Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


-жадвал Республикада аҳолининг табиий ҳаракатланиши



Download 2,79 Mb.
bet270/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

20.1-жадвал
Республикада аҳолининг табиий ҳаракатланиши



Йиллар

Кўрсаткичлар (ҳар 1000 киши ҳисобига)

Туғилиш

Ўлиш

Табиий ўсиш

1991

34,5

6,2

28,3

1995

29,8

6,4

23,4

1996

27,3

6,2

21,1

1997

26,0

5,9

20,1

1998

23,0

5,8

17,2

1999

22,3

5,3

17,0

2000

21,5

5,5

16,0

2001

20,4

5,3

15,1

2002

20,9

5,4

15,5

2003

19,8

5,3

14,5

2004

20,4

5,0

15,4

2005

20,3

5,4

14,9

2006

20,9

5,3

15,6

2007

22,6

5,1

17,5

2008

23,6

5,0

18,6

Манба: Ўзбекитон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Ишчи кучи ресурсларининг сони ва сифати мамлакат аҳолиси сони, жинси ва ёши жиҳатидан таркиби билан белгиланади. Булар эса ўз навбатида аҳолининг табиий ҳаракатланишига боғлиқ бўлади.


Республикада ишчи кучи ресурсларининг ўртача йиллик сони 2008 йилда 16,3 млн. кишини ташкил қилган, бу мамлакат аҳолисининг 59,1 фоизига тенгдир. Иқтисодиётда банд бўлган ишчи кучи ўртача йиллик сони 11,0 млн. кишидан ортиқ бўлиб, жами ишчи кучи ресурслари таркибида 67,5 фоизни ташкил қилади1. Аҳолининг табиий ҳаракатланиши, уни такрор ишлаб чиқариш хусусияти кўпгина ҳолатлар билан мамлакатнинг индустриал тараққиёти ва урбанизация даражаси, ижтимоий шарт-шароитлар, маданият ва маиший турмуш анъаналари, аниқ тарихий омиллар билан белгиланади.
Улар жумласига демография омилини ҳисобга олган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилаш, болаларга нафақалар бериш, уларни болалар муассасалари билан таъминлаш, ҳомиладорлик ва бола туғилгандан кейинги таътилларни узайтириш, оилани мустаҳкамлаш, шунингдек, жамоада маънавий муҳитни яхшилаш киради.
Мамлакатдаги ёки айрим ҳудудлардаги ишчи кучи ресурслари миқдорига аҳолининг табиий ўсишидан ташқари ишчи кучи миграцияси ҳам таъсир қилади. Ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар таъсири остида (масалан, иш ҳақи даражасидаги ўзгаришлар, ишсизлик ва ҳ.к.) ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб ўтишини билдиради. Миграция икки даражада, яъни халқаро даражада ва мамлакат ичида рўй бериши мумкин. Давлатлар ўртасида рўй берган миграция ташқи миграция дейилади. Бир мамлакат ичида рўй берган миграция ички миграция деб аталиб, у қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
1) тугал миграция – аҳолининг доимий яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ миграция;
2) тебранувчи миграция – ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа ҳудудга мунтазам даврий равишда қатнаб ишлаши билан боғлиқ миграция;
3) мавсумий миграция – мавсумий иш фаолияти билан боғлиқ миграция;
4) тасодифий миграция – ишчи кучининг баъзи ҳолларда бошқа ҳудудларга бориб келиши билан боғлиқ миграция.
Мамлакатимиздаги миграция сальдоси 2008 йилда -25,8 минг кишини ташкил этган, яъни иммиграция миқдори эмиграцияга нисбатан юқорироқ бўлган.
Ишчи кучи миграцияси шунчаки рўй бермай, унинг негизида маълум ижтимоий-иқтисодий сабаблар ётади. Ишчи кучи миграциясининг иқтисодий вазифаси сифатида мамлакат бўйлаб меҳнат ресурслари самарали тақсимланишини таъминлаш, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф нисбатини мувофиқлаштириш ҳисобланади. Бу вазифанинг амалга ошиши натижасида ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги ошади.
Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий вазифаси аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон омилининг ижтимоий ҳаётдаги роли ва мавқеини янада юксалтиришдан иборат.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш унинг тўла ва самарали иш билан банд бўлиш муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни мутлақ маънода тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум даражаси иқтисодиёт учун меъёрдаги ҳол ҳисобланади. Иккинчидан, иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта умумлашган (давлат ва жамоа корхоналарида) ишлаб чиқаришга жалб этилиши зарурлигини англатмайди. Уларнинг бир қисми ўзини оилада хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига, шунингдек, хусусий корхоналар ва шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишга бағишлаши мумкин. Учинчидан, иш билан тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish