Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Лойиҳалардаги харажатлар таҳлили



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

2. Лойиҳалардаги харажатлар таҳлили 
Харажатларга ва лойиҳани амалга ошириш графигига реал баҳо 
бериш 
учун 
муҳандислик 
ва 
лойиҳа-конструкторлик 
ишланмаларининг аниқ бўлиши талаб этилади. Нотўғри берилган баҳо 
иқтисодий ва молиявий таҳлилда ҳам нотўғри ечимларга олиб келиши 
мумкин. 
Харажатлар сметаси лойиҳа 
тури 
ва мавжуд услубларнинг 
имкониятидан келиб чиқиб мумкин қадар максимал аниқликда 
баҳоланган бўлиши керак. Шунингдек, бундай смета лойиҳани 
молиялаштириш бошланишидан анча олдин тайёр бўлиши керак. 
Лойиҳа турларига қараб муҳандислик ва лойиҳа-конструкторлик 
ишлари ҳажми турлича бўлади, масалан, текис жойда йўл қуриш 
лойиҳаси ҳамда тоғли жойда йўл қуриш лойиҳасида. Агар лойиҳада 
стандарт ускуналарни бир неча бор харид қилиш ёки анъанавий 
ишларни бажариш кўзда тутилган бўлса, муҳандислик ва лойиҳа-
конструкторлик ишларига кетадиган харажатлар минимал бўлади. 
Лойиҳанинг ҳар бир компоненти учун алоҳида харажатлар 
сметаси тузилади. Ускуналар сотиб олиш харажатлари сметаси 
ускуналар тури, сони ва ҳар бирининг баҳосидан келиб чиқиб 
тузилади. Мамлакатда бажарилган ўхшаш лойиҳалар тажрибаси 
ускуналар баҳосини аниқлашда мўлжал ҳисобланади. Агар бу тўғрида 


135 
ахборот етарли бўлмаса (ёки ўхшаш лойиҳалар яқин вақт ичида 
амалга оширилмаган бўлса), харажатлар сметасини тузишда 
ихтисослашган фирмалар, шахслар ёки пудратчилар хизматидан 
фойдаланилади. 
Чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳалар учун 
харажатлар сметалари ҳам миллий, ҳам хорижий валютада тузилади. 
Қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар ва қўшимча айланма капиталга 
эҳтиёж ҳам харажатлар сметасида ҳисобга олиниши керак. Харажатлар 
сметаси молиявий (иқтисодий эмас) кўринишида пул харажатларини 
ҳисобга олган ҳолда тузилади. Маҳаллий солиқлар ва импортга бож 
тўловлари сметага киритилиши, лекин алоҳида кўрсатилиши лозим. 
Чунки булар лойиҳани амалга оширувчи фирма харажатларига 
кирсада, мамлакат харажатларига кирмайди ва иқтисодий таҳлилдан 
чиқариб ташланади. 
Харажатлар смегаси, одатда, икки қисмдан ташкил топади: 
1.Асосий смета. 
2.Кўзда тутилмаган харажатлар қўшимча сметаси. 
Асосий смета дастлаб лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини 
асослаш учун тузилади ва тузатиб борилади. У тузилиш пайтида 
лойиҳанинг энг аниқ қийматини акс эттиради. Лекин у асосий смета 
тузилгандан лойиҳа тугаллангунга кадар 
рўй 
берадиган миқдор ва 
баҳо ўзгаришларини, масалан, етказиб бериш, қурилиш ишларини 
тугаллаш муддатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олмайди. Бу 
ўзгаришлар кўзда тутилмаган харажатлар қўшимча сметасида ҳисобга 
олинади. Ҳар икки сметани ўз ичига олган харажатларнинг тўлиқ 
сметаси лойиҳанинг якуний қийматини энг аниқ баҳолайди. Қўшимча 
смета лойиҳа характерига боғлиқ ва лойиҳанинг ҳар бир асосий 
компоненти учун алоҳида тузилади. 
Физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгариши. Сотиб 
олинадиган ускуналар сони ва турида, бажариладиган ишлар ҳажми 
ёки лойиҳани амалга ошириш усулларида бўладиган ўзгаришлар 
туфайли лойиҳа харажатларининг ўзгариши физик кўрсаткичларнинг 
кўзда тутилмаган ўзгариши заҳирасида акс этади. Бундай ўзгаришлар 
миқдори ва характерини доим ҳам олдиндан кўриб бўлмайди. Табиий 
ҳодисалар, сел, бўрон, қурғоқчилик, ер қимирлашлари кўзда 
тутилмаган шундай ҳодисаларга мисол бўла олади ва уларда ҳеч 
қайси лойиҳа тўлиқ химояланмаган. 
Бу ўзгаришларни акс эттирувчи заҳиралар турли лойиҳаларда 
турлича бўлади (масалан, фуқаро - муҳандислик иншоотлари учун 
материал ва хом ашё етказиб бериш ҳолларига нисбатан юқорироқ). 
Кўзда тутилмаган бундай харажатлар заҳираларининг Жаҳон банки 
томонидан қабул қилинган даражалари қуйидагича: 


136 
•лойиҳаларда доимий фойдаланиладиган ускуна турлари 
учун ёки асфальт ётқизиш каби енгил аниқланмайдиган иш 
турлари учун 5%; 
•такрорланиб турувчи ва олдиндан кўрса бўладиган ноаниқлик 
омилларига 
эга 
бўлган 
умумий 
фуқаро 
қурилиши 
учун 
10%, масалан, бинолар, электр узатиш линиялари, трубопроводлар, 
текис ерда йўл ётқизиш ишлари учун; 
•қайта ишлаш корхоналари, ноқулай бино ва муҳандислик 
иншоотлари, кичик суғориш ва дренаж ҳамда туғонлар қурилиши учун 
15%. 
Агар физик кўрсаткичларнинг кўзда тутилмаган ўзгариши 
заҳиралари суммаси 15-20% дан ошиб кетса, лойиҳа режасини 
такомиллаштириш ҳамда (лойиҳа бўйича шартномалар тузилгунга 
қадар) ноаниқликларни камайтириш учун вазиятни жойнинг ўзида 
қўшимча ўрганиш зарур. 
Кўзда тутилмаган баҳо ўзгаришлари. Баҳонинг кўзда 
тутилмаган ўзгариши билан боғлиқ тузатишлар асосий смета 
тузилганидан сўнг лойиҳанинг алоҳида компонентлари учун баҳолар 
ўзгариши туфайли лойиҳа қийматининг мумкин бўлган ўзгаришини 
акс эттиради. Бундай кўзда тутилмаган харажатлар валюта курси 
ўзгаришини ҳисобга олиш учун миллий ва хорижий валюталарда 
алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Кўзда тутилмаган баҳо ўзгаришлари 
лойиҳанинг молиялаштиришга бўлган эҳтиёжини таҳлил этишда 
фойдаланилсада, лойиҳа мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун 
ўтказиладиган иқтисодий ва молиявий таҳлилда қўлланилмайди, 
чунки бундай таҳлиллар барқарор баҳоларга асосланади. Кўзда 
тутилмаган баҳо ўзгаришларининг вазиятга мос келувчи даражасини 
аниқлаш учун икки омилни кўриб чиқиш зарур: 
1. 
Лойиҳани амалга ошириш муддатларида мамлакат ичида 
ва жаҳонда кутилаётган инфляция даражалари. 
2. Умумий инфляция тенденцияларидан алоҳида турдаги 
ишлар ва хизматларга бўлган ички ва ташқи баҳолар фарқининг 
кутилаётган даражаси (масалан, йирик лойиҳанинг маҳаллий ресурслар 
баҳосига 
потенциал 
таъсири 
туфайли 
маҳаллий 
қурилиш 
саноатида талаб ва таклиф нисбатининг ўзгариши оқибатида. 
Агар лойиҳа бўйича тузилган шартномаларда бажарилган ишлар 
ёки ускуналар баҳосини индексация қилишнинг маълум усуллари 
келишиб олинган бўлса, бундай ҳолат заҳира миқдорини аниқлашда 
ҳисобга олиниши керак. Кўзда тутилмаган баҳо ўзгаришлари заҳираси 
ҳар бир йил учун ҳисобланиб, лойиҳани амал қилиш муддати бўйича 
қўшиб чиқилади. 



Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish