Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Ш. Шодмонов, У. В.ҒАфуров иқтисодиёт назарияси


-чизма Тик кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф



Download 2,79 Mb.
bet208/387
Sana23.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#164220
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   387
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси

15.8-чизма
Тик кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши


P
AS
P2

P1 AD2


AD1

0 Qs Q


Чизмадан кўриниб турибдики, тик кесмада ялпи талаб миқдорининг AD1дан AD2га ошиши фақат нарх даражасини Р1дан Р2га қадар ўсишига олиб келмоқда, миллий ишлаб чиқариш ҳажми эса потенциал даража – Qs ҳажмида қолмоқда. Чунки бу чегарада иқтисодиёт ўзининг барча ишлаб чиқариш имкониятларини ишга солиб бўлган ҳисобланади.


Оралиқ кесмада ялпи талабнинг кенгайиши бир вақтнинг ўзида миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг кўпайишига ва нарх даражасининг ошишига олиб келади (15.9-чизма).
15.9-чизма
Оралиқ кесмада ялпи талаб ва ялпи таклиф
мувозанатининг ўзгариши


P
AS

P2


P1 AD2


AD1
0 Q1 Q2 Q

Чизмадан кўринадики, ялпи талабнинг AD1дан AD2га ўсиши ялпи таклиф эгри чизиғи бўйлаб миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг Q1дан Q2га қадар кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ, бу кўпайиш айни пайтда нархлар даражасини ҳам Р1дан Р2га оширмоқда. Бу эса оралиқ кесмада иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш ресурслари аста-секин тўла бандлик ҳолатига ўтаётганлигини, қўшимча қувватларнинг ишга туширилиши тобора ўсиб борувчи харажатлар орқали амалга ошишини англатади. Демак, ялпи талабнинг ўсиши ялпи таклифнинг қайси кесмасида рўй беришидан келиб чиққан ҳолда нарх даражасига турлича таъсир кўрсатар экан. Ялпи талабнинг камайиши ҳам турли кесмаларда турлича кечади. Агар ётиқ кесмада ялпи талаб камайса, миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми камайиб, нарх даражаси ўзгаришсиз қолади. Тик кесмада нарх тушади, миллий ишлаб чиқариш тўлиқ бандлик даражасида бўлганлиги сабабли, унинг реал ҳажми ўзгаришсиз қолади. Оралиқ кесмада миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми қисқаради ва нарх даражаси пасаяди. Айни пайтда бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, оралиқ ва тик кесмаларда ялпи талабнинг қисқариши вазиятни мураккаблаштирувчи омиллар таъсирида бирданига нархнинг пасайишига олиб келмаслиги мумкин. Бунинг мураккаблик томони шундан иборатки, товарлар ва ресурслар нархи пасайиш тамойилига эга бўлмайди. Шу сабабли айрим иқтисодчилар бундай тамойилни храповик самараси деб атайдилар (храповик – бу ғилдиракни фақат олдинга ҳаракат қилишга мажбур этувчи механизм). Храповик самараси шунга асосланадики, нарх осонлик билан кўтарилади, лекин жуда қийинчилик билан, секин пасаяди. Шу сабабли ялпи талабнинг ошиши нарх даражасини кўтаради, лекин талаб камайганда, қисқа давр ичида нархнинг пасайишини кутиш мумкин эмас (15.10-чизма).





Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish