Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


  Биоген элементларнинг меъёрий миқдорини аниқлаш



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana25.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#299211
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
xlorella asosida ozuqa emi qoshimchasi tajyorlash zharayonlarini organish

3.2. 
Биоген элементларнинг меъёрий миқдорини аниқлаш
Хлорелла сувўтларини ўстиришда ишлатиладиган озуқа муҳитларнинг 
тури кўп бўлиб, бир-биридан биоген элементларнинг хили ва миқдори билан 
фарқланади [26,38,39,40,50,51,133,166,168,175]. Айрим озуқа муҳитлари 
таркибидаги биоген моддаларнинг миқдори кам бўлиб, улар асосан 
табиатдан йиғиб келинган намуналарни тирик ушлаб туриш, альгологик тоза 
ҳолда ажратиб олинган турларни коллекцияда сақлаш ва лаборатория 
шароитида айрим омилларнинг Хлореллаларнинг ўсиш, ривожланиш ва 
ҳосилдорлигини ўрганишда фойдаланилади. 
Маълумки, 1 г қуруқ хлорелла массасини олиш учун муҳитдаги 
азотнинг миқдори 90 мг дан кам бўлмаслиги керак [46]. Шу нуқтаи назардан 
биз УзИМ муҳитидаги биоген элементларнинг миқдорини логарифмик 
фазада ҳужайраларнинг ўсиш тезлигини секинлаштиришга таъсир 
этмайдиган миқдоргача ошириб бордик. Бундан мақсад, жадал ўстириш 
шароитида Хлорелла сувўтларидан юқори ҳосил олишда биоген 
элементларнинг меъёрий миқдорини аниқлаб, уни амалга оширишда
Chlorella vulgarius 76-15 
туридан фойдаланилди. 
Минерал озуқа муҳитлари сифатида, юқорида келтирилган Громов-1 ва 
Громов-6, Тамия озуқа муҳити, УзИМ ва шу мухитни модификация қилинган 
янги варианти (ЭК) дан фойдаланилди. Барча тажрибалар лаборатория 
шароитида бир хил ёруғлик (60 Вт/м
3
ФАР) ва ҳароратда (28
0
С) ЛСУ-2 
автоматлаштирилган қурилмада олиб борилди. 
Тажрибаларда Громов-1 озуқа муҳитида Chlorella spp. ни 
суспензиядаги зичлиги 5 кун давомида 5-6 млн/мл ни ташкил этган бўлса, 
Громов-6 озуқа муҳитида 15 кун давомида 17-19 млн/мл ни ташкил этди. 
57 


УзИМ озуқа муҳитида Chlorella spp. нинг суспензиядаги зичлиги 10 
кунда 20-22 млн/мл, модификация қилинган озиқа муҳитида эса 20 кунда 30-
32 млн/мл ни ташкил қилди. 
Графикдан кўриниб турибдики, Громов 1 ва УзИМ муҳитларида 
Chlorella spp. 
нинг логарифмик фазадаги ўсиши уларнинг шу озуқа 
муҳитларини юқори концентрациясига нисбатан 2-3 кун тезроқ ўсиши 
кузатилди (4.2.1-расм). 
Шу ҳолат Тамия озуқа муҳитининг 1:1 нисбатида суюлтирилган ва 
стандарт вариантларида ҳам кузатилди. Тажрибада Громов-1 ва муҳитда 
Chlorella spp. 
Е-24 штаммининг экспонеционал фазадаги ўсиши 8-кунга 
келгач, стационар (тўғри чизиқ бўйлаб ўсиш) фазасига ўтиб, ундан кейин 
озуқа моддаларни етишмаслиги сабабли туша бошлаши кузатилди. 
Биоген моддалари нисбатан юқори бўлган Громов-6 озуқа муҳитида 
Chlorella spp. 
нинг ўсиши 14-16 кунгача фаол давом этиб, кейинги 17-18 
кунлари ўсиш фаоллиги пасайиб қолган ва ниҳоят 18-куни ўсиш жараёни 
тўхтаб тўғри чизиқли фазага ўтгани кузатилди. 
58 


4.2.1 – 
Расм. Ҳар хил концентрацияли муҳитларда Chlorella spp. нинг ўсиш 
динамикаси 
1. Громов-1; 2. Громов-6; 3. УзИМ; 4. УзИМ модификацияси (ЭК) 
УзИМ ва унинг модификацияси (ЭК) вариантларида ҳам шу қонуният 
кузатилди. Бироқ УзИМ модификациясидаги муҳитида ўсиш Громов-6 
муҳитига нисбатан анча фаоллиги кузатилди. Бу хол УзИМ муҳитидаги 
азотнинг (NH
4
)
2

SO

ҳолида берилганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ўсиш учун яратилган шароитнинг бир хил бўлишига қарамай, УзИМ 
нинг модификация қилинган вариантидаги Chlorella spp. нинг ўсиш жараёни 
20 кунгача давом этгани кузатилди. 
Агар юқоридаги тажрибада олинган маълумотлар натижасини (яъни 
юқори концентрацияли муҳитда Chlorella spp. Е-24 штаммининг логорифмик 
фазада ўсишини узайиши) инобатга олсак, бунга янги мухит таркибидаги 
(NH
4
)
2

SO

миқдорини 3 баробарга ошириш сабаб бўлган бўлиши мумкин. 
Кейинги тажрибаларда, УзИМ муҳитида Chlorella vulgarius 76-15 штаммини 
ўстириш муддатининг 9-куни суспензияга яна биоген элементлар қўшиб 
(муҳит концентрацияси 2 баробарга оширилди) кузатиш давом эттирилди. 
Натижада, ўсишнинг 19 куни суспензиядаги ҳужайралар сони 29,6 млн/мл ни 
ташкил этди (3.2.2-расм). Яъни 3 кунда ҳужайралар сони 1,6 млн/мл га ошди. 
Е. сlara, Е-24 штаммини 5 ой давомида аста-секин юқори концентрацияли 
муҳитга мослаш натижасида модификация қилинган УзИМ муҳитининг 
концентрациясини 3 маротаба, Громов-6 муҳити таркибидаги КNО

концентрациясини 2,5 г/л гача ошира бориб, Тамия озуқа муҳитининг 1:1 
нисбатда суюлтирилган муҳитида ва Тамиянинг стандарт муҳитида ўса 
оладиган янги фотоавтотроф Chlorella vulgarius 76-15 штаммини олишга 
эришилди. 
59 


3.2.2 –
расм. Chlorella spp. штаммининг УзИМ модификация (1) Громов-6 (2); 
Тамия (3) муҳитида ўсиш динамикаси 
Натижада Chlorella vulgarius 76-15 штаммини нафақат чучук, балки 
юқори концентрациялик муҳитга мослаш имконияти туғилди. Тажрибалар 
юқори концентрацияли минерал муҳитларда Тамия, УзИМ нинг янги 
модификациясига соя, ловия донидан (100-150 г/л) тайёрланган қайнатма 
сувидан 1 л муҳитга 10-15 мл дан қўшиб ўстириш, (айниқса, думбил вақтида) 
яхши натижа бериши аниқланди. Шунга яқин натижа Хлорелла сувўтини 
ўстиришда центрофугатдан қайта фойдаланишда ҳам олинган эди. Айниқса, 
миксотроф турларидаги ҳужайраларнинг ўсишидаги фарқи назоратга 
нисбатан 15-20% га ошиши кузатилди. 

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish