Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тдпу ҳузуридаги педагог кадрларни қайта


МОДУЛ ТАЪЛИМИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ



Download 0,93 Mb.
bet12/90
Sana28.10.2022
Hajmi0,93 Mb.
#857963
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90
Bog'liq
fayl 750 20210504 1

МОДУЛ ТАЪЛИМИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:

  1. Модул таълимининг моҳияти.

  2. Модул таълимига ўтиш босқичлари.

Таянч тушунчалар: модул, бўлак, таркибий элемент, модул таълими, модул таълими технологиялари.
I. Модул таълимининг моҳияти. Шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида муҳим ўрин тутиб тобора оммалашиб бораѐтган таълим – модул таълими ѐки модулли ўқитиш саналади.
Модул” (лот. “modulus”) тушунчаси:

  1. тизим ичидаги ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат тугун;

  2. муайян технологияни ташкил қилувчи таркибий бўлакларни ифодаловчи атама;

  3. ўқув материалининг мантиқан тугалланган бирлиги

Моҳиятига кўра модул модул таълими ҳамда уни ташкил этишда қўлланиладиган технологияларининг асосини ташкил этади. Дидактик имкониятига кўра ўзлаштирилиши зарур бўлган манба, ўқув материалини мантиқан тугалланган бўлакларга ажратиб ўрганиш имкониятига эга. Бошқача айтганда модул модул таълимининг асосий воситаси, тугалланган ахборот блоки сифатида талқин этилади.
ЮНЕСКОнинг 1982 йилда ташкил этилган анжуманида эълон қилинган маърузада “модул” тушунчаси “Ўқув материалини у билан тезкор индивидуал танишиш ва кетма-кет ўрганиш асосида якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотларида бир ѐки бир неча малакани ўзлаштириш учун мўлжалланган алоҳида ўргатувчи тўплам (пакет)” деб шарҳланган.
Модул негизида тегишли фаннинг муайян қисми – бўлими (одатда 10-12 соатли), нисбатан катта ҳажмга эга мавзуси (кўп ҳолатларда 5-8 соат ҳажмдаги маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари ҳамда мустақил таълим учун мўлжалланган материалнинг моҳиятини ѐритувчи ўзаро боғлиқ тушунча, элементлар тўплами акс этади. Одатда модул кўринишидаги бўлаклар кичик модул, бирламчи модул, модуллар тўплами, модуллар даражаси ва модулларнинг мажмуавий тузилмаси тарзида қўлланилади.
Ўқув манбаи, ўқув материалининг ҳажми, ахборотларни қамраб олиш кўламига кўра модуллар кичик, ўртача ва йирик бўлакларга ажратилади. Мисол учун, олий таълим муассасалари педагогларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари учун мўлжалланган “Креатив педагогика асослари” ўқув модули бир неча модуллар тўпламидан иборат бўлиб, мавжуд модуллар ўзи томонидан қамраб олинган ўқув материали, мавзуси негизига кирадиган ўқув ахборотларининг ҳажми, кўламига кўра кичик, ўрта ва катта модул тарзда акс этади. Одатда ўқув модули таркибига кирувчи модуллар бир-бири билан ўзаро мутаносиб (пропорционал) бўлмайди. Яъни, бир ўқув модули таркибида бир неча кичик, ўрта ва катта модуллар мавжуд бўлади.


Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish