ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ, БУЮМЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ” КАФЕДРАСИ ПАРДОЗЛАШ ВА ИССИҚЛИК ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ ФАНИ Маърузачи: доц. Т.Т.Шакиров Фаннинг мазмуни. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Фаннинг предмети ва объекти. Фаннинг методи. Фаннинг мазмуни. Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Фаннинг предмети ва объекти. Фаннинг методи. Режа: - Фаннинг мазмуни.
- Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материалларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
1. Иссиқлик изоляция материаллари деб, юқори ғоваккка эга ва оқибатда кам иссиқлик ўтказувчан қурилиш материалларига айтилади. - 1. Иссиқлик изоляция материаллари деб, юқори ғоваккка эга ва оқибатда кам иссиқлик ўтказувчан қурилиш материалларига айтилади.
- Юқори ғовак деярли барча иссиқлик изоляция материалларининг бош ва умумий хусусияти бўлиб, уларнинг асосий техник хоссаларини аниқлайди.
- Турли технологик усулларни қўллаб, иссиқлик изоляция материаллар ғоваклигини назорат қилиш ва шу ёрдамида материалларга керакли сифатларни бериш мумкин.
- “Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанининг моҳияти турли хусусият ва кўринишдаги хом ашёдан кескин фарқланувчи ишлаб чиқариш технологик схемалари бўйича олинган ва турли соҳаларда қўлланувчи материалларни ўрганиш билан боғлиқ.
“Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанининг алоҳида бўлимлари ўхшаш ўқув фанлар билан узвий боғлиқ, масалан: боғловчи моддалар, қурилиш материаллари ва буюмлари технологияси ва бошқалар.
Қўлланилаётган хом ашё ва уларни қайта ишлаш усуллари турли-туманлигига қарамасдан, барча иссиқлик изоляция материалларини ишлаб чиқаришда битта умумий ва шу билан бирга муҳим технологик масала мавжуд бу юқори ғовак материал олишдир. Бу эса “Пардозлаш ва иссиқлик изоляция материаллари” фанининг бир ўзида бундай материаллар ишлаб чиқаришнинг кўп сонли усулларини ўрганишга имкон беради. Иссиқлик изоляция материаллари бино ва иншоатлар қурилиш конструкциялари, шунингдек технологик аппаратуралар, иссиқлик қурилмалари ва турли трубаларни иссиқлик изоляцияси учун ишлатилади.
Иссиқлик изоляция материалларини қурилишда қўллаш:
а) йиғма қурилиш учун маҳсулот ва конструкцияларни заводда тайёрлаш йўли билан қурилиш ишлари индустрияси даражасини оширади;
б) асосий қурилиш материаллари: цемент, ғишт, ёғоч, металл ва бошқа материалларга бўлган катта талабларни камайтиради;
в) тўсиш қурилиш конструкциялари (деворлар, тўсиқлар) оғирлигини камайтиради, кўтарувчи қурилиш конструкцияларини енгиллатади (пойдеворлар, устунлар);
г) биноларни иситиш учун ёқилғи сарфини камайтиради.
Қурилишда иссиқлик изоляция материаллардан самарали фойдаланишни турар-уй деворлари мисолида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |