 
концентрацияси билан аниқланади.Юқори ғовак ва етарлича мустаҳкам 
газбетон олишнинг муҳим технологик омили – цемент ҳамири ёки 
қоришмада газ ажралиб чиқиши ва газ ушланиб қолиши жараёнлари учун 
оптимал шароитларни яратишдир.Бунда асосий масала – газ ажралиб чиқиши 
реакцияси тезлиги 3Ca(OH)
2
+2Al+6H
2
O=3CaO·Al
2
O
3
·6H
2
O+3H
2
↑ ва 
боғловчи ҳамири ёки қоришма қовушоқлигини ошириш тезлиги ўртасидаги 
мосликни таъминлашдир. Газ ажралиб чиқиши қоришманинг қотиши 
бошлангунча тугаши керак. 
Ишлаб чиқариш усули. Газбетон ҳўл усул билан тайёрланади. Ҳўл 
усулда газбетон ишлаб чиқаришда қумтупроқли компонентларни шарсимон 
тегирмонда майдалаш ва аралаштириш, бир вақтнинг ўзида сув қўшиб туриб 
амалга оширилади. Қуйида ҳўл усул бўйича газобетон маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг 
технологик 
схемаси 
келтирилган.Газобетон 
ишлаб 
чиқаришнинг технологик схемаси 
Цемент 
Оҳак 
Қум 
Газ ҳосил қилувчи 
Майдалаш шарсимон 
тегирмон 
Шлам олиш шламбассейн 
Сув 
Шлам дозировкаси 
Дозатор 
Аралаштириш 
Аралаштиргич 
Массани қуйиш Қолиплар 


99 
Газбетон таркибини танлаш. Газбетон таркибини танлашда одатда 
бошланғич маълумотлар бу қуруқ ҳолдаги газбетон ҳажмий оғирлиги γ
қур
кг/м
3
да ва сиқишдаги унинг мустаҳкамлиги R
сиқ
кг/см
2
да. 
Газбетон таркиби икки босқичда танланади: 
а) газбетон таркибини ҳисоблаш; 
б) тажриба намуналари тайёрлаш ва текшириш. 
Газбетон таркибини ҳисоблашда қумтупроқли компонент ва боғловчи 
модда (цемент ёки аралаш боғловчи) миқдорлари орасидаги муносабат 
берилади. Бу катталик одатда 1,5 дан 3 гача бўлади.
Аралаш боғловчидаги оҳак миқдори (оғирлик бўйича) 50% дан кўп 
бўлмайди. 
В/Т катталиги стандарт конус билан аниқланувчи қоришма 
оқувчанлиги бўйича ўрнатилади. 400 ва 500 маркали газбетонлар учун 
қоришма оқувчанли одатда қоришма ҳарорати 40-45
0
С да 22-24 см ни, 600 ва 
700 маркалар учун 35-40
0
С ҳароратда 20-22 см ни ташкил қилади. 
1 м
3
газобетонга материаллар сарфи қуйидаги формулалар бўйича 
ҳисобланади:
n
m
К
Ц
кур




1


И=пЦ; 
З=mЦ; 
Г=0,03Ц; 
бу ерда Ц – 1 м
3
бетондаги цемент миқдори, кг да; 
И – худди ўша, оҳак;
З – худи ўша, қумтупроқли тўлдирувчи; 
Г – худди ўша, гипс; 
К – гидрат сувни ҳисобга олувчи коэффициент, ҳажмий оғирлиги 600 
кг/м
3
гача бўлган бетонлар учун 0,85 га, 600 кг/м
3
дан кўп ҳажмий оғирликка 
эга бетонлар учун 0,5 га тенг.
m ва n – 1 оғирлик қисм цементга тўғри келувчи, қумтупроқ 
тўлдирувчи ва оҳакнинг оғирлик қисм сонига тўғри келувчи мос қийматлари. 


100 

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish