Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тдпу ҳузуридаги педагог кадрларни қайта



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/134
Sana07.04.2022
Hajmi1,88 Mb.
#534724
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134
Bog'liq
innovatsion talim texnologiyalari

1.
 
Ўқитувчи 
– 
масофавий таълимни ташкил этишда 
фойдаланиладиган ўқув
-
методик қўлланмаларнинг муаллифи.
2.
 
Модератор
– 
масофавий таълим негизида ташкил 
этилаѐтган семинар, тренинг, давра суҳбати ва форумларга 
бошчилик қилувчи (бошқарувчи) педагог (у мулоқот жараѐнининг 
тўғри ташкил этилишини таъминлайди, билдирилаѐтган 
89


фикрларни умумлаштиради, зарур бўлганда уларни тўғрилайди, 
таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш 
қобилиятларини 
ривожлантиради, 
билиш 
фаолиятларини 
фаоллаштиради). 
3.
 
Тьютор
(лот. “
tutorem”) – 
ўқув курслари учун интерфаол 
методларни танловчи, маъруза ўқитувчиси билан талаба ўртасида 
таълимий алоқани ўрнатувчи устоз, мураббий.
4.
 
Эдвайзер
(фр. “avisen” 
– 
“ўйламоқ”, “advisor” 
– 
“ўйловчи”) 
битирув малакавий иши, курс лойиҳаларининг таълим олувчилар 
томонидан индивидуал, мустақил бажарилиши вақтида методик 
ѐрдам берадиган маслаҳатчи.
5.
 
Фасилитатор
(лот. “facilis”, ингл. “facilitator”
– 
енгил, 
қулай) 
– 
масофавий таълим хизматидан фойдаланаѐтган 
гуруҳларнинг фаолиятини натижасини муаммонинг илмий 
ечимини
топишга йўналтирувчи, гуруҳларда юзага келадиган 
мулоқотни ривожлантирувчи, шунингдек, гуруҳлар фаолиятини 
холис, самарали баҳоловчи педагог.
6.
 
Инвигилатор
– 
масофавий таълим асосида ташкил 
этиладиган ўқитиш натижаларини назорат қилувчи мутахассис
-
педагог.
Масофавий таълим тизимида продуктив, репродуктив, 
муаммоли баѐн, эвристик ва илмий изланиш (тадқиқот) методлари 
қўлланилади. Мазкур тизимда ўқитиш воситалари сифатида 
қуйидагилардан фойдаланилади: 
Ўқув курсларида бир тингловчининг ўрнига бошқа тингловчи 
қатнашиши, унинг ўрнига синов топшириқларини топширишнинг 
олдини олиш мақсадида масофавий таълим тизимида назорат 
видеоконференцияларни
ташкил этилишига асосланади.
Китоблар (босма ва электрон шаклда); дидактик материаллар; 
компьютер ўқув тизимлари (оддий ва мультимедиа шаклида); 
аудио ўқув ахборотлари; видео ўқув ахборотлари; виртуал 
стендлар; тренажѐрлар; маълумотлар базаси; техник воситалар 
– 
радио, 
телевидение, 
магнитофон, 
видеомагнитофон, 
кинопроектор, диапроектор, видеопроектор, кодоскоп, 
компьютер, Интернет тармоғи ва б.
90


Масофавий таълим тизимига кўра машғулотлар маъруза, 
семинар, лаборатория машғулоти, курс иши, синов, имтиҳон, 
маслаҳат, мустақил иш каби шаклларда йўлга қўйилади. 
Моҳиятига кўра масофавий таълимнинг ташкил этилиши бир 
қатор иқтисодий масалаларнинг ижобий ҳал қилинишига боғлиқ. 
Зеро, ушбу таълимни ташкил этиш учун ахборот
-
коммуникацион 
воситалар, махсус жиҳозланган аудиториялар, ахборот тизимлари 
хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган молиявий 
маблағнинг мавжудлигини тақозо
этади. Шу сабабли ҳар бир 
педагог тизимдаги бу масаланинг моҳиятидан хабардор бўлиши 
зарур. Қолаверса, республика миқѐсида масофавий таълимнинг 
самарали йўлга қўйилиши учун соҳа маркетингини (талаб ва 
таклифларни ўрганиш, таълим хизматларини йўлга қўйиш (ўқув 
режалар, ўқув дастурлар, дарсликлар, ўқув
-
методик қўлланмалар, 
кадрларни тайѐрлаш ва ҳ.к.), таълимий характердаги 
маҳсулотларни сотиш, истеъмол бозорини юзага келтириш 
асосида) ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Аввалдан ѐзиб олинган видеомаърузалар таълим олувчиларга 
маърузаларни тинглаш ва кўриш учун шароит яратса, максимал 
алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали тезкор 
алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш 
имконини беради. Замонавий шароитда телекоммуникация 
воситалари 
– 
босма матнлар, аудио ва видеоѐзувлар ўрни электрон 
ўқув
-
ахборот ресурслари, дастурлари билан тўлдирилмоқда.
Масофадан ўқитишнинг ташкилий
-
методик модели сифатида 
қуйидагилар тавсифланади: 
 

экстернат асосида ўқитиш;

бир университет негизида ўқитиш;

бир неча ўқув юртининг ҳамкорлиги;
-
махсус масофавий ўқитиш мақсадида ташкил 
этилган автоном таълим муассасалари;

автоном ўқитиш тизимлари;
-
мультимедиа 
дастури 
асосида 
норасмий 
интеграллашган масофали ўқитиш;

ягоналик модели ва б.
91



Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish