Ривожланган мамлакатлар учун икки бўғинли банк тизими хос. Бунда биринчи бўғин мамлакатда пул муомаласини ташкил этувчи ва назорат қилувчи Марказий банк бўлса, иккинчи бўғинни мустақил ва марказий банкка бўйсунувчи тижорат ва махсус банклар ташкил қилади. : Ўзбекистон Республикасида икки босқичли банк тизимини ташкил этишга реал асос 1991 йил 15 февралда“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида юзага келди. Бу қонунга асосан давлат бошқарув органлари республика Марказий банки фаолиятига аралашмасликлари керак эди.
Маърузачи: З.Аллаберганов
Тижорат банклар – фойда олиш тамойиллари асосида фаолият юритувчи хўжалик мавқеига кўра акционерлик типидаги ва ҳуқуқий мавқеи бўйича бирор соҳага ихтисослашган кредит муассасасидир.
Тижорат банкларнинг вазифалари
Омонатларни жалб қилиш, яъни депозитларни жамғариш ва чекларни қабул қилиш;
кредитлар бериш;
мижозлар ўртасида ҳисоб-китобларни ва бошқа банк хизматларини амалга ошириш;
қимматли қоғозлар билан ва валюта операцияларини ўтказиш;
воситачиликни амалга ошириш.
Маърузачи: З.Аллаберганов
2018 йилнинг 10 ойи мобайнида ликвидлиликнинг кунлик динамикаси ҳам ўзгарувчан характер касб этди. Май ва август ойларининг баъзи кунларида ликвидлилик ҳажми 10 ойлик ўртача максимум интервалидан ошиб кетган бўлса, июнь ва октябрь ойларида эса минимум интервалидан ҳам паст даражада шаклланди
2018 йилда тижорат банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақлари маблағларининг қолдиқлари
Маърузачи: З.Аллаберганов
Марказий банк - давлат банки ҳисобланиб, мамлакатда пул кредит тизимини марказлашган тартибда бошқаради ва давлат-нинг ягона кредит сиёсатини амалга оширади.
Марказий банкнинг вазифалари
Барча банкларнинг мажбурий эҳтиётлари (резервлари)ни сақлайди;
давлатнинг пулкредит (монетар) сиёсатини амалга оширади;
тижорат банклар фаолиятини уйғунлаштиради ва улар устидан назоратни амалга оширади;
чекларни қайд қилиш механизмини таъминлайди, банклараро ҳисоб-китобларни амалга оширади;
тижорат банкларига кредитлар беради;
мамлакатнинг расмий олтинвалюта захираларини сақлайди;
халқаро валюта бозорларида миллий валюталарни айирбошлайди;
муомалага миллий валютани чиқаради ва пул муомаласини тартибга солади.
Маърузачи: З.Аллаберганов
Марказий банк қайта молиялаш ставкаси ва банклараро фоиз ставкалари
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг оширилиши ҳамда сентябрь ойида банк тизимидаги ликвидлиликнинг ўтган сўнгги ойларга нисбатан камайиши натижасида банклараро пул бозорида депозит фоиз ставкаларида "жонланиш" кузатилди