Модел турлари. Иқтисодий-математик масалаларнинг
таснифи.
Моделлаштириш усули исталган табиатли объектларни текшириш учун
қўлланилиши мумкин бўлганидек, ўз навбатида исталган объект моделлаштириш
воситаси бўла олади. Иқтисодий жараёнлар ва кўрсаткичларни моделлаштиришда турли
хил усуллардан фойдаланилади.
Ушбу усуллар ёрдамида тузиладиган барча моделларни 2 турга бўлиш мумкин:
Моддий
моделлар
ва
идеал моделлар
.
Моддий моделлар реал объектларни табиий ва сунъий материаллар ёрдамида акс
эттиради: мел билан доскада, картон билан макет тузиш, қалам билан формула ёзиш,
металлдан авиамодел ясаш.
Идеал моделлар одамни фикрлаш жараёни билан чамбарчас боғлангандир. Бундай
моделлар билан операциялар мияда амалга оширилади. Мисол қилиб, ҳайвонларнинг
ҳаракатини келтириш мумкин.
Моддий моделлар ўз ўрнида физик ва белгили моделлардан иборат.
Физик моделлар
реал объектни физик табиатини акс эттирадилар ва асосан физик
хоссаларини ифодалайдилар. Улар кўпроқ техника фанларида қўлланилади. Иқтисодиётда
физик моделлар асосан иқтисодий тажриба сифатида қўлланилади. Масалан, битта
корхонада ўтказилган тажриба натижалари бутун тармоқка кўчирилади. Лекин, физик
моделлаштиришни имкониятлари чегараланган, чунки тизимни битта элементига мос
келган натижа бутун тизимга мос келавермайди.
Белгили моделлар ҳ
ар хил тилларда ифодаланиши мумкин: сўзлашув тилида,
алгоритмик, график, математик тилда.
Иқтисодиётда энг кенг қўлланиладиган моделлардан бири - бу
иқтисодий-
математик моделлардир.
Математик моделлаштириш
- иқтисодий жараёнларни
тенгламалар, тенгсизликлар, функционал, логик схемалар орқали ифодалаш деб
тушунилади.
Математик моделлаштириш кенг маънода ўз табиатига кўра турли, лекин ўхшаш
математик боғланишлар билан тасвирланувчи жараёнларни ўрганувчи текшириш ва
изланишлар усулидир. Замонавий илмий-техник революцияси шароитида математик
моделлаштириш ва унинг муҳим иқтисодий усуллари режалаштириш ва бошқарув
тажрибасида энг асосий ўринни эгаллайди. Ўз ривожининг янги босқичида математик
моделлаштириш билан узвий боғлангандир. Объектнинг математик модели аниқ
математик масала («модел-масала») каби камида 2 гуруҳ элементларини ўз ичига олади:
1)
аниқлаш керак бўлган объект характеристикаси (номаълум катталиклар)
- y =
(y
i
)
вектор компонентлари;
2)
моделлаштирилаётган объектга нисбатан ҳисобланадиган ташқи ўзгарадиган
шартлар характеристикаси
- х = (х
i
)
вектор компонентлари.
“Модел-масала” объект ички параметрлари йиғиндиси
А
ни ҳам ўз ичига олади.
Х
ва
А
билан белгиланувчи шарт ва параметрлар экзоген (яъни, моделдан ташқарида
аниқланувчи)
Y
векторни ташкил этувчи катталиклар эса эндоген (яъни, модел ёрдамида
аниқланувчи) деб қаралади.
Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва структурали бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |