Ўқув жараѐнида компьютер
ва бошқа ахборот
-
коммуникацион
технологиялар
кенг
қўлланиладиган
фанлар
учун
автоматлаштирилган тизимлар билан мустақил равишда ишлашни
тадбиқ этиш мақсадида дастурий материалнинг бир қисми якка
тартибда мустақил ишлаш учун режалаштирилади. Бу услуб барча
курс талабаларига тегишли ва унинг натижалари рейтинг
тизимининг тегишли босқичларида назорат қилинади.
Реферат, курс ишлари ѐки малакавий битирув ишлари
лойиҳалари устида ишлаш жараѐнида фан бўйича бирор бир бўлим
ѐки боблар бўйича махсус ва илмий адабиѐтларни мустақил
ўрганиш. Ушбу турдаги мустақил иш биринчи курс талабаларидан
бошқа барча курс талабалари учун тааллуқли. Бу турдаги мустақил
иш натижалари рейтинг тизимининг тегишли босқичларида
назорат қилинади.
Ҳар бир ОТМ раҳбарияти талабаларнинг мустақил таълим
олишлари, мустақил ишларни ўз вақтида,
сифатли бажаришлари
учун зарур ахборот манбалари, компьютер техникаси ва Интернет
халқаро ахборот тармоғидан самарали, мақсадли фойдаланишлари
учун зарур шарт
-
шароитлар яратиб бериши лозим.
Ҳар бир фан бўйича талабаларнинг мустақил ишларига
раҳбарлик
қилиш
кўрсаткичлари (вақт миқдори) ОТМ профессор
-
ўқитувчилари шахсий иш режасининг “Ташкилий
-
услубий ишлар”
бўлимида (1540 соат ҳажмида) қайд этилади.
Курс иши (лойиҳаси), малакавий битирув иши ва
таълим
олувчилик диссертациясини тайѐрлашда ҳар
бир талаба
учун
ажратиладиган соатлар профессор
-
ўқитувчилар шахсий иш
режасининг “Ўқув ишлари” бўлимида кўрсатилади.
Талабаларнинг мустақил таълимига
раҳбарлик қилиш
кафедрада
тузилиб,
факультет
деканати
томонидан
тасдиқланадиган маслаҳат (консультация)лар жадвалига мувофиқ
амалга оширилади. Маслаҳат учун ажратилган соатлари гуруҳлар
журналларида қайд этиб борилади.
Талабаларнинг мустақил ишларини назорат килиш ўқув
машғулотларини бевосита олиб борувчи ўқитувчи томонидан
амалга оширилади. Мустақил ишларнинг бажарилиши тегишли
фан ишчи дастурида ажратилган соатларга мос равишда рейтинг
тизими (баллар) асосида баҳоланади. Ҳар бир талабанинг мустақил
иш бўйича олган баллари унинг тегишли фан бўйича тўпланган
умумий рейтинг кўрсаткичлари қўшилади. Мустақил иш учун
183
талаба томонидан олган балл кўрсаткичи гуруҳ “Рейтинг
ойнаси”да,
шунингдек, ОТМнинг махсус электрон тармоғида
ѐритиб борилади.
Тегишли фандан мустақил иш бўйича белгиланган максимал
рейтинг баллининг 55 % дан кам балл тўплаган талаба шу фан
бўйича якуний назоратга қўйилмайди. Ўқув ва мутахассислик
фанлари бўйича талабаларнинг мустақил ишларни тайѐрлашга
қаратилган фаолиятлари мунтазам равишда талабалар гуруҳлари,
тегишли кафедра йигилишлари
ва факультет Илмий кенгашларида
муҳокама
этиб борилади,
Ҳар бир мустақил иш кафедра архивида рўйхатга олинади ва
ўқув йили мобайнида сақланади. Айни ўринда шуни ҳам қайд
этиб ўтиш жоизки, талабаларнинг курс иши (лойиҳаси), малакавий
битирув иши ѐки магистрлик диссертациясини рўйхатга олиш ва
сақлаш тартиби тегишли меъѐрий хужжатлар асосида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Ижодий ѐндошув
асосида сифатли бажарилган мустақил
ишларнинг муаллифлари бўлган талабалар ОТМ раҳбарияти
томонидан маънавий ва моддий рағбатлантирилади.
Шундай қилиб, индивидуал, дастурий ва мустақил таълим ҳам
шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий, муҳим
турлари
саналади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам таълим жараѐнини
индивидуаллаштириш,
ҳар
бир
таълим
олувчи
ички
имкониятларини тўла рўѐбга чиқаришга йўналтирилганлиги билан
таълимий аҳамият касб этади. Барча замонавий таълим турлари
каби индивидуал, дастурий ва мустақил таълим
ҳам ўз
технологияларига эга. Индивидуал ва
дастурий таълим
технологиялари таълим жараѐнини индивидуаллаштириш, ўқув
материалларини
таълим
олувчиларнинг
имкониятлари,
билимларни қабул қилиш даражасига мослаштирган ҳолда турли
даражаларда муайян изчилликда тақдим этилишини таъминлайди.
Мустақил таълим технологиялари эса тўла маънода таълим
олувчиларнинг ўқитувчининг йўналтирувчи кўрсатмалари асосида
мустақил равишда ўқув ҳамда мутахассислик фанлари асосларини
пухта ўзлаштиришлари учун зарур
шароитни яратишга хизмат
қилади. Шундай экан, олий таълим муассасаларининг педагоглари
ўз фаолиятларида индивидуал, дастурий ва мустақил таълим
технологияларидан самарали фойдаланиш кўникма, малака
-
ларининг ўзлаштира олишлари талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: