Ишлаб чиқаришни ўсиши тўғрисида қисқача маълумот
Услубий кўрсатманинг бу қисмида лойиҳаланаётган ишлаб чиқариш корхонасининг Ватанимиз ва чет эл тажрибалари ҳамда ишлаб чиқаришнинг илғор технология усуллари асосида ўсишининг қисқача маълумотномаси берилган.
Маҳсулот номлари
Талаба ишлаб чиқаришга қабул қилинган маҳсулот таснифини ёритабилиши, шунингдек, турли маҳсулотларнинг белгиланишига қараб уларга тегишли тавсияномаларини солиштира билиши лозимдир. Солиштириш тавсияномалар ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий муҳокамасини ва бир кўринишдаги ашё ҳамда маҳсулот учун сарфланган хом ашёлар, тайёрлаш технологиясини ўз ичига олган ҳолдаги замонавий кўринишни акс эттириши керак. Маҳсулотлар учун қўйиладиган талаблар ЎзРСТларни “Қурилиш ашёлари, иссиқликни муҳофаза қилиш. Классификация ва умумий техник талаблар” қаноатлантириши керак.
Технологик қисм
Босқич ишининг технологик қисмида қуйидаги масалалар ҳал этилиши керак:
Хом ашёга бой бўлган ерларни тасдиқлаб бериши, хом ашёга бўлган талабларни ЎзРСТлар, техник шартлар ёки сифати бўйича нормаларга тўғри келишини исботлаш.
Қабул қилинган ишлаб чиқариш турини исботлаб бериш ва улар турини танқидий нуқтаи назаридан қараб, ишлаб турган корхоналарни ютуқ ва камчиликларини кўрсата билиш.
Ишлаб чиқариш турини аниқ исботлаш учун ишлаб турган ёки лойиҳаланаётган корхонани техник-иқтисодий кўрсатувларини келтирмоқ мақсадга мувофиқдир. Сўнгра, танлаб олинган ишлаб чиқариш турини уларнинг: ашёлар ҳаражати, ёнилғи, электроэнергия, камёб бўлмаган ашёлардан фойдаланиши, ишлаб чиқариш оқими, жараёнларнинг комплекс механизация ва автоматлаштириш, сифатни ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда иш шароитини яхшилаш масалаларини ёритиш лозимдир.
Ишлаб чиқаришни технологик чизмасини ёритиш. Лойиҳада қабул қилинган технологик жараён чизма шаклида (схема) тузилган бўлиши керак, бу чизма (схема) ҳисоблаш-тушунтириш ёзмасининг алохида вароғида келтирилади. Келтирилган чизма керакли хом ашёни ва ҳамма маҳсулотларни механизм ва қурилмалар орқали кетма-кетлик харакатларини аниқ кўрсатиш керак. Технологик чизмани ёритишда ҳар қайси технологик операция ва технологик параметрлар ишига алоҳида аҳамият бериш керак. Қурилмаларни ишлаш принципларини ёритилишида фақат ностандарт қурилмалар қўлланилганидагина берилади.
Физик, киёвий ва физик-кимё жараёнлар.
Ҳар қандай иссиқлик ўтказмайдиган ашёларни ишлаб чиқаришда қатор кимё ва физик-кимё жараёнлар ҳосил бўлиб, шу жараённи бошқаришни амалга оширишга имкон яратади. Минерал пахта ва улардан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тола ҳосил бўлишидан қуюшқоқлик аҳмияти ва силикат эритмаларни юзаки тортилишларини ҳамда полимер боғловчи қотишма билан тишлашиш механизми ёритилади. Ғовак бетонларни автоклавларда ишлаб чиқаришдаги кимё ва физик-кимё жараёнларни ёритилиши керак. Кўпчиган перлитларни ва абсидианани ишлаб чиқаришда перлит навларини куйдиришдаги ва қўпчишидаги жараёнлар ёритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |