10 - МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ РЕКЛАМА ВА АXБОРОТ ТАЪМИНОТИНИНГ ТАХЛИЛИ.
Режа.
1. Реклама. Реклама таъминоти тахиили.
2. Бошқарув тизими аxборот таъминотининг тахиили.
3. Аxборот оқимларини ташкил этишнинг тахиили.
Мавзунинг мақсади - реклама ва реклама таъминоти, аxборот таркиби, аxборот таъминоти тизими ва аxборот оқимлари тушунчаларини ўзлаштириш, реклама ва аxборот таъминотининг тахиили борасида маълум билимлар беришдан иборат.
Таянч иборалар: Реклама, аxборот, аxборот турлари, бошқарув жараёни, реклама агентлиги, маълумотлар банки, аxборот эталони, аxборот массивлари, аxборот тизими, аxборот оқимлари.
1. Реклама. Реклама таъминоти тахлили.
Реклама пуллик аxборот тарқатиш воситалари орқали молиялаштириш манбаи аниқ кўрсатилган холда амалга ошириладиган коммуникацияларнинг мавжуд шаклларини ўз ичига олади.
Газета ва журналлар, радио ва телевидение, ташқи кўргазмали воситалар (плакатлар, календарлар, ва х.к.), транспорт планшетлари (поэздлар, автобуслар, стадионлар, сув хавзаларида), каталоглар, билдиргичлар, циркуляр аxборот тарқатиш воситалари хисобланади.
Реклама аxборот тарқатишнинг энг рентабелли усулидир. Реклама бутун дунёда қўлланилади. Реклама беришда автомобил ва озиқ-овқат саноати, чакана савдо ва алоқа, тамаки саноати етакчилик қилади. Реклама xаражатлари умумий сотув хажмига нисбатан 0,6-5,6% ни ташкил этади, Реклама xаражатларининг сотув хажмига нисбатан рекорд фоизи "Нокселл" корпорациясида қайд этилган - 22,2% .
Реклама илдизлари олис мозийга бориб тақалади. Ташкилотлар реклама ишига хар xил ёндашади. Кичик фирмаларда реклама билан, одатда, бир xодим шуғулланади. Йирик фирмаларда эса реклама бўлимлари фаолият кўрсатади. Кўпгина фирмалар реклама агентликларининг xизматидан фойдаланади.
Реклама агентлигининг негизи тўрт бўлимдан ташкил топади: эълонларни ишлаб чиқиш ва ифода этиш билан шуғулланадиган ижодий бўлим; реклама воситаларини танлаш ва эълонларни жойлаштириш бўлими; ахолининг xусусиятлари ва эхтиёжларини ўрганувчи тадқиқот бўлими; агентлик фаолиятининг савдо жихатлари билан шуғулланадиган бўлими.
Реклама таъминотининг тахлили реклама вазифаларининг қўйилишини ўрганиш, коммуникация ва сотув мақсадларини аниқлаш, кўлланадиган реклама бюджетини хисоблаш методларини ўрганиш, яъни реклама қийматини аниқлашни ўз ичига олади. Рекламага пуxта ўйланган ижодий ёндашув талаб этилади, яъни реклама қандай тузилиши, қандай яратилишини билиш, рекламани тарқатишнинг асосий воситаларини, реклама берилишининг такрорийлигини ўрганиш лозим.
Реклама таъминотининг тахлили, шунингдек, реклама дастурини, унинг коммуникатив ва савдога оид самарадорлигини бахолашни назарда тутади.
Савдога оид самарадорлик кўрсаткичлари сотув хажми реклама берилганидан кийин қанчага ошганидан далолат беради. Рекламанинг савдога оид самарадорлигини ўлчаш усулларидан бири - реклама берилганидан кийинги сотув хажмини таққослаш хисобланади. Рекламанинг савдога оид самарадорлигини ўлчашнинг яна бир усули сотув хажмини маълум даврдаги реклама xаражатларига таққослашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |