Суҳбат методи. Суҳбат – бевосита мулоқат жараёнида ўқувчилар психик хусусиятларини аниқлаш методикаси бўлиб, ўқитувчи олдиндан тайёрлаб қўйган савол асосида ўзи учун керакли бўлган информацияни олиш имконига эга.
Суҳбат методикаси ёрдамида инсон характери хусусиятлари, ҳатти-ҳаракати мотивлари, ҳаётининг турли томонларига унинг баҳоси, биографиясининг асосий фактлари ва унга бўлган муносабатларни аниқлаш мумкин.
Суҳбат методи маълум қоидаларга асосланиши лозим .
1. Суҳбат тасодифий эмас, режали бўлиши керак.
2. Суҳбат бошида ўқувчи қизиқадиган мавзуда гаплашиш керак.
3. Суҳбат бошланишида биографик характердаги саволлар берилмаслиги керак.
4.Саволлар тушунарли, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилиши керак.
Суҳбат методининг ижобий томони - ўқувчи билан бевосита мулоқатда бўлиш, унинг реакцияларини ҳисобга олиш имкони, қўшимча, тўлдирувчи саволлар бериши мумкинлиги. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, суҳбатдан биз объектив факт эмас, балки кишининг субъектив фикрини оламиз.
Фаолият махсулини тахлил қилиш методи. Ўқувчилар ёзган иншога қараб, ўқитувчи унинг адабий қобилиятини, сўз бойлиги, ривожланиш даражаси, образли тафаккури ҳақида ҳулоса чиқариши мумкин. Худди шунингдек, математикадан ёзма иш, чизмачиликдан топшириқ натижаларига қараб ўқувчининг индивидуал психик хусусиятлари, қобилиятлари, меҳнат малакалари ҳақида маълумот тўплаш мумкин.
Диагностик методлар: Бу методлар шахснинг у ёки бу хусусиятларини шунчаки таърифлаш эмас, балки бу хусусиятларни ўрганиш асосида сифат ва миқдор жиҳатдан характеристика бериш имкониятига эга.
Диагностика методларига турли хил тестлар киради.
Тест методи ёрдамида кишининг ақлий қобилиятлари даражаси аниқланади, инсон ҳолати ва уларнинг хусусиятлари белгиланади, шахснинг структуравий сифатлари – ўз-ўзини баҳолаш, эмоционал барқарорлик, муаммога енгил кириша олиши ўрганилади.
Тест инглизча (test) сўз бўлиб, синаб кўриш, текшириш маъносини билдиради. Тест текширувчига тақдим этиладиган топшириқлар тизими бўлиб, унинг натижасида стандартлаштирилган ўлчам ўтказилади. Тест асосан индивидлар ўртасидаги фарқларни ёки турли шароитларда улар кўрсатадиган реакциялар ўртасидагт фарқларни ўрганиш учун мўлжалланган.
Ёш ва педагогик психологияда тест гуруҳларнинг ижтимоий психологик хусусиятларни; гуруҳий ҳолатларнинг намоён бўлиш даражасини ўрганиш учун ҳам қўлланилади. Тест гуруҳларни ижтимоий психологик характеристикалари асосида дифференциация қилиш мақсадларига ҳизмат қилади.
Тестнинг стандартлаштирилиши вазифалар бажарилишини баҳолаш ва уни ўткзишнинг бир хилдаги (процедура) жараёнларни ҳосил қилишдан иборат. Бу эса тест ўтказилиши мўлжалланаётган, ўрганилиши талаб қилинадиган катта сонли репрезентатив синалувчиларда (2-3 минг) тестни ўтказиш орқали амалга оширилади.
Тест стандартлаштирилиши 2 босқичда ўтказилади. 1 – босқичда тестни қўллаш йўриқномаси шаклланади : топшириқлар танланади, уни ўтказиш учун кўрсатмалар ишлаб чиқилади, синалувчига бериладиган инструкция тузилади, ва тестни ўтказишнинг бошқа масаллари кўриб чиқилади. 2 – босқичда нормалар аниқланади, яъни тест натижаларини боҳолаш учун бошқа индивидлар ёки гуруҳлар натижалари билан солиштириш учун нормалар системаси белгиланади.
Тестнинг ишончлилиги – бу шу тест қайта ўтказилганда (айнан шу текширувчиларда) олинган маълумотларнинг бир бири билан мос келиши. Ишончлиликни боҳолашнинг асосий кўрсаткичи коррекция коэффиценти.
Тестнинг валидлиги – тест қандай мақсадда яратилган бўлса, ўша мақсад учун қўлланалади.
Қўлланалиш соҳасига қараб:
Интеллект тестлари
Махсус қобилиятли ва ютуққа эришиш тестлари
Шахс хусусиятларини аниқлаш тестлари
Қизиқишлар, установка, қдрятларни аниқлаш тестлари
Шахслараро муносабатлар, диагностикаси учун мўлжалланган тестлар фарқланди.
Масалан, шахслараро муносабатлрни ва шахс сифатларини диагностика қилиш учун кўпинча америкалик психолог Т. Лири томонидан яратилган методика қўлланилади. Бу методик сўровнома бўлиб, 128 та пунктдан иборат. Синалувчи ўзи ва атроқидагиларда муайян хислтларнинг мавжудлигини, шунингдек, ўзида ва шерикларида бўлишини хохлайдиган сифатларни кўрсатади. Натижалар қайта ишлангач, тадқиқотчи синалувчининг шахси, йўналишини аниқлаб, ва шу асосида шахслараро ўзаротаъсирини прогноз қилиши мумкин.
Шундай қилиб, тестлар – бу махсус методлар бўлиб, у ёки бу ижтимоий психологик ҳодиса қисқа муддат ичида текширилади. Тестлар асримизнинг бошларида кашф қилиангн бўлиб, улар 20 – 30 йилларда ҳаётга, амалиётга шиддат билан кириб келди. Натижада махсус соҳа – психометрика юзага келди. Тестларни қўллашнинг қулайлиги шундаки, бир тест ёрдамида маълум 0 нинг у ёки бу хусусиятларини бир неча марта, такроран синаб кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |