2)
оптималлик мезони (мақсад функцияси). Бу мезон иқтисодий тизим мумкин
бўлган ҳолатининг самарадорлик даражасини аниқлаш, таққослаш ва ундан энг қулайини
танлаш учун ишлатилади.
Функционал
(ёки кибернетик) моделларинг асосий вазифаси объект моҳиятини
намоён бўлишининг муҳим кўринишлари бўлган фаолият, ишлаш жараёни, хулқи орқали
аниқлашдир. Бунда ички структура ўрганилмайди, ички стуктура ҳақидаги аҳборотда эса
фойдаланилмайди. Функционал модел образи қилиб “қора қути”ни олиш мумкин. Бунда
(A ҳақидаги аҳборотдан фойдаланмай) “кириш” X қийматини бериб, “чиқиш” Y
қийматини олиш мумкин. Функционал модел қуриш X ва Y ни боғловчи D операторни
топиш демакдир:
Y=D(X)
(1)
Структуравий моделлар объектнинг ички тузимини яъни унинг асосий ташкил
этувчи қисмлар, ички параметрлари, уларнинг “кириш” ва “чиқиш” билан алоқалари ва
ҳоказоларни акс эттиради.
Структуравий моделларнинг қуйидаги 2 тури кенг тарқалгандир:
1.
Барча ноъмалумлар объектнинг ташқи шартлари ва ички параметрларининг
функцияси кўринишида тасвирланади:
y
i
=f
i
(A,X), y
J
.
(2)
2.
Номаълумлар биргаликда
i
-турдаги муносабатлар тизими асосида аниқланади
(тенгламалар, тенгсизликлар ва ҳоказо)
i
(
A
,
X
,
Y
)=0,
i
I
(3)
Функционал ва структуравий моделлар бир-бирини тўлдиради. Бир томондан
функционал моделларни ўрганишда объект ички структураси ҳақида гипотезалар юзага
келади ва структуравий моделлаштиришга йўл очади. Иккинчи томонидан эса
структуравий моделлар таҳлили объектнинг ташқи шартлар ўзгаришига муносабати
ҳақида аҳборот беради.
Стохастик
моделларга эҳтимоллар назарияси қонуниятларига бўйсунувчи
тасодифий жараёнларни ифодаловчи моделлар киради. Бу моделларда изланаётган
натижавий кўрсаткичнинг аниқ кўринишда топилмасдан, балки унга таъсир этувчи
омиллар орқали статистик функция шаклида ифодаланади. Қатъий функционал
боғлиқларда бўлмаган моделлар ва имитацион моделларни ҳам шу туркумга киритиш
мумкин.
Иқтисодий-статистик моделлар ўзгарувчи омилнинг миқдор қийматини аниқлаб,
унга таъсир этувчи омилларлар орқали боғланишини ифодалайди. Бу боғланишлар
корреляция ва регрессия тенгламалари орқали кўрсатилади.
Тўртинчи авлод авлод ЭҲМларнинг пайдо бўлиши математик моделлаштириш
услубиётига янги сифат ўзгаришлари киритди. ЭҲМ ёрдамида тузилган модел ва
алгоритмлар асосида ҳисоб-китоб ишларини бажариш воситаси сифатидагина қолмади,
балки моделларни қуриш ва модел ёрдамида тажрибаларни ўтказишда муҳим ўрин
эгаллади. Бу янги илмий изланиш йўналишидан имитацион моделлаштириш номини,
моделлар эса имитацион модел номини олди.
Do'stlaringiz bilan baham: