Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


-жадвал Давлат бюджети даромадлари қисмининг ижроси17



Download 0,79 Mb.
bet74/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

1-жадвал
Давлат бюджети даромадлари қисмининг ижроси17



Кўрсаткичлар

2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017 йил

Даромадлар-жами

100,0

100,0

100,0

100,0

1. Тўғри солиқлар

23,4

24,1

24,0

23,8

Юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ

3,5

3,2

2,9

2,9

2. Эгри солиқлар

53,1

52,6

51,5

52,6

ҚҚС

29,7

29,7

28,9

31,6

Акцизлар

15,6

15,4

15,2

21,0

3. Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи

13,6

13,2

12,9

13,8

4. Бошқа даромадлар

9,9

10,1

11,6

9,8

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнги 4 йил давомида бюджет даромадлари таркибида асосан эгри солиқлар ва ресурс тшловлари ҳамда мол-мулк солиғининг улуши камайиб борган. бошқа даромадларнинг улуши эса ошиб борган.
Тўғри солиқлар бевосита солиқ тўловчиларнинг даромадидан тўланганлиги учун солиқ ставкаларининг пасайтирилиши уларнинг даромадини кўп қисмини ўзида қолдириб, инвестиция фаоллигини кенгайтириш имконини яратади, иктисодиётни барқарор ривожлантиришда мухим ахамиятга эга бўлади. Ва аксинча ушбу солиқ ставкаларининг оширилиши солиқ тўловчиларнинг молиявий имкониятлари камайишига, харид қобилиятининг пасайишига олиб келади. Демак, тўгри солиқлар иктисодиётнинг ривожпаниши билан бевосита боглиқдир.
Жаҳон амалиётида давлат бюджети даромадлари таркибида тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатига қараб, мамлакат иктисодиётининг ривожланганлик даражасига баҳо берилади. Ривожланган давлатлар бюджети таркибида эгри солиқларнииг салмоғи паст даражада бўлиб, тўғри солиқларнинг улуши юқори, ва аксинча ривожланаётган давлатларда бюджет даромадлари таркибида эгри солиқлар салмоқли кисмини ташкил қилади. Юқоридаги жадвал маълумотларидан келиб чиқиб, эгри солиқларнинг ҳозирги вақтда давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини шакллантираётган солиқлар сифатида эьтироф этиш мумкин. Бу эса мамлакатимиз иктисодиётининг ривожаниш жараёнида эканлигини билдиради.
Эгри солиқларнинг бюджет даромадларининг шакллантиришдаги аҳамиятини инобатга олиб, уни таҳлил этиш ва ўрганиш муҳимдир. Таҳлил этилаётган даврда эгри солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги ҳиссаси юқорилигини ва тебраниш хусусиятига эга эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, 2015 йилда унинг улуши 52,6% ни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 51,5 %ни, 2017 йилда эса 52,6 %ни ташкил этган.
Эгри солиқлар мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни четга чиқиб кетишини чегаралайди, муомаладаги пул массаси жиловлаб туради, инфляцияни олдини олишга ёрдам беради. Бироқ меҳнат билан банд бўлган аҳолининг реал даромадини пасайтиради.
Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи ер, мол-мулк, сув ва бошқа табиий бойликлардан самарали фойдаланишни таьминловчи амалий инструмент бўлган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитида табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва келажак авлод учун ҳам имконият яратиш борасида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу солиқларнинг бошқа солиқлардан фарқли жиҳати солиқ тўловчиларнинг фаолият натижаларига боғлик эмас, яьни у қайта тикланмайдиган ер, сув ва табиий захираларидан фойдаланганлик учун ўзига хос тўловдир. Бунда асосий эьтибор барча солиқ тўловчиларга тенг шароитлар яратиш, табиий ва сув бойликларига иисбатаи оқилона муносабатини рағбатлантиришга қаратилгандир. Аммо ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғининг Давлат бюджети даромадларидаги улуши сўнги 4 йилда купайиб бораётганлигини кўриш мумкин. Жумладан, 2014-2015 йилларда унинг салмоғи 13,6 ва 13,2 % ни ташкил этган булса, 2016 йилда 0,3% га пасайиб, 12,9% га тенг булган булса, 2017 йилда 13.8 фоизга купайганлигини куриш мумкин.
Бошқа даромадлар доимий фискал хусусиятга эга эмас ва уларнинг қатьий белгиланган ставкаси ҳам йўқ. Бошқа даромадлар давлатнинг иқтисодий фаолияти натижасида юзага келади ва улар таркибига қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи буйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари, резидент-юрилик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар, давлат божлари киради. Шунингдек, ушбу тоифага мансуб даромадлар қаторига фуқаролик-ҳуқуқий шу жумладан жарималар, мусодара килинган мол-мулк, товон пули ва мажбурий тартибда олиб куйилган бошқа маблағлар ҳам киради.
Давлат бюджети даромадларининг шаклланишининг асосий моддалари бўйича ёйилмасини ўрганиш ва таҳлил қилиш солиқларнинг иқтисодиётдаги ролини бевосита очиб беради. Маьлумки, солиқлар воситасида давлат хўжалик фаолиятини рағбатлантиради, меҳнат унумдорлигини ўстириш асосида маҳсулот, хизматлар ҳажмларини кўпайтиришдан манфаатдорликни оширади.
Давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солиш воситаси сифатида солиқлар Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаи ва жамиятнинг ривожланиш тенденцияларига таьсир этувчи асосий омилларидан бири ҳисобланади. Бу эса солиқ тушумларининг давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таьминлашдаги аҳамиятини янада оширади.
2017 йилда Давлат мақсадли пул фондларининг даромадларисиз жами даромадлар 49 684,8 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилга нисбатан 21%га ошган. Жами даромадлар таркибида тўғри (бевосита) солиқлар 23,8%ни, эгри (билвосита) солиқлар 52,6%ни, ресурс тўловлари 13,8%ни, шунингдек, бошқа даромадлар эса 9,8%ни ташкил этган. Жами давлат бюджети даромадлари таркибида юқори улушни эгри солиқлар, жумладан, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божи, жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиғи ташкил этиб олдинги йилга нисбатан 25,8 фоизга ошган.
Демак, мамлакатимиздаги таркибий ўзгаришлар ва иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида давлат бюджетининг аҳамияти алоҳида ўринга эга эканлигини таҳлил жараёнида кўришимиз мумкин экан. Ҳозирги кунда бюджетнинг мустаҳкам даромад манбаига эга бўлиб бораётганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият юритиши учун мустаҳкам базани яратилганлиги ҳамда уларга солиқ имтиёзларининг берилиб борилаётганлиги бюджет даромадларининг мустаҳкам манбаси шаклланди.
Юқоридаги жадвални таҳлил қиладиган бўлсак, Давлат бюджети даромадларининг асосий 90% дан ортиққисмини солиқлар ташкил қилаётганлигини ва солиқ тушумларининг ўзгариши барқарор эканлигини хам кўриш мумкин. Демак, уларнинг ёйилмаси бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, тўғри солиқлар таркибида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 2016 йилда 3,5% ни, 2017 йилда 2,9% ни ташкил қилди. Юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқлар уларнинг бевосита даромадидан ундирилганлиги сабабли ушбу солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ёки солиқ имтиёзларининг берилиши уларнинг даромадини ошишига, инвестицион фаолиятнинг кенгайишига ва моддий техник базасининг мустахкамланишига олиб келади. Кейинги йилларда ушбу солик турининг бюджет даромадларидаги улуши пасайиш тенденциясига эга бўлди.
Тўғри солиқлар Давлат бюджети даромадлари таркибида ҳам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг салмоғи юқори эканлиги билан ажралиб туради. Ушбу солиқ тушумининг микдори пасайиш тенденциясига эга, жумладан 2015 йилда 10,8% ни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 0,5 фоизли пунктга камайиб 10,3% ни ташкил қилди. Ушбу ҳолат бевосита жисмоний шахслар зиммасида солиқ юкини камайтириш учун олиб борилаётган солиқ сиёсати натижасидир.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish