Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet27/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Соат тушунчаси. Дастлабки соатлар. Соат - бу халқаро бирликлар тизимига кирмайдиган вақг ўлчов бирлиги, қиймати 60 дакиқа ёки 3600 сонияга тенг вақт оралиғи ва вақтни ўлчаш учун ишлатилган асбобдир. Юнонча «hого», инглизча «hоиг» соат сўзи дастлаб «вақг оралиғи, давр» каби маъноларни билдирган. Милоддан аввалги IV асрларда юнончада соат атамаси пайдо бўлган. Одамлар вақтни ўлчашга кадимдан ҳаракат қилиб келишган. Улар Қуёш, Ой ҳаракатланишини ва бошқа табиат ҳодисаларнинг муайян вақтларда такрорланиб туришини сезганлар ва улардан вақтни ўлчашда фойдаланганлар. Юнон олими Птолемей (мил. авв. П аср) суткани соат, дакика сонияга бўлган. Вақтни жуда аниқ ўлчаш учун махсус астрономик кузатишлар ўтказилган. Бу кузатишлар самараси ўларок дастлаб қуёш соати, кейинчалик сув ва кум соатлари пайдо бўлди.
Ксенофонтнинг таъкидлашича, соат кундузи куёшга, кечаси юддузларга хамда одам соясининг узунлигига қараб соат аниқланган. Милоддан аввалги 1800 йилда Миср кохинлари кечаси бўладиган ибодатларда юлдуз соатларидан фойдаланишган. Куёш ва сув соатларининг пайдо бўлиши соатни янада аникроқ билиш имконини берди. Мисрда милоддан аввалги 1600 йилларда сув соатлари, ва 1450 йилларда Қуёш соатларидан фойдаланишган. Биринчи Қуёш соати, яъни скафис бобиллик Берос томонидан милоддан авввалги Ш асрда қурилади. Дастлабки юнон Қуёш соатлари милодцан ав. 550 йилларда Анаксиманту Милетский томонидан яратилган. Римда милоддан аввалги 293 йилдан бошлаб Куёш соатларидан фойдалана бошланган. Осиё халкларида эса қадимда қум соатлари кенг тарқалган. Бу соатлар узун бўлмаган вақт оралиғини хисоблашга мўлжалланган. Ҳозирда тиббиётда қум соатларидан фойдаланилади. Хитойда олов соатларидан фойдаланишган. Унда махсус шамлар ишлатилган. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда сув соатлари - клеспидралар кенг тарқалди. Мазкур соатлар, аниқ ва қулай бўлмаса-да, маълум бир қатламдаги одамларнинг эҳтиёжини қондирган. Урта Осиёда XV асрнинг биринчи ярмида Мирзо Улуғбек Самарқандда 50 метрлик Қуёш соатини бунёд этган. Жамиятдаги таракқиёт натижасида аниқ ва қулай соатларга бўлган эҳтиёж юзага келди. Механик соатлар бу даврга янгилик бўлиб кирди. 578 йиллардаги Византия манбаларида механик (ғилдиракли) соатлар тилга олинади. Х1-ХП келиб, Европада механик (ғилдиракли) соатлар кенг тарқалди. Бундай соатлар, одатда, ратуша минораларига ўрнатилган. Ғилдиракли соатларнинг камчилиги уларнинг улканлиги ва аниқ эмаслигида эди. Россияда бундай соатлар дастлаб 1404 Кремлга ўрнатилади. 1706 йилда Пётр I буйруғи билан бу соат ўрнини Голланд куранти эгаллайди. XVI асрда ғилдиракли соатлар ўрнини янги соатлар эгаллайди. 1640 йилда Галилей томонидан маятникли соатлар лойиҳаси ишлаб чикилади. Ушбу соат унинг вафотидан кейин 1675 йидда Христиан Гюгенс томонидан ясалади. Христиан Гюгенс чўнтак соатига балансир спираль тизимини (ҳозирги соатларнинг асосий механизмини) киритди ва соатнинг аниқ юриши анча яхшиланди. И.П.Кулибин XVIII асрда товуқ тухумидек келадиган мураккаб механизмли механик соат ясади. У хар соатда занг урарди. Россияда биринчи зангли соат 1404 йилда Москвада Благовешенск собори яқинида ўрнатилган. Уни византиялик Монах Лазар Сербин ясаган. XIX асрга келиб қўл соатлари пайдо бўлди. Бундай соатлар чўнтак соатидан фарқ қилмасди. Уларда қўшимча қисмлар, календарь кўрсатгичи, сонияамер, ўз-ўзидан бураш механизми ҳам бор эди. Дастлабки электр соат Россияда 1840 йилда яратилди. XX асрда электр-механик, электрон-кварц, молекуляр, атом соатлари яратилди. Тошкентда 1947 йидда курилган Тошкент куранти минорасига тўрт циферблатли зангли электр соат ўрнатилган. Энергия манбаига кўра соатлар атом, механик, молекуляр ва электр, тебраниш тизими маятникли, балансирли ва камертонли хилларга бўлинади.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish