Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тдпу ҳузуридаги педагог кадрларни қайта



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/134
Sana07.04.2022
Hajmi1,88 Mb.
#534724
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   134
Bog'liq
innovatsion talim texnologiyalari

Асосий босқичлар
 
Хатти
-
ҳаракатларни овоз 
чиқармай бажариш
Мотивация
Тушунтириш
Амалий
хатти
-
ҳаракатларни 
ўзлаштириш
Баланд овозда ўзига уқтирган 
ҳолда хатти
-
ҳаракатларни 
бажариш
Фаолиятни фикран бажариш
145


Назарияга кўра билимларни ўзлаштиришда қуйидаги ҳолатлар 
кузатилади:
1) хатти
-
ҳаракатларни ўзлаштириш хатолар билан кечади 
(
талаба
ўқув материали мазмуни етарлича англамайди, таълим
-
нинг асл моҳиятини тушуниб етмайди);
2) 
материални нисбатан тўла тушунади
(бу ҳолат
материал 
билан боғлиқ тушунчаларни ажратилиши билан тавсифланади
); 
3) 
хатти
-
ҳаракатлар тез, самарадор ва бехато ўзлаштирилади.
Психологик ривожланиш нуқтаи назаридан Л.В.Занков шахс
-
нинг умумий ривожланишини белгиловчи психологик назарияни 
ишлаб чиққан. Унинг умумий моҳияти қуйидагича:
Л.В.Занковнинг назарияси асосида таълимнинг қуйидаги 
тамойиллари
шахсда қобилиятларни самарали ривожлантиришга 
хизмат қилади
(48-
расм)

48-
расм. Таълим тамойиллари (Л.В.Занков фикрига кўра)
 
1)
кузатувчанликни ривожлантириш;
2)
фикрлаш қобилиятини ўстириш;
3)
амалий ҳаракатларни ташкил этиш кўникмаларини шакллан
-
тириш;
4)
айрим моддий объектларни яратиш малакаларини ҳосил 
қилиш
Устувор тамойиллар
 
Бошланғич таълимда назарий 
билимларнинг етакчилик 
роли тамойили
Шахс томонидан ўқиш жараѐни 
барча бўғинларининг 
ўзлаштирилиши
тамойили
Юқори мураккаблик 
даражасида таълим олиш 
тамойили
Тез суръатда таълим 
олиш тамойили
Барча шахсларнинг умумий ривожланиши устида 
мақсадли ва тизимли
ишлаш тамойили
146


Ривожлантирувчи таълимнинг асосларидан яна бири 
– 
В.В.Давыдов 
назарияси
саналади. Ушбу назария кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларни илмий тушунчаларни ўзлаштирилишини тарғиб 
қилади. Бунда ўқувчилар томонидан таълим жараѐнида назарий 
тушунчалар тизимини ўзлаштирилиши лозим бўлиб, бу ўз ўрнида 
хусусийдан умумий билимларга ўтилишни таъминлайди.
Қатор назариялар муаммоли таълим
билан боғлиқ бўлиб, 
Л.В.Занков ва А.М.Матюшкин томонидан олиб борилган тадқиқотлар 
таълимда муаммоли дарсларни ташкил этишга қаратилгандир.
Таълимнинг психолик асослари муаммоси кўпгина масалаларни 
қамраб олади. Таълимнинг муваффақияти бир қатор психологик 
омилларга боғлиқ. М: ўқувчининг ўқишга бўлган муносабати. 
Муносабат ўқувчининг диққати,
ҳис
-
туйғулари,
қизиқишлари,
иродаси ҳамда у
тутган йўлда намоѐн бўлади. 
Таълим жараѐни

энг аввало

ўқувчилар диққатини тўғри 
йўналтира олишни талаб этади. Дарсларда кўргазмали 
қуроллардан, техник ва компьютер воситаларидан фойдаланиш 
таълим олувчида ихтиѐрсиз диққатни юзага келтиради. 
Ўқитувчининг дарсдаги
вазифаси ишлаш ҳолатини юзага 
келтиришгина эмас, балки ўқувчиларнинг ўрганиладиган
материалини идрок этишга қанчалик тайѐр эканликларини кузатиш 
ҳамдир. Ўқувчиларнинг
диққати дарсда
давомида ўзгариб туради. Шу 
сабабли ўкитиш жараѐнида бу қонуниятни назарда тутиш ва 
ўқувчилар диққатини материалнинг асосий жиҳатларига жалб 
этиш

уларни такрорлашга
эътибор қаратиш лозим

Таълим жараѐнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчи 
томонидан бериладиган кўрсатмаларга ҳам боғлиқ. Ўқитувчи
ўкувчиларда тегишли установка
(йўналтиргич)ни ҳосил қилиши, 
маълумотларни муҳим, номуҳимлиги (қайси маълумотни эшитиб 
олиш, қайси маълумотни эса ѐдда тутиш зарурлиги)ни кўрсатиб 
ўтиши лозим. Бу каби кўрсатмалар берилмаганида, ўқувчиларда 
кўпинча нотўғри тасаввурлар вужудга келади.
Ўқитишнинг эмоционаллиги муваффақиятни таъминловчи 
омиллардан биридир. Таълим бериш жараѐни эмоционал жараѐн, 
агар ўқувчиларга берилаѐтган ахборот уларда ҳеч қандай ҳис
-
туйғу 
уйғотмаса, уни ўқувчилар яхшилаб эсда олиб қолмайди. Шу сабабли 
ўқувчиларнинг руҳий
ҳолатлари, муайян
пайтдаги кечинмаларини 
инобатга олиш зарур. Оптимистик кайфият ўқув фаолиятининг 
147


самарали кечишини таъминлайди. Ўқувчилар эмоционал руҳдаги 
материални яхшироқ ўзлаштиради.
Шу сабабли ўқитувчи ўқув 
жараѐнининг эмоционал бўлишига эътиборни қаратиши керак. 
Таълим жараѐнида билиш жараѐнларини шакллантиришга 
алоҳида эътибор бериш лозим. Билиш жараѐн мураккаб фаолият 
бўлиб, у қуйидаги тарзда кечади:
Шахс
психикаси ривожланишида, бир томондан табиий, 
биологик, туғма хусусиятлар билан, иккинчи томондан, ижтимоий 
хаѐтда орттирилган хусусиятларининг ўзаро муносабатларининг 
проблемасидан, ривожланишида ташқи ва ички омилларнинг 
(ирсият ва мухитнинг) роли ҳамда уларнинг ўзаро муносабати 
муаммосидан иборат. Моҳиятига кўра шахс
туғма хусусиятлар (м: 
кўриш ва эшитиш сезгилари, шунингдек, асаб тизими 
хусусиятлари) билан бир қаторда маълум ҳаѐт шароити

фаолияти, 
таълим ва тарбия
таъсири остида ташкил топадиган хусусият (м: 
ахлоқий одат)ларга эга бўлиб боради.
Ўтган асрнинг 20
-30-
йилларда америкалик психолог 
Э.Торндайк ўзининг “Арифметика ўқитувчисининг янги 
методлари ва психологияга асосланган тамойиллари” асарида 
шахснинг биологик имкониятларини юқори баҳолаган.
Унинг 
фикрича, ўқитиш жараѐнида қанчалик қулай муҳит қарор 
топмасин, бир тоифа ўқувчилар ҳеч қандай муваффақиятга эриша 
олмайди, бошқа бир тоифа ўқувчилар эса
аксинча, ўқитиш 
шароитининг ѐмон бўлишига қарамай муваффақиятга эриша
олади. “Наслий жиҳатдан ақлий қобилиятларга болалар ҳатто 
махсус таълимсиз ҳам юксак интеллектга эга шахс
бўлиб етишади, 
бу каби генетик наслга эга бўлган болалар эса ҳатто энг яхши 
таълим
имкониятларидан ҳам фойдалана олмайди”

Шахснинг ривожланишида ижтимоий омиллар ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Яъни, шахснинг қобилияти, истеъдодининг ривож
-
ланишида соғлом ижтимоий муҳитнинг бўлиши ҳам муҳимдир. 
Зеро, таълим ва тарбия ҳам туғма иқтидорни намоѐн қилишнинг 
зарурий шартлари
саналади. Сифатсиз овқат жисмоний 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish