To
Tp
T
0
E3
E1
E2
23
пасаяди (t
1
,t
2
). А нуқтасида маҳсулотнинг ички нархи Pd жаҳон нархи P
w
га
яқинлашади ва бож тарифи бекор қилинади. Халқаро рақобатга киришгач,
мамлакат ўз ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни давом этади (t
2
,t
3
),
ички нарх жаҳон нархи даражасидан пасаяди, ва бу мамлакат учун янги
соҳаларнинг маҳсулотларини экспорт қилишга имконият яратади.
5-Расм. Тариф киритилишининг соҳа рақобатбардошлигига вақт
давомидаги таъсири
Ушбу далилнинг камчиликлари:
1.
Ҳимоя қилувчи тарифни олиб ташлаш учун етарли бўлган янги
соҳанинг етилган даражасини аниқлаш қийин. Тариф мавжуд бўлишига
манфаатдор гуруҳлар уни узоқ вақт давомида сақлаб қолишга ҳаракат
қилишади, шунинг учун киритилган тарифни бекор қилиш қийинлашади
2.
Жаҳон бозорида рақобатбардош бўлиш учун тариф ҳимояси
остида маълум бир вақт оралиғи давомида ривожлана оладиган соҳаларни
аниқлаш жуда ҳам қийин масала. Маълум бир мамлакатлар мисолида
бажарилган махсус тадқиқотлар ҳимоя қилинган соҳаларда ҳаражатлар ҳимоя
қилинмаган соҳаларга нисбатан тезроқ тушишини исботламади.
3.
Миллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришнинг бошқа усуллари
ҳам мавжуд, ва улар қўйилган мақсадларга камроқ ҳаражатлар билан
эришишга имконият беради (масалан, ички субсидиялар).
t
t1
t2
t3
Pw
Pd
P
A
Pw
Pd
24
4. Ташқи савдода тариф усулларининг оптимал даражасини
қўллаш тартибининг халқаро амалиёти
Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиѐсати ҳукуматнинг умумиқтисодий
йўналишининг муҳим таркибий қисми саналади, янада торроқ маънода эса
экспорт-импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва жуғрофий
йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти
соҳаларидан биридир. Ташқи савдо сиѐсати хўжалик ривожланишининг ички
жиҳатлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги учун унинг бош вазифаси мамлакат
ичкарисида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва миллий бойликни
кўпайтириш учун зарур бўлган қулай ташқи иқтисодий шарт-шароитларни
шакллантириш ҳисобланади.
Протекционизм ўз моҳиятига кўра, илк давлатлар шаклланган пайтдан
буѐн мавжуд. Бу сиѐсатнинг принциплари назарий жиҳатдан америкалик
давлат арбоби А. Гамильтон (XVIII асрнинг охири) ва таниқли немис
иқтисодчиси Ф. Лист (XIX асрнинг ўрталари) асарларида ишлаб чиқилган.
Бироқ протекционизм амалий чора-тадбирлар серияси сифатида сайѐрамизда
сўл (СССР) ва ўнг («Учинчи рейх» - фашистлар Германияси) сиѐсий
оқимларнинг тоталитар режими даврида ўз кульминациясига етган. Бу
мамлакатларда савдо соҳасига давлат монополияси хос эди.
Тарифли усуллар товар нархига бевосита таъсир қилади. Бу усуллар
давлатлар ташқи савдо амалиѐтида энг кенг тарқалган, чунки улар бирданига
учта вазифани ҳал қилиш имконини беради:
фискал — бюджет учун қўшимча маблағларни олиш;
рағбатлантирувчи — хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни
ривожлантириш;
протекционистик — миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай
шарт-шароитларни яратиш.
25
Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари қаторига божхона
божлари, божлар, йиғимлар, шунингдек, бошқа билвосита солиқлар, мас.
акцизлар киради.
Тарифсиз усуллар - товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини,
яъни олиб кириладиган ѐки олиб чиқиладиган маҳсулот ҳажми ва
номенклатурасини чеклашни билдиради. Улар кўпроқ ривожланаѐтган ва
ҳукумат томонидан протекционистик иқтисодий сиѐсатни талаб қилувчи,
бозор тузилмалари шаклланаѐтган ўтиш даври иқтисодиѐтли мамлакатларга
хосдир.
Тарифсиз таъсир қилиш воситаларига квоталаш, лицензиялаш, экспортни
субсидиялаш, демпинг, картель битимлар ва мамлакатлар ўртасидаги товар
оқимларининг йўлида техник тўсиқларни яратиш кабилар киритилади.
Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари каторига божхона
тарифлари, божлар, йиғимлар, шунингдек, бошқа билвосита солиқлар,
акцизлар киради.
Ривожланган мамлакатлар учун куп устунли тарифлар хос булиб, у турли
импорт божи ставкалари: барча давлатлар учун тааллукли бўлган микдори
баланд умумий ставкалар, энг қулай шароит яратиш режими ставкаси (икки
мамлакат уртасида келишилган холда урнатилган савдо операцияларининг
имтиѐзли тартиби), камбагал, паст даражада ривожланган иқтисодиѐтли
мамлакатлардан килинадиган импортлар учун белгиланган преференциал
коэффицентли ставкаларни назарда тутади.
Ривожланган мамлакатлар божхона тарифларининг бошқа бир хусусияти,
бу тарифларнинг 1988 йилда жорий этилган «Халқаро товарларни тавсифлаш
ва кодлаштиришнинг уйгунлаштирилган тизими» (УТ) билан корреляцияси
(ўзаро боғлиқлиги) ҳисобланади.
Ривожланаѐтган мамлакатлар гуруҳи божхона сиѐсатининг узига хос
хусусияти экспорт божларидан кенг куламда фойдаланиш ва нисбатан юкори
импорт тарифи ставкаларини ушлаб туриш (бу ставкалар ривожланган
26
мамлакатлар учун мисли курилмаган даражага етади - 50-100 фоизгача, Миср,
Эквадор, Покистонда ҳатто бундан ҳам юқори) хосдир.
Божхона божлари кўринишларининг турли-туманлиги уларнинг товар
оқимларини тартибга солиш жараѐнида бажарадиган функцияларининг
ниҳоятда кенг кўламлилиги билан тушунтирилади. Эслатиб ўтамиз, божхона
божларини жорий этишдан асосий мақсад: бюджетнинг даромад қисмини
кўпайтириш ва «ноҳалол» рақобат билан курашишдир. Шунинг учун ҳам
савдога таъсир ўтказишнинг бу усулидан ҳозирги кунда жаҳоннинг юздан
ортиқ мамлакатида фойдаланилади.
Товар оқимларининг йўналишига боғлиқ равишда импорт, экспорт ва
транзит божлари мавжуд.
Импорт божларини жорий қилиш миллий компаниялар (резидентлар)га
ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятини беради, чунки улар жаҳон
бозоридаги ўртача даражага нисбатан юқорироқ харажатлар билан маҳсулот
ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.
Транзит божлар мамлакат ҳудудини кесиб ўтувчи товарлардан олинади
ва транзит йиғимлар кўринишига эга.
Божхона божига тортишнинг иккита асосий усули мавжуд:
Махсус, бунда бож миқдори товарнинг оғирлиги, ҳажми миқдори
бирлигидан белгиланган сумма сифатида ўрнатилади (масалан, автомобиль
двигателининг 1 см3 дан).
Адвалор (лот. — ad valorem — қийматдан), бунда божхона божи сотувчи
томонидан қайд этилган товар қийматидан фоиз кўринишида аниқланади.
6-расм ѐрдамида импорт божининг кичик иқтисодиѐт (ички нарх жаҳон
нархига таъсир кўрсата олмайдиган иқтисодиѐт)га таъсирини баҳолашимиз
мумкин. Савдо бошланмасдан олдин, мамлакатда 100 та товар ишлаб
чиқариляпти ва истеъмол қилиняпти, мувозанат нархи 8 долларга тенг (талаб
ва таклиф чизиқлари E нуқтада кешишган).
27
Do'stlaringiz bilan baham: |