Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати курс ишининг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
Ўзбекистион Республикасининг қонунлари.
Президент фармонлари ва хукумат қарорлари.
Ўзбекистон Республикасини Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарлари.
Илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар (алфавит тартибига кўра).
Илмий мақолалар.
Йўриқномалар, турли акт материаллари ва бошқалар.
Статистик тўплам материаллари, корхона иқтисодий кўрсаткичлари.
Адабиётлар рўйхатида курс иши жараёнида фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим.
Зарур холларда адабиётлар келтирилган цитаталарнинг манбаси албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан жадвал ёки схема манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб муаллиф тайёрланганлиги ҳам таъкидлаб ўтилади.
Курс ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб чиққан лекин курс иши учун ишлатилмаган, махсус материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп етилган материаллар рўйхати кўрсатилмайди.
Адабиётлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
муаллифнинг исми-шарифи, адабиётнинг номи, чоп этилган манзили, нашриётдан чиққан йили ва фойдаланилган сахифалари.
рўзнома ва ойномалардаги мақолалар хам адабиётлар сингари расмийлаштирилиб, унда муаллифнинг исми-шарифи, рўзнома ёки ойнаманинг номи, рақами, санаси ва фойдаланилган бетлари кўрсатилади.
Иловалар қисмида курс ишининг объекти бўйича олинган умумий амалий ва ахборот маълумотлари берилади.
Курс ишини расмийлаштириш.
Курс ишини тайёрлашда умумий қоидалардан ташқари хисоб-китоблар ва статистик жадвалларни тўғри ва асосли ишланганлигига хам этиборни қаратиш лозим.
Ҳар бир хисоб-китобда тушунтиришлар асосланган холда берилиши лозим. Жадвал, диаграмма ёки чизмаларнинг манбалари ва номи кўрсатилиши билан бирга, жадвалдан сўнг албатта жадвалдаги маълумотларга салбий ёки ижобий изоҳ бериш лозим бўлади.
Умумий қабул қилинган белгилардан ташқари бошқа сўзларни қисқартириб ёзилишига ститистик хатоларга йўл қўйилмаслиги ва курс иши мавзусини ёзилиши адабий тилда бўлишига ҳам аҳамият бериши керак. Курс ишини матни аниқ, еркин ўқиладиган хусниҳатда стандарт ёзув қоғозининг бир томонида ёзилади, қоғознинг чап қисмидан 3 см., юқори қисмидан 2 см., ўнг томондан 1,5 см., паст қисмидан 2 см. жой қолдирилади.
Курс иши қўлёзмада қоғознинг бир томонида бажарилиши шарт.
Курс иши қуйидагича расмийлаштирилади:
дастлаб титул варағи, мундарижа, кириш, 1, 2 боблар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати хамда иловалар берилади;
курс иши рахбарининг тақризи муқованинг ички қисмидаги конвертга солинади;
титул варағи компютерда ёзилади;
мундарижа алоҳида саҳифада кўрсатилиши, унда боблар, параграфлар кайси саҳифадан қайси саҳифагачалиги хам қайд этилади, боблар ва параграфлар кетма-кетлиги билан берилади;
диаграммалар, чизма ва жадваллардан химоя пайтида фойдаланиш мумкин, фақат чизма ва жадваллардан катта форматга кўчирилади;
Курс ишини варақлари титул варағидан бошлаб хисобланади. Аммо титул варағи ва мундарижага рақам қўйилмай, киришдан бошлаб 3 рақами билан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |