10.3.2. Буғ ҳароратини ростлаш усуллари
Одатда буғ ҳароратини ростлаш учун иккита асосий усул ишлатилади:
буғли ва газли(10.23-расм)
10.23-расм. Буғ ҳароратини ростлаш усулларининг
тузилиши
Буғли ростлашда-буғнинг энтальпияси камайтирилади. Бунинг учун ўта қизиган буғдан бир миқдор иссиқлик олинади ва таъминловчи сувга берилади, ёки буғга тозаланган конденсат пуркалади. Бу усуллар одатда юқори босимли буғ ҳароратини ростлашда қўлланилади. Оралиқ қизитилган буғ ҳароратини ростлашда одатда махсус иссиқлик алмаштиргичларда юқори босимли буғ ёрдамида оралиқ қиздирилган буғ ҳарорати ўзгаради.
Буғли ростлаш асосан юқори босимли буғ учун қўлланилади. Бу ерда сиртқи ва пуркайдиган буғ совутгичлар ишлатилади. Буғ-буғлик иссиқлик алмашгич ва буғ ўта қиздиргичлар сиртини ўзгартиш усуллар фақат оралиқ ўта қиздиргичларда қиздирилган буғ ҳароратини ростлаш учун ишлатилади.
Газли ростлашда эса газ томонидан оралиқ ўта қиздиргичларга бериладиган иссиқлик миқдорини ўзгартирилади. Бу ерда ёниш маҳсулотларини байпаслаш ва ўтхонадаги аланга ҳолатини ўзгартириш, ёниш маҳсулотларини рециркуляция қилиш усуллари ишлатилади.
Буғ совитгични буғ ўта қиздиргичлардан кейин, радиацион ва конвектив ўтақиздиргичлар босқичлар орасида ёки тўйинган буғ томонида ўрнатилиши мумкин(10.4-расм).
Агар буғ совитгич буғ ўтақиздиргичдан кейин ўрнатилса, керакли буғ ҳарорати турбина олдида ишончлик ҳолатда бўлади, аммо буғ ўтақиздиргичнинг чиқиш қисми юқори ҳароратдан ҳимояланмай қолади. Шунинг учун ўта қизиган буғ ҳароратини ростлаш учун бу усул ишлатилмайди.
Буғ совутгични бошқа вариантлар бўйича ўрнатилиши мумкин, чунки турбина ва ўтақиздиргич металли ҳимоя қилинади.
Одатда буғ ҳароратини ростлаш учун битта эмас, ёки иккита буғ совутгич ишлатилади. Биринчиси пардали буғ қиздиргич, металлнинг ҳарорати ортиб кетишидан сақлаб, ишончли ишланишни таъмиинлайди.
Пуркагичли буғ совутгич буғ ҳароратини ростлашда энг содда тузилишга эга қурилма ҳисобланади (10.5-расм). Бу қурилма буғ қувурнинг 4-5 метрли тўғри жойига ўрнатилади ва форсунка ёрдамида конденсат қувур ичига пуркалади. Натижада буғ ҳарорати пасаяди. Форсункадаги тешиклар диаметри 3-6 мм.
Нисбий паст ҳароратли конденсат томчиларнинг буғ қувурига тегмаслик учун ички томонига ҳимоя қилувчи кўйнак қувури ўрнатилган.
Пуркагичли буғ совутгичлар сув сифатига жуда катта талабга эга. Тўғри оқимли қозонларда пуркаладиган сув сифатли қозонда ишлатиладиган конденсат сифатига тўғри келади.
Барабанли буғ қозонларда таъминот сув сифати яхши бўлмаса пуркаш учун қозоннинг ўзида конденсат ҳосил этилади. (10.6-расм).
Тўйинган буғни конденсациялаш учун таъминот сув ишлатилади. Кейин таъминот сув экономайзерга юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |