Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг


Бизнесда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг турлари



Download 1,14 Mb.
bet56/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

10.1. Бизнесда ахборотларнинг аҳамияти ва уларнинг турлари.
Бизнесда жуда катта микдорда ахборотлар хизмат қилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик доирасида бажарилаётган ишларнинг турли хилларига жавоб берувчи ахборотларнинг шахсий массивлари шаклланади.
Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши мумкин эмас, бу ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўлган маълумотлар, хабарлар мажмуасидан иборат бўлади. Ахборот - бу ишлаб чиқарувчилар, товарни сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги алоқа шаклидир.
Ишбилармонлар асосан турли хил ахборотлар: статистик, оператив, ташкилий, фармойиший, бухгалтерлик, молиявий, маркетинг, таъминот, ходимлар маълумоти билан ишлайдилар.
Ахборотлар яна ички ва ташки, дастурий ва меъёрийга бўлинади.
Ички ахборот кичик корхона ёки савдо ташкилоти ичида айланиб юради. У корхона фаолиятини, унинг техник-иқтисодий курсаткичларини, моддий ва мехнат харажатлари ҳажмини, накд пул харакатини, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хакидаги маълумотларни акс эттиради.
Ташқи ахборотлар махсулот ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари билан, ҳокимият идоралари, банклар, рақиблар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаларни таърифлайди. У товарларни сотиш ва харид қилиш шартлари хакидаги ташки мухит хабарларидан иборат бўлади.
Фойдаланиш вақти буйича ахборотлар: оператив, даврий ва ўзоқ муддатлига, узгартириш даражаси буйича бирламчи ва икқиламчига бўлинади.
Бизнесда иқтисодий ахборотлар етакчи роль уйнайди, чунки улар товар ишлаб чиқариш, модиий бойликларни тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида одамлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиради.
Кичик корхоналар учун илмий-техник ахборотларни роли хам мухим, улар ишлаб чиқаришнинг илмий-техник тараккиёт асосида ривожланишини акс эттиради.
Доимийлик даражасидан ахборот доимий, шартли-доимий ва узгарувчан бўлади. Доимий ахборот ўз маъносини ўзоқ вақт давомида ўзгартирмайди.
Шартли доимий ахборотлар маълум вақт давомида уз маъносини саклаб колади. Унга махсулот тайёрлаш учун техник шартлар, меъёрлар ва нормативлар, тариф микдорлари, лавозим иш хаклари ва х. к. киради.
Ўзгарувчан ахборотлар харид қилиш сотишни усишини акс эттиради. Улар қарор қабул қилиш учун доимо тез қайта ишлашни талаб қилади, акс холда уларни олишдан маъно колмайди.
Хар қандай ахборот хужжатларда акс эттирилади. Хужжат - бу ахборот таркатувчи. Хар бир хужжатнинг вазифаси уни шаклида акс эттирилади. На факат ишбилармонлар, балки бу хужжатларни ўқувчи, фойдаланувчи, қайта ишловчи ва сакловчи одамларнинг мехнат харажатлари хужжатнинг шаклларига боғлиқ. Бизнесда кераксиз хужжатларни бўлиши мумкин эмас.
Ахборот окимлари муваффақиятли бизнес учун керакли алоқаларни таъминлайди. Бундай алоқалар товар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари, махсулотларни сотувчилар ва харидорлар, турли муассасалар ўртасида зарурдир.
Ахборот манбаалари ва қабул қилувчилар ўртасида энг соз алоқаларни таъминлаш бизнес ва хусусий тадбиркорликни самарали ишлашларини узгармас шартларидан бири бўлади.
Ахборотларни айирбошлаш кичик ва хусусий тадбиркорликнинг энг мураккаб муаммоларидан бири бўлади.
Самарали ишлаётган ишбилармонлар - бу алоқа қилишда самарали кишилардир. Улар алоқа қилиш жараёнининг моҳиятини тушунадилар, оғзаки ва ёзма муамолани уддасидан чика оладилар.
Алоқа қилиш жараёни - бу икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасида ахборот айирбошлаш жараёни. Алоқа қилиш жараёнининг асосий вазифаси - алмашув мавзуи бўлган ахборотни тушинишини таъминлаш. Аммо ахборот алмашувини узи ахборот алмашувида иштирок этаётган ишбилармонларнинг алоқалари самарадорлигига кафолат бермайди.
Бизларнинг хар биримиз уртокларимиз, оиламиз, иш жойидаги ходимлар билан алмашган ахборотларни кам самарали бўлган холларга дуч келамиз.
Ахборот алмашиш жараёнида туртта заминий элемент иштирок этади: жунатувчи, хабар, канал-ахборотни узатувчи восита ва олувчи. Бу заминий элементларнинг иши аниқ йўлга қўйилган бўлиши керак, ахборот бузилган булмаслиги керак.
Ахборот алмашуви чоғида икки томон мухим роль уйнайди. Агар сотувчи товар нархини айтса, бу факат ахборот алмашувини бошланиши. Ахборот алмашуви самарали бўлиши учун, харидор товарни шу нархга харид қилишга рози эканлигини сотувчига хабар қилиши лозим.
Агар бир томон ахборотни тақдим этса ва бошқа томон уни бузмасдан қабул қилган холда ахборот алмашуви содир бўлади. Шунинг учун алоқа қилиш жараёнига диккат билан эътибор бериш керак.
Алоқа қилиш техникаси турли-тумандир. Бизнеснинг алоқа қилиш техникасининг турли хилларидан бири-компьютерлаштиришдир. Компьютерлаштиришнинг аҳамияти бозор муносабатларига утиш, ишбилармонларни жахон бозорига чиқиши муносабати билан таккос қилиб бўлмайдиган холда усмокда. Маълумки, бизнеснинг жахон амалиётида компьютерлаштириш кундалик ва мухим техника бўлиб қолган. Компьютерлар ёрдамида бизнес-режалар тузилади, мехнатга хак тўлаш амалга оширилади, бозор тадқиқот қилинади, чакана ва улгуржи савдолар урганилади.
Айтилганлардан келиб чиқадики, ахборот бизнесда, кичик ва хусусий тадбиркорликда катта аҳамиятга эга, қабул килинаётган қарорларни манбаи бўлади. Хакикатда ахборотсиз, керакли маълумотларсиз хеч ким ишламайди. қабул килинаётган қарорларни амалийлиги, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг самарадорлиги ахборотлар сифати, уни уз вақтида йиғиш, узатиш ва қайта ишлашга боғлиқ.



Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish