Фойдаланилган адабиётлар
. 1, 2, 3, 4.
Маъруза-3.
Экологик хуқуқ манбалари.
Режа
1.
Асосий иборалар.
2.
Экологик хуқуқ манбаларининг тушунчаси ва узига хослиги.
3.
Табиатдан фойдаланиш ва унинг мухофаза килишнинг бошкаришнинг
конституциявий асослари.
4.
Қонун экологик хуқуқ манбаи сифатида.
5.
Ўзбекистон Республикасининг “Тбиатни мухофаза килиш тўғрисида”ги
конуни.
6.
Экологик конунчилик.
7.
Назорат учун саволлар.
8.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Асосий иборалар.
·
Норматив-хукукий актлар-конуний тасдиқлаб қўйилган мейорий хужжатлар.
·
Норматив акт-ваколатли давлат органларининг хужжати (конун, фармон,
карор).
·
Конунчилик- давлат ваколатли органларининг конун яратиш фаолияти, барча
хукукий нормаларнинг мажмуаси.
·
Хуқуқ манбалари- хуқуқ яратувчи ижтимоий омиллар (давлат, синфлар,
мафкура) давлат манфаатини характерловчи шакл, унга хуқуқ сифатини
берувчи қонун, фармон, декрет).
·
Акт- (лот. Асtus- харакат, хужжат) давлат органлари тамонидан
чикарилдадиган қонун, фармон, қарор.
·
Кодекс- тизимлаштирилган ягона қонунчилик акти.
2. Экологик хуқуқ манбаларининг тушунчаси, синфларга булиниши ва
тизими.
Хозирги замон экологик хуқуқининг ривожланган тизимини борлиги,
экологик-хуқуқий нормалар мажмуасини хуқуқ тизимининг алохида сохасига
ажратишга асос була олади.
Экологик хукук манбалари деб жамият ва табиат уртасидаги
муносабатларни бошқаришдаги норматив-хуқуқий актларга айтилади.
Бошқача қилиб айтганда экологик хуқуқ манбалари экологик муносабатлар
бошқарув норматив-хуқуқий актлари хисобланади.
Экологик хукук манбалри булиб хизмат килиш учун норматив-хуқуқий
актлар маълум талабларга жавоб бермоғи керак:
1.
Объектив кўринишга эга булган тузилиши- қонун, Президент
фармони, хукумат қарори, буюруқлар, вазирликларни инстукциялари, уз узини
бошқарув органларини қарорлари.
2.
Ваколатли орган тамонидан қабул килиниши керак булади.
3.
Қонун тамонидан белгилаб куйилган тузилишга эга бўлиши
керак.
4.
Расмий равишда чоп этилган бўлмоғи керак.
Агар расмий равишда умумий маълумот учун чоп этилмаган булса хар
қандай норматив- хуқуқий акт (фуқорани эркинлиги ва фарованлигини
курсатувчи) амалда кулланиши мумкин эмас.
Экологик хуқуқ манбаларининг ўзига хослиги шундан иборатки айрим
хорижий мамлакатлрда ер, сув, ўрмончилик қонунчилиги, ер ости бойликлари
тўгрисидаги ва табиатни мухофаза қилиш тўгрисидаги қонунчиликлар
Конституцияга киритилган, масалан АКШ, Россия ва бошка мамлакатларда
федерал хамда регионал даражаларда олиб борилади.
Бундан ташқари яна бир мухим фарқи, соханинг характеридан келиб чиқиб,
хуқуқни комплес сохаси эканлиги хисобланади. Ушбу соханиниг хуқуқий
нормалари узининг жойи «пропискаси» хуқуқнинг хар-хил сохаларида намоён
бўлади.
Атроф мухит махсус қонунчилиги сохасидан ташкари- табиий ресурслар
қонунчилиги, гражданлик,
конституциявий, тадбиркорлик, жиноят ва бошка қонунчилик сохалари хам
қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |