Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Амалий, лаборатория, семинар ва мустақил иш машғулотларга тайёргарлик



Download 10 Mb.
bet34/73
Sana20.02.2022
Hajmi10 Mb.
#460186
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73
Bog'liq
1-кисм. Информатика

5.2. Амалий, лаборатория, семинар ва мустақил иш машғулотларга тайёргарлик.
Талабанинг назарий маълумотларни ва умумий фанни ўзлаштириш даражаси унинг амалий масалаларни, семинар машғулоти материалларини бажариши, масалаларни мустақил еча олиши, уй вазифаларини бажара олиши даражаси ва самарадорлиги билан аниқланади. Шунинг учун талаба фаннинг ҳар хил бўлимларидаги типик масалаларни мустақил ечиш кўникмаларини эгаллаши лозим. Бу жараёнда талаба ўрганилаётган фаннинг маъносига чуқурроқ етиб борган ҳолда аниқ амалий масалаларни ечишда умумий назарий қонуниятларни қўллай олади. Бунинг учун талаба амалиёт дарсларида қийинлик даражаси ошиб борувчи камида 5-6 та масала ечиши зарур. Дарсдан ташқари мустақил иш ва уй вазифаси сифатида талабага ўртача қийинликдаги ва услубий манбалардан фойдаланган ҳолда ечиш мумкин бўлган масалаларни бериш мақсадга мувофиқ. Бунда ўтилган назарий маълумотлар ва масалалар ечишнинг махсус услубларидан фойдаланилишига эътибор бериш керак. Шундай қилиб, талабанинг фанга кирувчи ҳар хил бўлимларига оид масала-ларни назарий маълумотларга таяниб ечишга ўргатилади. Бу жараёнда қуйи-даги услубий характерга эга қоидаларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:

  • муаммо ва масаланинг қўйилишини қисқача ёзиш, бунда берилган маълумотларнинг ҳаммасини ахборот ўлчов бирликларга ўтказиш, лозим бўлганда справочникдан фойдаланиш;

  • муаммо ва масалани ечиш жараёнида қўлланиладиган барча зарурий қонуниятларни ўзида акс эттирувчи ахборот миқдорларни излашнинг мантиқий йўлларини топган ҳолда масалани таҳлил қилиш;

  • муаммо ва масала шартининг схематик тасвирини чиза билиш;

  • масалани ечишнинг кетма-кетлигини изоҳлашлар билан бажара олиш;

  • ахборот ўлчов бирликларини текшира олиш, берилган маълумотлардан тўла фойдалана олиш, ечимнинг ишончлилигини баҳолай олиш;

  • муаммо ва масаланинг ечимини етарлича аниқлик билан ҳисоблай билиш;

  • олинган натижаларнинг мантиқий мақсадини баҳолай билиш ва улардан зарурий ахборот технологияси хулосаларини чиқара билиш.

Талабанинг амалиёт дарсларидаги топшириқларни, уй вазифаларини ва мустақил иш топшириқларини бажаришини назорат қилиш ва баҳолашнинг қуйидаги услубига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ:

  • уй вазифаларини текшириш;

  • назорат топшириқларини бажаришини текшириш;

  • дарс давомида ўзлаштиришини назорат қилиш;

  • мустақил иш топшириқлари ҳимояси.

Амалиёт машғулоти топшириғини бажаришдан кутиладиган натижалар: мавзу юзасидан билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш; амалий масалаларни ечишда назарий тушунчалардан фойдалана билиш; масалани ечишнинг тўғри усулини танлай билиш; масалани мустақил ечиш кўникмасини ҳосил қилиш; масаланинг ечимини мустақил таҳлил қила билиш.
Лаборатория машғулоти топшириғини бажаришдан кутиладиган натижалар: мавзу юзасидан билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш; лаборатория машғулоти топшириғини бажаришда назарий тушунчалардан фойдалана билиш; топшириқни бажаришнинг тўғри усули ва кетма-кетлигини танлай билиш; топшириқни мустақил бажариш ва уни амалиётга қўллай билиш кўникмасини ҳосил қилиш; топшириқнинг ечимини мустақил таҳлил қила билиш.
Семинар машғулоти ва мустақил иш топшириғини бажаришдан кутиладиган натижалар: мавзуга оид қўшимча материалларни ахборот манбалари (кутубхона, интернет тармоғи, вақтли матбуот ва ҳоказо) дан топиш, конспектлаштириш ва уларни ўрганиш; мавзу юзасидан матн билан ишлаш, билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш; фикрлар кетма-кетлигини танлай билиш; ўз устида малакавий ишлашни ўрганиб бориш; нутқни ривожлантириш ва эслаб қолиш қобилиятини кучайтириш; ўз фикри ва гуруҳ фикрини таҳлил қилиб, бир ечимга келиб, якуний хулосани баён қилиш; мавзуни ҳаётий воқеалар билан боғлаш; мустақил таҳлил ва хулосалар чиқара билиш; педагогик маҳоратни шакллантириб бориш.

Download 10 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish