24.1-чизма
Лоренц эгри чизиғи
Даромад, %
100 Е
80
60
40
20
F
0
20 40 60 80 100 Аҳоли, %
Даромадлар табақаланишини аниқлашнинг кўпроқ қўлланиладиган кўрсаткичларидан бири дицел коэффициенти ҳисобланади. Бу кўрсаткич 10 фоиз энг юқори таъминланган аҳоли ўртача даромадлари ва 10фоиз энг кам таъминланганлар ўртача даромади ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда бу нисбат 13:1га, Швецияда эса 5,5:1га тенг.
Ялпи даромаднинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини тавсифлаш учун аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Жини коэффициенти) кўрсаткичи қўлланилади. Жини коэффициенти чизмадаги Лоренц эгри чизиғи билан мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг 0FЕ учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич қанчалик катта бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бўлади. Жамият аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. Масалан, кейинги ярим аср давомида Жини индекси Буюк Британияда 0,39 дан 0,35 га қадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га қадар пасайган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий беқарорлик туфайли қараб чиқилган бу кўрсаткич ўсиш тамойилига эга бўлади. Умумий даромаднинг табақаланиши алоҳида тармоқлар ва фаолият соҳаларида иш ҳақи даражасидаги фарқларнинг ортиши билан бирга боради. Миллий иқтисодиётда ўртача иш ҳақининг тармоқлар, корхоналар ва ишловчилар тоифалари бўйича юқори тенгсизлиги таркиб топади.
Даромадлар тенгсизлигида катта фарқлар мавжуд бўлишининг асосий сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқади. Республикамизда ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мол-мулк (уй-жой, кўчмас мулк, акция ва бошқалар)га эга бўлиш омили ўйнай бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли даражада тез боради, минимал даражадан бир неча ўн баравар юқори даромадга эга бўлган ижтимоий қатлам шаклланади. Даромадларнинг табақаланиши мулкий табақаланишни келтириб чиқаради. Вақт ўтиши билан оилаларнинг ўз мол-мулкини мерос қилиб қолдириши натижасида даромадлар табақаланишининг кучайиши рўй беради. Ҳар хил оилалар учун турлича истеъмол муҳити яратилади. Ижтимоий тенглик ва даромадлар тақсимотида адолатни таъминлашда муҳим муаммолар вужудга келади.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқарувчи умумий омиллар ҳам мавжуд бўлади. Буларнинг асосийлари қуйидагилар:
кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги фарқлар;
таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги фарқлар;
ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги (бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар.
Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва жамият барча аъзолари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади.
Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан 80 фоизини асосан трансферт тўловлари тақозо қилади. Аниқроқ айтганда давлат трансферт тўловлари энг паст даромад олувчи кишилар гуруҳи даромадининг асосий қисми (70-75фоиз)ни ташкил қилади ва қашшоқликни юмшатишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |