Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобиль ва йўллар институти



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana25.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#257439
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
transport logistika xizmatlari bozorini samarali boshqarish tizimini shakllantirish angren logistika markazi yoazh misolida

 
 
 
 
 
 
 
 
 
13-расм. Транспорт хизмати жараѐнлари
Эндиликда 
транспорт 
турларини 
техник-эксплуатацион 
хусусиятлари транспорт хизмати бозорида унинг ишончли ҳолатини 
таъминлайди, айниқса кичик партияли юк ташишда юкларни 
автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, уларни пакетлаштириш ва 
контейнерлаштириш, юкларни қайта ишлаш ва ташиш жараѐнларида 
информатикани қўллашни аҳамияти ортиб бормоқда.
Транспорт хизматини такомаллаштиришни қуйидаги самарали 
йўналишлари шаклланмоқда: 
 
хизмат кўрсатиш турларини истеъмолчиларни махсус талабларига 
мослаштириш;
ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ ЖАРАЁНЛАРИ
1. Юкларни етказиб бериш жараѐнини 
логистик режалаштириш ва бошқариш
2. Юкларни етказиб бериш жараѐни
1. Юк ташишга буюртмаларни қабул қилиш, уларни қайта ишлаш ва шартномага 
мувофиқлигини текшириш 
2. Истеъмолчилар талабларини ўрганиш ва буюртмалар асосида юк оқимларини 
таҳлил этиш 
3. Юкларни ташиш йўналишларини ва уларни оптималлаштириш 
4. Ташишга жалб этилаѐтган автотранспорт воситаларини юкларни ташиш 
йўналишлари (маршрутлари)га оптимал тақсимлаш 
5. Транспорт циклининг барча бўғимларида моддий оқимларни кузатиш 
6. Транспорт хизматларининг сифат даражасини баҳолаш 
7. Транспорт хизматлари нарх-наволарини шакллантириш ва тўловларни таъминлаш 
8. Юкларни етказиб беришни барча босқичларида кузатиш ва назорат қилиш 
9. Транспорт фаолиятини диверсификациялаш 
10. Транспорт омбор ишларини бошқариш 
11. Бажарилаѐтган хизматлар бўйича ахборот бериш 
12. Етказиб бериш занжири бўйлаб экспедиция ишларини бажариш 


43 
 
транспорт хизматига бўлган талабларни фаол ривожлантириш ва 
мавжуд транспорт паркидан оқилона фойдаланиш. 
Логистик тизимда ишлаб чиқариш хом-ашъѐ таъминлаш каналлари 
фаолиятини ишга тушириш муаммоларини ҳал этишни тақоза этади. 
Корхона ва ташкилотлар тайѐр маҳсулотни етказиш каналларини иш 
фаолиятида транспорт турини танлаш, ташиш усуларини ишлаб чиқиш, 
транспорт воситалари типларини аниқлаш, юкларни ташишга тайѐрлаш 
каби қатор транспорт масалаларини ҳал қилиши лозим бўлади. [34]. 
Шундай қилиб истеъмолчиларга транспорт хизмати кўрсатиш 
қуйидаги ишлар бажарилишини тақозо этади:

товар (юк)ларни физик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни 
тегишли тарзда ўраб-чирмаш (упаковка) воситаларини танлаш;

упаковкадаги юк пакетларига тегишли ѐзувлар ва белгилар киритиш, 
яъни тамғалаш;

махсус таралардан фойдаланишни кўзда тутиш, уларга тегишли 
белгилаш ва кодларни киритиш, юк бирликларини шакллантириш, 
юкларни пакетлаштириш ва контейнерлаштириш;

самарали ташиш тури ва воситаларини танлаш;

транспорт воситаларига юк бирликларини рационал жойлаштириш 
ва юк кўтарувчанликдан самарали фойдаланишга эришиш;

транспорт воситаларига юк ортиш ва тушириш ишларини 
бажаришда рационал технологияларга амал қилиш;

юк омбори ва терминалларда товарларни рационал жойлаштириш, 
уларни ҳисобга олиш ва заҳираларни шакллантириш;

замонавий ахборот технология ва ахборот-компьютер тизимларидан 
фойдаланиш.
Транспорт хизматига бўлган талабларни ўрганиш ва таҳлил этиш 
шуни кўрсатмоқдаки, истеъмолчиларни транспорт хизмати сифатига 
бўлган асосий талаби – бу юкларни ўз вақтида жўнатиш ва етказиб 


44 
беришдир. Бундай талабни асосида истеъмолчиларни юк заҳиралари ва 
уларни сақлаб туришга кетадиган ҳаражатларни камайтириш мақсади 
ѐтади. Чунки ҳозирги пайтда заҳираларни ушлаб туриш ҳаражатлари 
маҳсулот нархидан 20-25 фоизгача бўлган ҳаражатни талаб этмоқда. 
Транспорт тизимининг амалдаги камчиликлари – бу юкни ўз муддатида 
жўнатиш ва етказиб бериш кафолатланмаганлиги, ташишга берилган 
буюртмани бажаришни орқага суриш ѐки рад жавобини бериш 
ҳолларининг мавжудлигидир. Шу сабабдан ташувчилар авваламбор 
ташилаѐтган юк ва тшиладиган масофа ҳамда ташиш шарт шароитларини 
ҳисобга олган ҳолда транспорт турини тўғри танлаши мақсадга 
мувофиқдир (14-расм).
14-расм Транспортнинг асосий турлари. 
Юқоридаги транспорт хизматини кўрсатувчи транспот турларининг 
қайси бири самарали бўлиши айнан транспорт хизмати кўрсатиладиган 
ҳудудга ва ташиш шароитига боғлиқдир. Транспорт хизматини сифатини 
белгиловчи қуйидаги параметрларга ҳам боғлиқ:
• ташишга буюртма олингандан уни бажарилгунча ўтган вақт;
• буюртмани бажариш ишончлиги ва бир марталик талаб бўйича 
юкни етказиб бериш мумкинлиги;
• етарли даражадаги заҳиралар ҳажмини таъминлаш ва етказиб 
беришни доимийлиги;
• буюртмани тўлақонли бажариш мумкинлиги; 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish