Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети



Download 1,7 Mb.
bet37/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

Тақдимотда энг муҳими: “Нима гапирилганда эмас, балки нима тушунганликда” эканлигини ҳар бир тақдимотчи билиши керак бўлади.
Тақдимот жараёнида тақдимотчининг сўзлаш маҳорати, темпи, ҳаракатлари кабилар муҳимдир. Қуйида нутқ ёки сўзлаш қоидалари хусусида маълумотлар берилди:

  • равон тил ёки ифодали сўзлаш мелодикаси;

  • сўзлаш усули (тили ва нутқ маданияти) ёки нутқ темпи (овозни баланд ва паст пардаларда ўзгартириб туриш);

  • сўзлаш тезлигининг аҳамияти;

  • аудиторияга қараб гапириши;

  • сўз бўғинлари ва ибораларни тўлиқ талаффуз қилиши кабилар

Тақдимот жараёнида тақдимотчидан айрим салбий ҳаракатлар ва ҳолатларни амалга оширилиши таъқиқланади. Хусусан, қуйидагилар тақдимотчидан тақдимотни олиб боришида ман этилади:

  • Аудитория билан визуал алоқани йўқотиш;

  • Беҳаракат кўринишда бўлиш;

  • Тақдимот қилаётганида гапирмасдан тўхтаб қолиш;

  • Асабийлашиш;

  • Ортиқча ва беҳуда ҳаракатларни қилиш кабилар

Тақдимотчи мавзуга оид тақдимот қилиши учун слайдлар тайёрлашида слайдлар тайёрлаш қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлиши талаб этилади, хусусан:

  • ҳар бир слайдда сарлавҳа бўлиши;

  • жумла тузишда аниқ ва лўнда фикрингизни баён этиши;

  • маълумотларнинг кетма-кетлигини таъминлаши;

  • слайд тайёрлашда телеграф усулидан фойдаланиши;

  • чалкаштирувчи ибораларни киритмаслиги;

  • маълумотлар кўплиги таҳсил олувчиларнинг ақлий зўриқишига олиб келиши мумкинлигини билиши;

  • ҳар бир слайдда сўз бирикмалари 6-7 қатордан ошиб кетмаслигига эришиши;

  • иштирокчиларнинг диққатини энг муҳим маълумотларга жалб этиши;

  • тақдимотнинг матнини қисқа ва аниқ намойиш этиши;

  • тақдимотчи томонидан оғзаки изоҳ бериб бориши;

  • кўргазмалиликка асосланиши:

  • анимация, расм ва ҳаракатланувчи жисм (шакл)лардан мавзуга мос (тўғри) ва меъёрида фойдаланиши;

  • слайдда маълумотларнинг кетма-кет жойлашувига аҳамият бериши кабилар

Тақдимотчи мавзуга оид тақдимот қилишидан олдин слайдлар тайёрлашида слайд рангларини тўғри танлаши талаб этилади. Қуйида слайд рангларини тўғри танлаши ҳақида маълумотлар берилди:

  • слайд тайёрлашда оч ранглардан фойдаланиши;

  • слайд фонига тўқ рангларни ишлатмаслиги;

  • слайд ёзувига тўқ рангларни ишлатиши;

  • тўқ кўк ва яшил ранглардан қора ранг ўрнида фойдаланиш мумкинлиги;

  • тўқ рангларни катта ҳажмда ишлатмаслиги;

  • тўқ рангларни сарловҳалар учун ишлатиши;

  • сабзиранг тусдаги ранглар иштирокчиларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатишини билиши;

  • қизил рангни фақат бирор бир элементга урғу берганда ишлатиши;

  • рақамларни график ва диаграмма кўринишида бериши;

  • ранглар иштирокчиларнинг кайфиятига чуқур таъсир этишини билиши;

  • ранглар тақдимотнинг муҳим элементларини ажратиб кўрсатишига ёрдам беришини билиши;

  • ранглар иштирокчиларнинг диққатини оширишини унутмаслиги кабилар

Маълумки, слайд тайёрлашдаги хатоликлар ҳам бўлиши мумкин, шу боис, тақдимотчи уларни ҳам билиши ва амал қилиши талаб этилади, яъни:

  • кўп маълумотларни тартибсиз жойлаштириш;

  • жуда майда ҳарфларда ёзиш;

  • тақдимотда расм ва анимациялардан фойдаланмаслик;

  • уйғунликнинг етишмаслиги кабилар

Тақдимотчи тақдимотда вақт тақсимотининг меъёрда, белгиланган муддатда бўлишига ҳам амал қилиши керак, яъни:

  • тақдимот учун ажратилган вақтни олдиндан аниқлаб олиши;

  • ажратилган вақтни назорат қилиш учун соатдан фойдаланиши;

  • соатга кўп назар солмаслиги;

  • бир мавзудан иккинчи мавзуга ўтаётганда пауза қилишга ҳаракат қилиши кабилар

Юқорида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича талабаларнинг тақдимотларини баҳолаш учун баҳолаш мезонлари намуна сифатида берилди. Талабалар шуларга амал қилиши керак. Ўқитувчи эса, уларни баҳолашда ҳар бир кўрсаткичга 1 балл қўйиши ва умумий кўрсаткичлар сонига бўлиши орқали уларни баҳолаши мумкин. Бунда, юқорида кўрсатилган кўрсаткичларнинг ҳар бири алоҳида баҳоланиб, қўшилади ва умумлаштирилган ҳолда улар сонига бўлиб, ўртача арифметик қиймати орқали фаол талаба аниқланади.
Q – кўрсаткичлар
F – фаол (топшириқни яхши бажарган) талаба
N – кўрсаткичлар сони

Q1 + Q2 + Q3 + Q4 + n


= F
N
Ўқитувчи фаол талабани бошқа талабалар олдида рағбатлантириши керак. Чунки, ҳар бир талаба ўзининг меҳнатини қадрлайди ва у рағбатлантирилса келгусида яна ҳам яхшироқ топшириқларни бажариши мумкин. Бу ҳолат бошқа талабаларга ҳам таъсир этади, сўнгра улар ҳам топшириқни яхшироқ бажаришга ҳаракат қилишади.
Шундай қилиш орқали тақдимотчининг ўртача умумий бали маълум бўлади ва унинг меҳнати ҳаққоний баҳоланади. Ушбу мезонлар бутун гуруҳ иштирокчиларига бирдай маълум қилинади ва баҳоланади.
Маълумки, баҳолаш дейилганда таълим жараёнининг маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш, натижаларни аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат жараёндир6.
Шуни айтиш керакки, бирор фаннинг мавзуси бўйича ҳам худди шундай баҳолаш мезони олдиндан ўқитувчи томонидан (ёки талабалар иштирокида ҳамкорликда) ишлаб чиқилади. Керак бўлса, ушбу мезонлар мазмуни талабаларга олдиндан эълон қилинади ва улар шунга асосан тайёрланишади. Ушбу мезонлар соддалаштирилган ҳолатда, яъни ҳар бир кўрсаткич бўйича 5 ёки 6 та баҳолаш мезонидан фойдаланса мақсадга мувофиқ, чунки, ўқитувчи ҳисоб-китоб қилишида адашмайди. Ўқитувчининг бундай ҳолатда баҳолаш мезонларидан унумли фойдаланиши унинг педагогик маҳоратига боғлиқдир.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ўқитувчи тақдимотчини баҳолашида шунга аҳамият қаратиши керакки, тақдимотчи дастлабки мавзусини тақдимот қилаётганида мавзунинг мазмунидан кўра кўпроқ тақдимотни ташкил қилиш ва уни ўтказиш қонун-қоидаларини бирламчи сифатида баҳоласа, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, тақдимотчи келгусида бошқа мавзуларни ҳам тақдимот қилиши учун унинг қонун-қоидаларини билиши ва уларга амал қилиши керак бўлади. Шу боис, юқорида келтирилганларни ҳар бир тақдимотчи билиши ва уларга амал қилиши муҳим ҳисобланади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish