Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат универсиитети



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/78
Sana27.06.2022
Hajmi1,64 Mb.
#708457
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
3amonavij psixologiya muammolaroi

Иқтисодий психология
– турли вазиятларда ишлаб чиқариш муносабатларига 
киришиш орқали хўжалик юритишни мақсад қилган шахслар, яхлит гуруҳ, 
жамоаларнинг иқтисодий тафаккури ҳамда иқтисодий хулқ-атворига алоқадор умумий 
қонуниятлар ва хатти-ҳаракат механизмларини, ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар 
бир хўжалик субекти онгида акс этишини ўрганади. 
Шунингдек психологияда 
этнопсихология, оилавий ҳаёт психологияси, 
бошқарув 
психологияси, 
шахс 
психологияси, 
раҳбар 
психологияси, 
психодиагностика
ва бошқа кўплаб соҳалари мавжуд бўлиб, улар бевосита ишлаб 
чиқаришдан тушаѐтган талаб ва таклифга мос тарзда ривожланмоқда. 
Аниқ изланиш предметига эга бўлган ҳар қандай фан ўша предметнинг 
моҳиятини ѐритиш ва материаллар тўплаш учун махсус усуллар ва воситалардан 
фойдаланади ва улар фаннинг методлари деб юритилади. Фаннинг салоҳияти ва обрўси 
ҳам биринчи навбатда ўша методлар ѐрдамида тўпланган маълумотларнинг 
ишончлилиги ва валидлилигига боғлиқ бўлади. Бу фикрлар бевосита психологияга ҳам 
алоқадор бўлиб, методлар масаласи бу фанда жуда катта аҳамиятга молик масала. 
Психология яхлит ва мустақил фан сифатида кишилар онгида гуманистик 
менталитетнинг шаклланишига хизмат қилгани учун ҳам унинг ушбу йўналишдаги 
муаммоларни маълум маънода ўрганадиган барча фанлар билан бевосита алоқаси 
муҳим аҳамият касб этади. Бўлар биринчи навбатда ижтимоий-гуманитар фан соҳалари 
бўлиб, психологиянинг улар орасидаги мавқеи ўзига хос ва етакчидир. 
Психология ва фалсафа. 
Энг аввало фанни фалсафа ва унинг охирги пайтларда 
шаклланиб, ривожланиб бораѐтган ижтимоий фалсафа қисми билан бўлган алоқаси 
хусусида. Бу алоқа иккала фаннинг инсон ва унинг ҳаѐти моҳиятини тўла англаш ва 
ривожланиш тенденцияларини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқади. 
Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг ривожланишига оид бўлган умумий 
қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан 
бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлари билан 
фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ѐрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш 
жоизки, мустақиллик мафкураси ва миллий онгнинг шаклланишига тааллуқли умумий 
илмий қонуниятларни излашда ҳам юртимиз шароитида бу иккала фан – фалсафа ва 
психологиянинг ҳамкорлиги бевосита сезилмоқда. Бу боғлиқлик аввало янгича 
тафаккур ва дунѐқарашни шакллантириш муаммоси кўндаланг турган тарихий даврда 
миллий истиқлол ғояларини юртдошларимиз онги ва шуурида шакллантириш каби 
долзарб вазифани бажаришга хизмат қилмоқда. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish