Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


боб. Оила муносабатларининг тарихий келиб чиқиши ва



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#57758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
islomda oila munosabatlari va uning falsafij tahlili

1 боб. Оила муносабатларининг тарихий келиб чиқиши ва 
ривожланиши босқичлари. 
1.1. Оила ва оила муносабатлари тушунчаси, моҳияти ва вазифалари.
Баркамол авлодни тарбиялаш оиладан бошланади. Инсон ўз ҳаѐтини 
оиласиз тасаввур қилолмайди ва айнан мана шу оила муҳитида у жамият 
аъзоси сифатида тарбия топади. Оилада соғлом муҳит ва соғлом муносабат 
қарор топса оилада ҳам, миллат ва жамиятда ҳам соғлом муҳит мавжуд 
бўлади. 
Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим 
институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Шунинг учун ҳам оилани 
саждагоҳ, ватан остонадан бошланади, деймиз. 
Инсоннинг инсонлиги унинг давомийлиги оиладан бошланади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конститутциясининг 
63- 
моддасида 
таъкидланишича оила жамиятининг асосоий бўғинидир, ҳамда жамият ва 
давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга
11
. Ана шу жамиятнинг бирламчи 
ўзаги, нафақат кичик жамоа, балки инсонлар иттифоқидир. У насл қолдириш, 
тарбиялаш, таъминлаш каби қатор вазифаларни бажариш билан бирга 
жамиятни гуллаб яшнашини таъминловчи асосий бўғим ҳамдир. Шу боис 
ҳам давлат сиѐсатининг устивор вазифалардан бири оила фаровонлигини 
таъминлашдир. 
Президентимиз ўзининг ―Юксак маънавият енгилмас куч‖ асарида
таъкидлаганидек ―Оила соғлом экан-жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам 
экан-мамлакат барқарордир‖. 
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва 
юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиѐсдир.
Оила ижтимоий-тарихий жараѐнлар таъсирида шаклланган ва 
ривожланган ижтимоий институт бўлиб, унинг миқдор ва сифат 
ўзгаришларига сабаб бўлган табиий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий 
омиллар қуйидагилардан иборат: 
11
Ўзбекистон Республикаси конституцияси. –Т. 2012, 63-модда 


16 
а) оила кишиларнинг табиий-биологик (жинсий муносабатлар, насл 
қолдиришга интилиш), ижтимоий-ҳуқуқий (никоҳ), маънавий-ахлоқий (эр-
хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги севги, меҳр-муҳаббат туйғуси) омиллар 
асосига қурилган бирлик
12

б) гарчанд оила шаклланишида табиий-биологик омиллар таъсири 
кучли бўлса-да, ижтимоий, маънавий омилларнинг ҳал қилувчи аҳамияти; 
в) оила эр-хотин, уларнинг фарзандлари, энг яқин қариндошлари бирга 
яшовчи дастлабки жамоани ташкил этиши нуқтаи назаридан кишилик 
жамияти шаклланишининг дастлабки пойдевори бўлган. 
Тараққиѐтнинг турли босқичларидаги эҳтиѐжлар характери турли оила 
шаклларини юзага келтирган. Оиланинг ибтидоий кўринишлари қон-
қариндошликка асосланган, кейинги босқичда эса, пуналуал оила – жамоага 
мансуб опа-сингилларнинг бошқа жамоадаги эркакларга хотинликка 
берилиши билан боғлиқ анъаналар юзага келган
13
. Оналик уруғи, оталик 
уруғи ҳам оилавий муносабатлар тадрижининг босқичларидир. Кейинроқ, 
полигам оиладан моногам оилага ўтиш жараѐнида юзага келган эндогамик 
никоҳ, яъни ибтидоий уруғчилик тузумида қабила ичидаги гуруҳий 
никоҳдан–бир қабилага мансуб эркак ва аѐл никоҳидан четланиб, ўзга қабила 
қизи билан никоҳланишга асосланган экзогам никоҳга ўтиш узоқ давом этган 
жараѐндир
14

―Оила‖ сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимлар турли фикрлари 
келтириб ўтишган. Масалан, Ф.Қиличев қадимда халқимизда эгарни уловга 
мустаҳкамловчи тасмани ―айил‖ деб аташгани ва эр-хотинлик муносабатлари 
пайдо бўла бошлагач, уларнинг жипслигини ―айла‖, яъни ―айл‖ оила тарзида 
ифодалаб номлаганлар, деган фикрга келади
15
. Бошқа олимларнинг фикрича, 
оила арабча ―аѐлманд‖ маъноларини англатувчи ―оила‖ сўзидан келиб 
12
Мустақиллик: изоҳли илмий оммабоп луғат. – Т.: Шарқ, 2000.
13
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – М., 1981. 
14
 Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 11. 
15
Қиличев Ф.Ж. Оила муносабатлари. // Ҳаѐт ва қонун кутубхонаси. – Тошкент, 1997. – № 1. – Б. 44. 


17 
чиққан
16
. Умуман ―оила‖ эркак ва аѐл қўшилиши натижасида юзага келган 
ижтимоий бутунликни англатган. 
Оиланинг ташкил топиши ва ривожланишига асос бўлган никоҳнинг 
ижтимоий, маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий асослари ҳақидаги қарашлар, 
ѐндашувлар ҳам турличадир. Никоҳ – арабча сўз бўлиб, ―қўшилиш‖ деган 
маънони англатади
17
. Яъни, никоҳ фақат жисмоний қўшилиш эмас, балки 
маънавий муштараклик ҳамдир. 
Никоҳ барча даврларда оиланинг такомиллашуви ва ривожланишига 
маънавий, ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган. Никоҳ янги қурилаѐтган 
оиланинг давлат ва жамоатчилик томонидан расмий тан олиниши бўлиб, 
барча диний таълимотларда, унинг шакли ва мақсадларига жиддий 
муносабатда бўлинган. 
Юқорида келтирилган илмий хулосаларга таяниб, оила тушунчасига 
қуйидагича таъриф бериш мумкин: ―Оила жамият тараққиѐти жараѐнида 
унинг давомийлигини таъминлайдиган табиий-биологик эҳтиѐжлар 
бирлигига таянган индивидларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий 
эҳтиѐжи ва ҳамкорлигига асосланган барқарор ижтимоий бирлик, 
жамиятнинг муҳим негизидир‖. Шунга кўра, жамият таянчи – оила, оиланинг 
таянчи – эр-хотин бирлиги, оила аъзолари аҳиллиги бўлиб, эр-хотиннинг 
маънавий даражаси оиланинг маънавий муҳитини белгилашда катта 
аҳамиятга молик. Мутахассисларнинг сўров натижалари хулосаларига кўра, 
оилада жанжал келтириб чиқарадиган омиллар: моддий қийинчиликлар– 
41,9%, оила аъзолари ўртасида бир-бирини тушуниш ҳиссининг йўқлиги–
36,8%, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар – 36,4%ни 
ташкилэтади
18

Фарзанд 
тарбиясига салбий таъсир этувчи оилавий низолар, 
можароларнинг сабаблари қуйидагилар: а) оиланинг бузилиб кетишига эр ва 
16

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish