Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Тошкент Молия Институти “Иқтисодиёт” кафедраси



Download 44,42 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi44,42 Kb.
#178561
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
52-2Мирхайдаров М 71 КУРС ИШИ


Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги


Тошкент Молия Институти

Иқтисодиёт” кафедраси


Иқтисодиёт Назарияси” кафедраси


КУРС ИШИ


Мавзу: Ўзбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантиришда кичик тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш


Бажарди: “Иқтисодиёт” таьлим йуналиши И-52-2 гурух талабаси
Мирхайдаров Муродбек
Текширди:

Рўйхатга олинди
____” _______2021 y.
__________________




Рўйхатга олинди
____” _______2021 y.
__________________

Курс иши тақризга
топширилган сана
____” _______2021 y.




Курс иши тақриздан
қайтарилган сана
____” _______2021 y.

Курс иши ҳимоя
қилинган сана
____” _______2021 y.


Бахо “_____” _________



___________
(имзо)
____________
(имзо)
___________
( имзо )

Комиссия аьзолари:
__________________


__________________


__________________




TOSHKENT – 2021
Режа


1. Инновацион иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг назарий асослари ва омиллари.
2. Иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти.
3. Кичик тадбиркорликда инновацияларни жорий этишнинг хориж тажрибалари.
4. Инновацион фаолиятни ривожлантиришда кичик тадбиркорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш йўллари.


Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. Инновацион иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг назарий асослари ва омиллари.

Инсоният пайдо бўлгандан буён улар ўртасидаги ижтимоий- иқтисодий айирбошлаш, шунингдек ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш муносабатлари тўхтовсиз ривожланиш жараёнини бошидан кечириб келмоқда. Айниқса, ўтган асрнинг 80 йилларидан бу жараён янада шиддат билан ривожланиб, XXI асрнинг дастлабки йилларидан инсонлар кўз ўнгида техник ва техникавий ўзгаришлар содир бўлди. Бунинг натижасида инсоният мисли кўрилмаган ижтимоий-иқтисодий ютуқларга эришди, ҳаёт кечириш шакл ва шамойили сифат ва қулайлик жиҳатидан кескин ўзгарди.


Дарҳақиқат, XXI асрда техника ва технологиянинг бу даражада ривожланишининг асосида инсониятни иқтисодий манфаатдорликка чорловчи ва унга эриштирувчи асосий омиллардан бири “инновацион иқтисодиёт” ётибди.
Инновацион иқтисодиёт ва инновацион ривожланишнинг мамлакат миллий иқтисодиёти ривожига таъсири, кишилар ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни хусусида тўхталишдан олдин, унинг иқтисодий моҳияти, шаклланиш эволюцияси ва амал қилиш моделларига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, иқтисодий адабиётларда ва илмий асарларда “инновацияион иқтисодиёт”, “инновацион ривожланиш”, унинг ривожланиши ва моделларига нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас.
Иқтисодий фанда “инновация”нинг моҳиятига биринчилардан бўлиб эътибор қаратган австриялик иқтисодчи Й.Шумпетер: “Инновация – бу мавжуд жараёнга янгича қараш, ёндашув бўлиб, замонавий кашфиёт ва ишланмани ёки инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлган янги ишлаб чиқаришни маълум бўлган қандайдир жараёнга қўллашдир.”, -дея таъкидлайди.
Инновацион иқтисодиёт 1920 йилларнинг охири 1930 йилларнинг бошларида иқтисодий фан сифатида вужудга келди. Н.Кондратьев ушбу жараён хусусида тўхталиб, техника соҳасида юз бераётган ўзгаришлар шубҳасиз иқтисодий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади деб таъкидлаган эди. Унинг фикрига кўра, бунинг асосий шартларидан бири мамлакатда инновацион “масса”нинг тўпланиб қолганлиги ва иқтисодиётда уни жорий этишнинг иқтисодий шарт-шароитлари вужудга келганлигидир.
Масалан, XVII асрнинг охири – XVIII асрнинг бошларида шаклланиб улгурган иқтисодий кашфиётлар XVIII асрнинг охирида, индустриал революция арафасида кенг қўлланилди.
Инновациянинг мазмунига янаям кенгроқ қарайдиган бўлсак, унинг луғавий маъноси инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, янгилик киритиш, ихтиро сўзларини англатади. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, инновацияга расмий доирада ҳам таърифлар берилган. Айниқса, уларнинг ичида Осло ҳукуматининг инновацияга берган таърифи алоҳида эътироф этилади, унга кўра: “Инновация - бу янги ғояларни яратиш асносида бозордаги талабга қараб замонавий ва сифатли товарларни ишлаб чиқариш орқали рақобатчиларидан ўзиб кетишдир.” -дея қайд этилади.
Таъкидлаганимиздек “инновация”, “инновацион иқтисодиёт”га берилган иқтисодий таърифлар айнан бир-бирига ўхшамайди. Масалан,россиялик иқтисодчи М. Гершман: “Инновация-бу янгилик, кашфиёт ва ихтиролар орқали янги маҳсулот, хизмат яратиш ва жараённи вужудга келтиришдир. Инновацион фаолият натижасида новация (лотинча “novation”) яъни ўзгариш, янгиланиш жараёни содир бўлади. Новация – бу олдин амалиётда бўлмаган янги ихтиро, янги ходиса, янги ҳолат бўлиб ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг янги усули сифатида юзага чиқади8”, -дея таъкидлайди.
“Инновацион иқтисодиёт – бу капитални янги техника, технологияга, ишлаб чиқаришга, меҳнатни янгича ташкил этиш, бошқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига сарфлаш натижасида янгидан олинган моддий ҳамда номоддий неъматлардир”.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “инновация” атамасига сўзма-сўз киритилган янгилик, ихтиро, кенг маънода эса техника ва технологияларнинг янги турлари (авлодлари) ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётга сарфланган маблағлар, (2) илғор техника ва технологиялар, бошқариш ва бошқа соҳалардаги янгиликлар ва уларнинг турли соҳаларда қўлланиши, (3) муайян тилда, асосан, унинг морфология соҳасида энг сўнгги даврларда пайдо бўлган янги ҳодисалар (тил бирликлари) дея таъриф берилади.
Ҳар қандай инновацион фаолият замирида авваломбор кишиларнинг иқтисодий манфаатдорлиги ётибди, сўнгра эса ундан инсонлар ўз ҳаётларини янада қулай ва яхшилашга бўлган имконият пайдо бўлади. Ушбу имконият кишиларни чексиз эҳтиёжлари ва манфаатларини қондиришга қаратилган бўлса, иккинчи жиҳатдан чекланган иқтисодий ресурслардан самарали ва унумли фойдаланиш имкониятини беради. Зеро, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ушбу масалага алоҳида тўхталиб: “Биз 2018 йилга «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном бериб, Давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошлаган ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди.Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди10”,-дея таъкидлаганлари бежиз эмас.
Ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиётининг босқичларига назар ташлайдиган бўлсак, барқарор ўсишни таъминлашда инновациялар ўрни алоҳида аҳамият касб этганини кўришимиз мумкин. Яъни, илмий- техникавий йўналишларда олиб борилган тадқиқотларни ишлаб чиқариш жараёни билан интеграциялашуви юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналарни ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Шу нуқтаи назардан, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инновацион ривожланиш ва инновацион иқтисодиётнинг ўрни жуда юқори ҳисобланади. Зеро, инновацион ривожланишни амалга ошириш аввало иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, илмий-техникавий лойиҳаларни қўллаб қувватлаш, фан ва технологиялар ҳамда ишлаб чиқаришни узвий боғлиқлигини таъминлаш лозим бўлади.

Download 44,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish