Парламент сўровини тайёрлаш таомилини шартли равишда бир неча босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда сўров ташаббусчилари парламент сўрови мавзусини ҳамда сўров йўлланадиган мансабдор шахсни аниқлаб олишлари керак. Иккинчи босқичда парламент сўрови матни тайёрланади, бордию сўров Олий Мажлис палатаси муҳокамасига чиқариладиган бўлса, парламент сўрови юбориш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳам тайёрланади. Учинчи босқичда парламент сўровини юбориш тўғрисидаги масала бевосита ҳал этилади. Шу билан бирга, депутат ёки сенатор томонидан парламент сўровини юбориш тартиб-таомилларида муайян тафовутлар борлигини ҳам айтиб ўтиш даркор. - Парламент сўровини тайёрлаш таомилини шартли равишда бир неча босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда сўров ташаббусчилари парламент сўрови мавзусини ҳамда сўров йўлланадиган мансабдор шахсни аниқлаб олишлари керак. Иккинчи босқичда парламент сўрови матни тайёрланади, бордию сўров Олий Мажлис палатаси муҳокамасига чиқариладиган бўлса, парламент сўрови юбориш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳам тайёрланади. Учинчи босқичда парламент сўровини юбориш тўғрисидаги масала бевосита ҳал этилади. Шу билан бирга, депутат ёки сенатор томонидан парламент сўровини юбориш тартиб-таомилларида муайян тафовутлар борлигини ҳам айтиб ўтиш даркор.
- Палата мажлисида ижобий қарор қабул қилинганидан кейинги парламент сўрови Қонунчилик палатаси қарори билан бирга мансабдор шахсга юборилади. Парламент сўровини, сенатор юқорида айтиб ўтилган тартибдан фарқли равишда, Сенат қўмитаси ёки Сенат Кенгаши билан келишиб олмасдан ҳамда парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенат қарор чиқармасидан туриб юборишга ҳақлидир. Сенатор ўзи аъзоси бўлган Сенат қўмитасини парламент сўрови юбораётганидан хабардор этиши мажбурий талаб ҳисобланади.
Парламент сўровига жавоб Олий Мажлис палатасининг мажлисида берилади. Бу коида Олий Мажлис палатаси томонидан йўлланган сўровга нисбатан ҳам, депутат ёки сенатор томонидан йўлланган сўровга ннсбатан ҳам амал қилади. Шу билан бирга, парламент сўровига жавоб бериш муддатларида муайян тафовутлар бор. Хусусан, мансабдор шахслар парламент сўровига сўров олинган кундан эътиборан, ўн кундан кечиктирмай, Қонунчилик палатаси мажлисида жавоб беришлари лозим. Сенатнинг парламент сўрови борасида бу нарса аниқлаштирилмаган. Парламент сўровлари бўйича ахборотлар Олий Мажлис палатаси мажлисида муҳокама этилиши мумкин. Муҳокама якунлари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатаси қарори қабул қилинади - Парламент сўровига жавоб Олий Мажлис палатасининг мажлисида берилади. Бу коида Олий Мажлис палатаси томонидан йўлланган сўровга нисбатан ҳам, депутат ёки сенатор томонидан йўлланган сўровга ннсбатан ҳам амал қилади. Шу билан бирга, парламент сўровига жавоб бериш муддатларида муайян тафовутлар бор. Хусусан, мансабдор шахслар парламент сўровига сўров олинган кундан эътиборан, ўн кундан кечиктирмай, Қонунчилик палатаси мажлисида жавоб беришлари лозим. Сенатнинг парламент сўрови борасида бу нарса аниқлаштирилмаган. Парламент сўровлари бўйича ахборотлар Олий Мажлис палатаси мажлисида муҳокама этилиши мумкин. Муҳокама якунлари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатаси қарори қабул қилинади
- Маълумки, Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун Қонунчилик палатаси қўмиталари сайланади. Сенатнинг қўмиталари олдига ҳам айни шундай мақсад қўйилади
Do'stlaringiz bilan baham: |