Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети техника ва касбий таълим факультети



Download 182 Kb.
bet4/12
Sana22.02.2022
Hajmi182 Kb.
#93954
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
gidroliz zharayonlari va ion almashinish.

Гидролиз жараѐнлари


Модда билан сув орасида содир бўладиган алмашинув реакциясига гидролиз дейилади.
Гидролизнинг мазмуни сув таъсирида парчалаш (деструкциялаш) демакдир. Масалан, фосфор (III)- фторид РF3 сув билан осон реакцияга киришиб, фосфит кислота ва водород фторид ҳосил қилади:
РF3 + 3Н2О = Н33 + 3НF
Турли хил синфларга кирувчи бирикмалар гидролизга учрайди. Айниқса, тузлар гидролизи муҳим аҳамиятга эга. Тузлар гидролизида кислота ва асослар ҳосил бўлади. Гидролиз реакциясига кучсиз кислота билан кучсиз асосдан, кучсиз кислота ва кучли асосдан ѐки кучсиз асос билан кучли кислотадан ҳосил бўлган тузлар гидролизга учраиди, нейтралланиш бу ҳолда қуйида ифодаланган реакция билан белгиланаци:
Н+ + ОН- = Н2О
тескари реакция, яъни сув молекуласининг ионларга диссоциланиши жуда кам даражада боради. Гидролизда эримайдиган ѐки учувчан модда ҳосил бўлиши, дастлабки модданинг охиригача парчаланганлигини билдиради. Тузлар гидролизи туфайли буфер эритмалар мавжуд бўлади.
Органик бирикмалар кислота ѐки ишқорлар иштирокида гидролизланади:
RСООR1 + Н2О = RСООН + R1OН RCl + Н2О = RОН + НCl
Аниқ мисол тариқасида бир асосли кислота билан бир валентли металлдан ташкил топган туз - натрий ацетатни олайлик. Ушбу туз кучсиз кислота билан кучли асосдан ташкил топган бўлиб, унинг гидролизи қуйидагича боради:
СН3СООNa + Н2О = СН3СООН + NaОН
ѐки ион-молекуляр ҳолда ѐзсак:
СН3СОО- + Н2О = СН3СООН + ОН-
Тенгламадан ушбу мисолда гидролиз туз аниони ҳисобига ва реакция ОН- иони ажралиши билан бораѐтганлиги кўринади. Аммо сувнинг ион кўпайтмаси [Н+]·[ОН-] доимий катталик бўлганлиги сабабли ОН- ионларининг кўпайиб бориши водород ионларининг камайишига олиб келади. Бундан равшанки, кучсиз кислота билан кучли ишқордан ҳосил бўлган тузлар эритмаси ишқорий муҳитга эга бўлади.
Шунга ўхшаш ҳолда кучсиз асос билан кучли кислотадан ташкил топган туз катиони гидролизга берилади ва натижада реакция водород ионларининг ҳосил бўлиши билан боради:
NH4Cl + Н2О = NН4ОН + НCl NH4+ + Н2О = NН4ОН + Н+
Н+ ионларининг йиғилиши ОН- ионлари концентрациясининг камайишига олиб келади. Шундай қилиб, кучсиз асос билан кучли кислотадан хосил бўлган тузлар эритмаси кислотали муҳитга эга бўлади.
Юқорида келтирган мисоллардан кўриниб турибдики, эритмада бўлган тузнинг ҳаммаси эмас, балки маълум қисми гидролизланади. Бошқача қилиб айтганда, эритмада туз билан у ҳосил қиладиган кислота ва асос орасида мувозанат вужудга келади. Гидролизланадиган мода қисми - гидролиз даражаси мувозанат константасига ҳамда температура ва туз концентрациясига боғликдир.
Гидролиз тенгламасини умумий ҳолда ѐзамиз. НА - кислота, МОН - асос, МА - улар ҳосил қилган туз. Бунда гидролиз учун қуйидаги тенгламани ѐзамиз:
МА + Н2О = НА + МОН
Бунда мувозанат константаси қуйидагича ѐзилади:
HA ·MOH
K

2
MA ·H O

Сув концентрацияси суюлтирилган эритмаларда амалий жиҳатдан олганда доимий катталикка эга. К[Н2О]=К2 деб белгилаб мувозанат константаси К2 ни топамиз:



2
HA ·MOH
K MA

Гидролиз константаси қиймати мазкур тузнинг гидролизга киришиш хусусиятини белгилайди.


Кучсиз кислота билан кучли асосдан ташкил топган туз учун гидролиз константаси кислотанинг диссоциланиш константаси Ккисл билан қуйидагича боғланади:
К H O

Г
K 2
К кисл .
Ушбу тенгламадан Ккисл қанчалик кичик бўлса, Кг шунчалик катта бўлиши кўриниб турибди. Бошқача сўз билан айтганда кислота қанчалик кучсиз бўлса, унинг тузлари шунчалик юқори даражада гидролизланади.
Кучсиз асос билан кучли кислотадан ташкил топган тузлар учун юқоридагига ўхшаш ҳолда гидролиз константаси асоснинг диссоциланиш константаси Касос билан қуйидагича боғланади:
К H O

Г
K 2
К асос
Бинобарин, асос қанчалик кучсиз бўлса, у ҳосил қилган тузлар шунчалик юқори даражада гидролизланади.
Кучсиз кислота билан кучсиз асосдан ташкил топган тузлар учун гидролиз константаси кислота ҳамда асосларнинг диссоциланиш константаси билан қуйидагича боғланади:
К H O

Г
K 2
К кисл . ·К асос
Гидролиз саноатда ва ҳаѐтда муҳим аҳамиятга эга: саноатда спиртлар, феноллар, ўсимлик мойлари ва ҳайвон ѐғидан юқори алифатик кислоталар олинади. Мураккаб эфирлар, гликозид ва амид боғлари гидролизи тирик организмлар ҳаѐт фаолиятида муҳим роль ўйнайди.

Download 182 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish