Босим созлагичларнинг ўтказиш қобилиятини аниқлаш
РД туридаги босим созлагичларнинг ўтказиш қобилиятларини қўйидаги ифодалар орқали аниқланади:
агар м3/соат
агар м3/соат
бу ерда Qn - босим созлагичнинг жадвалдан олинадиган паспортдаги ўтказиш қобилияти, м3/ соат; Р1, Р2 - кириш ва чиқишдаги абсолют босимлар, ата; - газ зичлиги, кг/м3; Рр - босимлар фарки, (Р1 - Р2) ата.
РД-32 ва РД-50 М созлагичларнинг кўрсаткичлари
Техник маълумотлар
|
РД -32
|
РД-50м
|
Клапан тешигининг диаметри, мм
|
4
|
6
|
10
|
8
|
11
|
15
|
20
|
25
|
Кириш босими, кгс/м2
|
10-16
|
3-10
|
0,05-3
|
12-16
|
6-12
|
3-6
|
1-3
|
0,1-1,0
|
Чиқиш босими, мм сув устуни паст босим пружинасида;
|
90-200
|
90-150
|
Юқори босим пружинасида
|
200-350
|
150-250
|
кўрсаткичлар:
Р-1000 мм.сув устуни:
=1,0 кг/м3;
Р2абс = 1,01 кгс/см2 бўлганда, хужжатли ўтказиш қобилияти м3/соат
|
4
|
7,8
|
12
|
16
|
30
|
51
|
78
|
100
|
Созлагичнинг ўтказиш қобилятини хисоблаш йўли билан аниклаш.
Газнинг созловчи органи орқали ўтиши шароитлари газнинг тор тешик орқали ўтиш шароитларига ўхшашдир,шунинг учун дроссель органлари тешиклардан ва соплолардан оқиб чиқиш назарясига асосланган ифодалар бўйича хисобланади. Газнинг дроссеь органлари орқали сарфни аниқлашда икки холни бир-биридан фарқлаш зарур /окиб чикишга таьсир этувчи босимлар нисбатининг катталигига қараб/:
А) Р2:Р1˃βкр- созлагичдан кейинги босимнинг созлагичгача болган босимга нисбатан критик босимдан катта, уни куйдаги ифодадан хисоблаш мумкин
βкр=(2/к+1)к/к-1
бу ерда: К-адиабата кўрсаткичи;
К=1.4/ҳаво/ учун βкр= 0.528;
К=1.3 /табиий газ / учун βкр= 0.546
Бу хол учун нормал физик шароитларга\ P=101,3кПа ва Т=2730 К\ келтирилган газнинг дроссель курилмаси орқали
Vр=μF√2*1/к-1[ (Р2/Р1)2/к-( Р2/Р1) к-1/к]*√(Р2ρ1/ρн) ,м3/соат
Бу ерда F- дроссель органи утказиш кесимининг юзи, м2;
μ- сарф этиш коэффиценти, у торайтирувчи курулманинг тузулиши ва турига хамда торайтирувчи курулма юзининг кувур юзига нисбатига боглик/ тажриба натижаларига кура μ=0,6… 0,8;
P1,P2- газнинг созлагичгача ва созлагичдан кейинги мутлак босими кПа;
ρ1- газнинг созлагич олдидаги зичлиги, кг/м3
ρн- газнинг нормал физик шароитлардаги зичлиги, кг/м3
ρ1= ρн [ (Р1+Рб)273]/101.3Т1
Бу ерда Pб- барометрик босим, метеорологик анероид бўйича аниқланади,кПа;
Т1- газнинг созлагич олдидаги мутлақ харорати, К;
Б) P2/P1 ≤βкр . Бу хол учун куйидаги ифода тўғридир:
Vр=μF√2*к/к+1 (2/к+1)2/к-1*√(Р1ρ1/ρн) ,м3/соат
Ўтказиш қобилятини хисоблагич бўйича тажриба йўли билан аниқлаш.
1)Газнинг хақиқий сарфи қуйидагича аниқланади:
V1=(m2-m1)/τ , м3/ соат
Нормал шароитларга келтирилган сарф қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Vн= V1[ (Р2+Рб)273]/101.3 , м3/ соат
Бу ерда: m2-m1 -хисоблагичнинг тажриба бошлангунча
ва тажриба охиридаги кўрсатишлари, м3;
τ- тажриба давом этган вақт.
Барча олинган қийматлар жадвалга ёзилади ва сарфнинг кириш босимига боғлиқлик графиги Vн=ʄ (Р1) қурилади.
Тажриба натижаларига жадвал
№
|
Манометр кўрсаткичи
|
Газ харорати
ʈ, 0С
|
Тажриба вақти
τ,мин
|
Ҳисоблагичнинг кўрсаткичи
|
Барометрик босим
Рб
кПа
|
Газнинг тажриба сарфи
|
Ҳисобий сарф
Vн,
м3/ соат
|
Р1
кПа
|
Р2
кПа
|
Тажриба бошида
m1,м3
|
Тажриба оҳирида
m2,м3
|
м3/ соат
|
м3/ соат
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИДА ИШЛАШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Лаборатория хонасида қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
лаборатория ишларини муваффақиятли бажариш учун лабораторияда ишловчи ҳар бир талаба иш жойини тоза ва тартибли сақлаши лозим;
лаборатория хонасида фақат оқ халатда ишланади;
ишга киришишдан олдин асбоб ва ускуналар тузилиши, уларнинг ишлаш принциплари билан танишиши керак;
қўлланиладиган моддалар хоссаларини ва улар билан ишлашнинг хавфсизлик қоидаларини билиши зарур;
ишнинг бориши диққат билан кузатилади ва унинг ўзига хос барча хусусиятларини иш дафтарига ёзиб борилади;
иш тамом бўлганидан кейин талаба ўз иш ўрнини тартибга келтириши лозим;
иш дафтарига иш бажарилган кун, мавзунинг номи, ишнинг мазмуни, кузатиш натижалари, ҳисоблар ва хулосалар ёзиб қўйилади.
ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ
Ёнувчи ва осон алангаланувчи моддаларни очиқ аланга тур устида қиздирилмайди;
Модда ҳидини билишда, чуқур нафас олмаган ҳолда идиш оғзи устидаги ҳаво қўл билан бурун тарафга йўналтирилади;
Ишлатилган ускуналарни модда қолдиқларидан тозалаб, яхшилаб ювилади.
Тажриба вактида резина қўлқоп, фартук ва ҳимоя кўз ойнаги тақиб олинади;
Асбоб-ускуналар нуқсони аниқланганда дарҳол ўқитувчига хабар қилинади.
Талабанинг ўзбошимчалик билан нуқсонни тузатиши таъқиқланади;
Лаборатория хонасида овқатланиш қатъиян ман этилади;
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Лаборатория ишини бажариш давомида талаба ишнинг боришини барча ўзгаришларини белгилаб борган ҳолда (ранг ўзгариши, чўкма тушиши, аланганинг бўялиши ва ш.к.) кузаттиш лозим. Кузатиш натижалари қуйидаги тартибда лаборатория дафтарига маълум изчилликда қайд этиб борилади.
Лаборатория иши номи, бажарилиш муддати.
Ишнинг мақсади.
Ишга тегишли қисқа назарий маълумот берилади.
Асбоб ёки ускуналарнинг расми ва схемаси чизилади, муҳим қисмларига қараб, қисқа таъриф берилади.
Ҳисоб қисми (жадвал, график, формулалар ва ш.к.) қайд этилади.
Хулоса қилинади.
АДАБИЁТЛАР
1. Ионин, А. А. Газоснабжение : учебник для студентов вузов, обучающихся по специальности "Теплогазоснабжение и вентиляция" / А. А. Ионин. - 4-е изд., перераб. и доп. - Москва : Транспортная компания, 2016. - 439 с. : ил., табл
2. Газоснабжение: материалы, оборудование и технология в системах газоснабжения: методические указания к выполнению лабораторных работ по курсу «Газоснабжение»
/ сост. А.Е. Полозов. – Белгород: Изд-во БГТУ, 2007. – 43 с.
3.Эстеркин Р.И. и др. Методы теплотехнических измерений и испытаний при сжигании газа. Л, “ Недра”,1972г.
4. ШНК 2.04.08-13 «Газоснабжение» Нормы проектирования Государственный комитет Республики Узбекистан по архитектуре и строительству(Госархитектстрой РУз)
Do'stlaringiz bilan baham: |