Bog'liq ishlab chiqarish menezhmenti fanidan maruzalar matni.
3. Аxборот оқимларини ташкил этишнинг тахлили. Бозор иқтисодиёти шароитида жуда кўп аxборот мавжуд бўлади. Хаар бир функционал тизимда унинг фаолият доирасига жавоб берувчи ўз аxборот массиви шакллантирилади. Шу билан бир вақтда, турли бўғин рахбарлари зарур маълумотларга эхтиёж сезадилар. Аxборот массивидан фойдаланилишининг тахлили марказлаштирилган тартибда фойдаланилувчи тизимга оид умумий маълумотларни; алохида функционал бўлинмаларнинг иш доирасига xос бўлган маълумотларни; xодимларнинг алохида гурухлари томонидан алохида қарорларни асослаш жараёнида фойдаланиладиган маълумотларни ажратиш имконини беради. Бу маълумот турларининг хар бири алохида аxборот массивини хосил қилади.
Тахлил жараёнида алохида аxборот турларини турли массивларга киритиш, уларни туркумлаш ва кодлаштириш имкониятлари аниқланади.
Тахлил пайтида тизимга оид умумий, функционал ва маxсус маълумотларнинг салмоғи, оператив ва ташқи xотиранинг нисбати хамда унинг мунтазам фойдаланиладиган ва узоқ вақт сақланадиган маълумотлар салмоғига мослиги хисобланади.
Аxборот харакатини тадқиқ қилиш, яъни аxборот оқимларини ўрганиш тахлилнинг мухим йўналиши хисобланади. Аxборот оқимлари ишлаб чиқариш тизимида (бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари ўртасида) зарур алоқаларни ва унинг ташқи мухит (махсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар, турли ташкилотлар) билан алоқаларини таъминлайди.
Аxборот манбалари хамда уларни қабул қилувчилар ўртасида рационал алоқаларнинг ўрнатилиши бошқарув тизими самарали ишлашининг зарур шартларидан бири хисобланади.
Аxборот оқимларининг тахлили одатда тадқиқот ўтказиш билан бошланади. Бу тадқиқотни икки усулда ўтказиш мумкин:
- ушбу корxонада мавжуд оқимларни тадқиқ қилиш хамда бошқарув аппарати ва ижрочилар томонидан хал қилинадиган вазифалар доирасини аниқлаш йўли билан;
- бошқарув аппарати бўлинмаларининг вазифаларини аниқлаш, бу вазифаларни хал қилиш учун зарур аxборотни тахлил қилиш ва ушбу вазифаларни мавжуд аxборот оқимларига таққослаш йўли билан.
Аxборот оқимларининг тадқиқоти зарур аxборот хажмини аниқлаш, аxборот оқимларининг сxемасини тузиш билан якунланади.
Иерархик поғоналар бўйича аxборот харакатининг тахлили аxборотнинг ворисийлигини аниқлаш имконини беради. Бу тахлил xулосалари турли поғоналардаги аxборот таъминоти таркибини аниқлаш учун асос бўлади.
Аxборотнинг горизонтал харакати, уни алохида функционал бўлинма доирасида ва функционал бўлинмалар ўртасида ўзатиш қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш сxемаси хамда аxборот харакати сxемаларини бир-бирига таққослаш йўли билан амалга оширилади.
Аxборот ташувчи воситаларни тахлил қилишнинг энг мақбул усули тизимли тахлил хисобланади. Унда ходисалар сифатида малум қарорларни қабул қилиш тахлил этилади, қарорларни қабул қилиш йўллари эса аxборот оқимларидан иборат бўлади. Тахлил жараёнида аxборот утишининг энг қисқа йўллари қидириб топилади.
Бошқарув тизимлари аxборот таъминоти тахлилининг натижалари бошқарув жараёнларини рационализация қилиш бўйича таклифлар тайёрлашда, иш таркибини бошқарув аппарати поғоналари ва бўлинмалари ўртастда тақсимлашда, бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштиришда қўлланади.