Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига
қўйиладиган талаблар.
Фанни ўрганиш натижасида талабалар қуйидагиларни
а) тасаввурга эга бўлмоғи лозим:
-янги ахборот технологияси шароитида шахсий компьютерда мукаммал ишлашни;
-замонавий дастурий воситалардан фойдаланишни.
б) билишлари керак:
-ахборотларни ишлаб чиқиш тизимларининг техник ва дастурий воситалари ва уларнинг ривожланиш тенденцияларини;
-MS DOS, WINDOWS операцион тизимлари ҳақида асосий маълумотларни;
-чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи ҳисоблаш жараёнларини ташкил қилишнинг тамойилларини;
-Visual Basic тилининг асосий конструкцияларини.
в) бажариши лозим:
-файллар, каталоглар ва ойналар билан ишлашни;
-матнли ахборотлар ва электрон жадвалларни ишлаб чиқиш дастурлари билан ишлашни;
-алгоритмларни ишлаб чиқиш ва иқтисодий масалаларни ечиш учун дастурларни тузиш ва созлашни.
Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алоқаси.
«Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқув режасидаги қуйидаги фанлар билан алоқадордир: «Ахборот хавфсизлиги ва интернетдан фойдаланиш», «Ахборот тизимлари».
Ушбу фанларнинг кўп бўлимлари «Информатика ва ахборот технология-лари» ўқув курсини тўлдиради ва шу билан бир қаторда бакалаврларнинг Информатика ва ахборот технологиялари соҳаси бўйича олинган билимларини кенгайтиради.
Фанни ўқитишдаги янги технологиялар.
«Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитишдаги муаммоли ва очиқ маърузалар ўтказиш, компьютер техникасидан, машғулотларни ўтказишнинг фаол усулларидан, ҳолат масалалари, ишбилармонлик ўйинлари, дистанцион ўқитиш усулидан кенг фойдаланилади.
«Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг таърифи ва ривожланиш истиқболлари.
Информатика ва ахборот технологиялари фанининг таърифи ва моҳияти. Информатиканинг вужудга келиши тарихи, ҳозирги замондаги ўрни ва унинг ривожланиш истиқболлари. Ахборот ва маълумотларнинг таснифи ва хусусиятлари. Ахборот маданияти ҳақида тушунча. Маълумотларни ишлаб чиқиш босқичлари.
Мавзу 2: Техник воситалари ва уларнинг ривожланиш тенденциялари.
ЭҲМ ларнинг таснифи, яратилиш босқичлари. Шахсий ЭҲМ нинг тузилиши. Маълумотларни киритиш қурилмалари. Маълумотларни қайта ишлаш қурилмалари. Маълумотларни сақлаш қурилмалари. Маълумотларни чиқариш қурилмалари. Телекоммуникация воситалари.
Мавзу 3: ЭҲМ нинг дастурий таъминоти.
ЭҲМ дастурий таъминотининг таснифланиши. Операцион тизимларнинг умумий таърифи ва тушунчаси. Операцион тизимларининг таснифланиши. MS DOS операцион тизими муҳитида ишлаш. Каталогларни (мундарижаларни) тузиш, алмаштириш, ўчириш. Файллар билан ишлаш буйруқлар.
NORTON COMMANDER (NC) операцион қобиғининг умумий таърифи. NC дастури билан ишлаш. Панеллар ва функционал клавишалар. Каталогларни яратиш, ўчириш. Файлларни яратиш, таҳрир қилиш, кўриб чиқиш, нусха кўчириш, қайта номлаш, ўчириш. WINDОWS операцион тизимининг умумий таърифи. WINDOWS 98 операцион тизимининг фойдаланувчи интерфейси. Асосий меню (Start menu). Контекст менюси. «Менинг компьютерим» папкаси. WINDOWS 98 тизимининг тармоқ муҳитидаги имкониятлари. MICROSOFT OFFICE нинг таркиби ва функциялари.
Мавзу 4: Амалий дастурлар пакети.
Матн муҳаррирлари ҳақида умумий тушунча. Матнлар тайёрлаш дастури Word. Word муҳарририни созлаш. Матнни киритиш, таҳрирлаш, нусха олиш. Абзац ва қаторларни форматлаш.
Матнга жадвалларни ўрнатиш ва таҳрирлаш. Жадвал процессорлари ҳақида умумий тушунча. Электрон жадваллар тайёрлаш дастури Excel. Excel дастурини созлаш. Электрон жадвалларини тузиш. Электрон жадвалларида ҳисоблашни ташкиллаштириш. Формулаларни киритиш ва таҳрирлаш. Электрон жадвалларида диаграммалар тузиш. Жадвал маълумотлари билан ишлашдаги айрим иш режимлари.
Компьютер графикаси асослари ҳақида умумий тушунча. Компьютер графикаси элементлари. Paint дастури ҳақида қисқача маълумот. Paint дастури имкониятлари. Paint да ишлаш принциплари. Power Point дастури ҳақида. Презентациялар тайёрлаш. Слайд тушунчаси. Power Point да слайд яратиш, таҳрирлаш, нусха олиш. Тақдимотлар тайёрлаш.
Мавзу 5: Вируслар ва антивируслар.
Компьютер вируслари ҳақида умумий маълумот. Вирус тушунчаси. Вирусларнинг турлари. Вирусларга қарши кураш. Антивирусларнинг келиб чиқиши. Антивируслар билан ишлаш. Вирусларни келтириб чиқарувчи омиллар.
Мавзу 6: Алгоритмлаштириш асослари
Алгоритмлаштириш тушунчаси. Масалаларни ЭҲМ да ечиш босқичлари. Алгоритмларнинг хоссалари: дискретлиги, натижавийлиги, умумийлиги. Ҳисоблаш жараёнларининг график тасвири. Чизиқли ҳисоблаш жараёнларининг алгоритмларини ишлаб чиқиш. Алгоритмик тиллар ва уларда дастурлаштириш усуллари.
Тармоқланган ҳисоблаш жараёнларининг алгоритмларини ишлаб чиқиш. Қайта такрорланувчи ҳисоблаш жараёнларининг алгоритмларини ишлаб чиқиш.
Мавзу 7: Дастурлаштириш асослари.
Дастурлаштириш тиллари ҳақида умумий маълумотлар. Visual Basic дастурлаш тили. Visual Basic интеграциялашган дастурлаш муҳити. Visual Basic редакторининг структураси ва вазифалари.
Visual Basic тилининг асосий элементлари:
-тил алфавити;
-дастурнинг структураси.
Маълумотларни киритиш операторлари. Маълумотларни чиқариш операторлари.
Тилнинг бошқарувчи конструкциялари:
-қиймат бериш оператори;
-шартли ўтиш оператори;
-бошқаришни узатиш оператори.
Тармоқланган ҳисоблаш жараёнларининг дастурларини ишлаб чиқиш. Массивлар ва шартли белгиларга эга ўзгарувчилар.
Цикль ҳисоблаш жараёнларининг дастурларини ишлаб чиқиш:
-оддий цикллар;
-ўлчамларга эга циклнинг оператори;
-мураккаб цикллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |