Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг



Download 1,14 Mb.
bet45/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

Оддий ва имтиёзли акциялар. Оддий акциялар хиссадорларнинг умумий йигилишида овоз ҳуқуқини беради, бундай акциялар бўйича олинадиган дивидендларнинг ҳажми хиссадорлик жамиятининг бир йил давомида ишлаган ишига боғлиқ, бошқа бирон-бир нарса билан кафолатланмаган. Оддий акцияларнинг эгалари бошқа қимматли қоғозларнинг эгаларига нисбатан кўпроқ масъулиятини зиммага олганликдари туфайли бундай акциялар бўйича олинадиган дивидендлар юқорирок қилиб белгиланади.

Имтиёзли акциялар уларнинг эгасига умумий йигилишда (баъзи холлардан ташқари) овоз ҳуқуқини бермайди. Бундай акцияларнинг имтиёзлиги шундайки, бир томондан, жамиятнинг хўжалик фаолияти (даромади) қандай бцлишидан қатъий назар, кафолатланган дивидендларни олиши мумкин бўлса, иккинчи томондан, хиссадорлик жамиятининг фаолияти тугатилганда акциялар қиймати бцйича тўловлар биринчи навбатда ана шундай акцияларга туланади. Имтиёзли акцияларнинг умумий номинал қиймати жамият низом фондининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Акциялар туҳрисида гап кетганида яна қуйидаги тушунчаларни фарқлай билишимиз керак: акцияларнинг номинал нархи ва акциянинг курси.
Акцияда курсатилган пул суммаси акциянинг номинал нархи ҳисобланади. Бу киймат акциянинг дастлабки баҳоси бўлиб, бундан кейин унинг бозорда харакат қилиши учун жиддий аҳамиятга эга эмас, у фақат акция эгаси сармоя улушининг ҳажмини ифодалайди. Кўпчилик мамлакатларда, айникса, хиссадорлик мулки етакчи урин тўткан мамлакатларда (масалан, АҚШ) акциялар номинал нархи курсатилмаган холда чиқарилади. Уларда фақат низом фонди маълум хиссаларга булинганлиги курсатилган.
Айрим иқтисодчилар харидор акцияга канча пул тўлашни лозим деб билса, акциянинг нархи худди ана шунчадир, деб ҳисоблашади. Бироқ кўпчилик мамлакатларда акциянинг номинал нархи курсатилади.
Акцияларда номинал нархининг курсатилиши фонд бозори эндигина ривожланаётган бизнинг республикамизда хам уз аҳамиятини саклайди. Биринчидан, номнал акция эгасига рухий таъсир кўрсатади, унга бу шунчаки мавхум мажбурият эмас, балки балки маълум бир хажмдаги мулкчилик унвони деб ҳисоблаш асосини беради. Бундан ташқари, чиқарилган акцияларнинг номинал нархидан хиссадолик жамиятининг низом фонди вужудга келади, акциялар номиналсиз чиқиши уларни ҳисобга олишни кийинлаштиради. Нихоят, акциялар икқиламчи бозорда сотиладиган ижобий лаж (номинал нарх ва курс нархи ўртасидаги фарқ) сармоядорларга компания ишларининг ахволи ҳақида баъзи бир хулосалар чиқариш имконини беради.
Турли мамлакатларда акцияларнинг минимал номинал нархи хар хил қилиб белгиланган. Масалан, Олмонияда нархи-50 марка, Францияда-100 франк, Японияда-100 иен ва хоказо. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кура, акцияларнинг минимал номинал нархи-100 сумдир.
Акциянинг бозорда сотиладиган баҳоси унинг курси саналади. Бу акция қийматининг асосий шаклидир. Акция курси акциянинг ҳақикий нархини аниқлайди. Курс акциялар бўйича олинадиган дивидендга боҳлик. Акция курсининг номинал нархдан юқорида бўлиши кажем деб номланади ва аксинча, курснинг акция номинал нархидан пастда бўлиши эса дизажно дейилади. Ўзбекистон Республикаси худудида қимматли коҳозларни, жумладан, акцияларни муомалага чиқариш (депозит сертификатлари ва векселлардан ташқари) ва уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаси Молия Вазирлиги томонидан тасдикланади. қимматли қоғозлар бозорининг фаолияти ҳамда ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилувчи сармоядорларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари "қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаси тўғрисида", "Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларда белгиланиб қўйилган.



Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish