Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


-топшириқ Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қуйидаги методларидан фойдаланилади



Download 0,79 Mb.
bet51/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

3-топшириқ
Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қуйидаги методларидан фойдаланилади:

4-топшириқ

Хўжалик фаолиятини қамраб олишнинг тўлиқлигига қараб тафтишнинг турларининг мазмунини оғзаки изоҳлаб беринг?

8-Мавзу.Мулкчиликнинг турли шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар молияси
Режа:
1. Корхоналар молиявий муносабатларининг мазмуни ва уларни мустаҳкамлаш
2. Корхоналар ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва уларнинг корхоналарни молиявий муносабатларига таъсири
3.Акционерлик жамиятлари молияси
4. Маъсулияти чекланган жамиятлар молияси
5. Кичик ва хусусий корхоналар молияси
6.Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш харажатлари, фойдаси ва рентабеллиги.
7.Хўжалик юритувчи субъектларнинг баҳо сиёсати ва баҳоларни шакллантириш асослари.


1. Корхоналар молиявий муносабатларининг мазмуни ва уларни мустаҳкамлаш
Хўжалик субъектлари молияси – бу молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан мақсадли йўналишларда фойдаланиш билан боғлиқ пулли муносабатлар йиғиндиси сифатида молиявий муносабатлар майдонига чиқади ва ўзига юклатилган функцияларни мақсад сари бажаришга киришади.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар молиясини бошқаришнинг ўзига хос усулларини шакллантириш ва ривожлантириш орқали корхонанинг ресурс потенциали оптималлаштиришга эришиш молиявий ресурсларни самарали бошқариш аҳамиятини тезлик билан оширади. Бунинг учун молиявий ресурсларни биринчи даражали аҳамият касб этишлигини таъминлаш маълум вақт оралиғида тезлик билан корхона капиталини бошқа ресурсларга трасформацияланиш имкониятини кенгайтиради.
Бу эса ўз вақтида корхоналар молиявий ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш жараёнида бир нечта молиявий институтлар билан ранг-баранг молиявий муносабатларни юзага келтиради ва ривожлантиради. Бундай молиявий муносабатларини мазмун-моҳияти қуйидагиларда ўз аксини топа бошлайди. Уларнинг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • ялпи даромадни шакллантириш ва фойдаланиш жараёнида, хўжалик субъектлари аро молиявий муносабатлар, яъни хом-ашё, ёкилги, материаллар, бугловчи асбоб ускуналар тайёр маҳсулотни реализация қилиш, жарималар тўлаш ва молиявий жарима олиш ҳамда икки ёклама шартнома ва мажбуриятларни бажариш жараёнларини ривожланиб боришида;

  • инвестицияга мўлжалланган корхона қимматли қоғозларини муомалага чиқариш ва жойлаштириш ҳамда қўшма корхоналар ташкил этишда ҳиссали маблағлар орқали иштирок этиш кўламини кенгайиб боришида;

  • корхоналар валюта фондини ташкил этишда ва фойдаланишда ташки иқтисодий алоқа компаниялари билан бўлган молиявий муносабатлари ўрнатишда ва уларни ривожлантириб боришда;

  • молия тизими органлари билан корхоналар ўртасида бўладиган иқтисодий муносабатларни янада кучайишида, шу жумладан нобюджет жамғармаларга ажратмалар, республика ва махаллий бюджетларга солиқлар тўлашда, корхона агар давлатга тегишли булса бюджетдан дотация, субвенция олиш кўламини оқилона ташкил этишда;

  • тижорат банкларидан қисқа ва узоқ муддатли кредитлар олишда, ссудаларни қайтаришда, кредит учун фоизлар тўлаш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларни ривожлантириб боришда.

  • корхоналар молиясининг салмоғини босқичма-босқич кенгайиб боришида;

  • корхоналар ўз молиявий режаларини мустақил ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлишда.

Айтиш жоизки, молиявий муносабатларни мазмун-моҳиятини, уларни намоён бўлиш вақти ва амал қилиш хусусиятларини тушуниб етмаган ҳолда корхона фаолиятини уни капиталини самарали бошқариш имкониятига эга бўлмаслик мумкин. Корхоналарни молиявий муносабатлари улар ихтиёридаги капитални қанчалик самарали бошқариш ҳолати молиявий муносабатларни ўрнатилиши билан боғлиқ бўлиши зарур. Молиявий муносабатларни самарали ва кучли ташкил этиш орқали шунчалик катта ҳажмдаги ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мумкин бўлади.
Оқилона ташкил этилган молиявий муносабатлар корхоналарнинг ўсиб бораётган капиталга эгалик қилишга, ундан ҳар томонлама самарали фойдаланишга имконият яратади. Чунки, корхоналарнинг молиявий муносабатларини талаб даражасида ташкил этилиши айнан корхона капиталини кўп даражада ташкил этилиши айнан корхона капиталининг кўп даражада бўлишлигини, шу орқали даромад (фойда) даражасини белгилайди.
Молиявий муносабатлар корхона капитали, уни муваффақиятли ривожланиши учун нафақат ўз-ўзидан ўсиш, балки корхона фаолиятини бутун жамият манфаати йўлида ҳаракат қилишга мажбурлайдиган, иқтисодий жиҳатдан оқланган амал қилиш шароитларига имконият яратиб бериш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солиш жамият ва давлатнинг вазифаси сифатида намоён бўлади. Бундай вазиятга эришиш воситаси корхонанинг қуйидаги йўналишларидаги сиёсати бўлиб ҳисобланади:
- шаклланаётган ва турли мулк шаклига мослашишга қаратилган корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- молиявий жиҳатдан ёрдам бериш кўламини кенгайтиришга ёрдам кўрсатиш. Бунда вақтинча бўш турган молиявий ресурсларни вақтинча ресурсга муҳтож корхоналар ихтиёрига бериш (қайтариб бериш шарти асосида) бу эса қўшимча харажатларни чеклайди, капиталлар ҳаракатини оширади;
- корхона молиявий муносабатларини ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш.
Бу вазифаларни амалга оширилиши қуйидаги натижаларга олиб келади:
- корхоналарда молиявий муносабатларнинг мунтазам мураккаблашиб боришини келтириб чиқаради;
- корхоналар орасида рақобатлашув даражасини оширади;
- товарлар (хизматлар) тақчиллигининг қисқаришига, сўнгра эса тугатилишига, истеъмолчиларга таклиф қилинаётган товарлар (хизматлар) миқдори ва сифатини нафақат ошишига балки, улар ассортиментининг кенгайишига, ассортиментлар кесимида рентабеллик даражасини кенгайишини ҳам олиб келади;
- корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларига қилинадиган харажатларни пасайтириш, шу орқали нархларни тартибга келтириш ва корхоналар даромадларини (фойдасини) ошириш, истеъмолчилар пул даромадларини оширишга эришиш мумкин бўлади.
Янги корхоналарни ташкил қилишда ҳамда қандайдир янги лойиҳа ёки ғояни амалга оширишда капиталнинг асосий ва айланма капиталга ажратилиши улардан самарали фойдаланиш ҳам молиявий муносабатларни кучайтирилишини кўзда тутади. Бунда дастлабки молиявий муносабатларни шакллантиришнинг мумкин бўлган усулларига алоҳида қаратилиши лозим бўлади:
- корхоналарнинг олдинги молиявий натижаларидан амалдаги яъни жорий натижаларини юқори бўлишлигига эришиш;
- шахсий жамғармалар (нафақат пул кўринишида, балки буюм, товар шаклида бўлганлардан) максимал даражада корхона молиявий натижаларини ошириш йўлида фойдаланиш;
- маълум мажбуриятлар билан (масалан, фоизга) олинган қарз маблағлари капитал айланиши тезлигига таъсири, уни таъсирини пасайтириш (ҳар қандай олинган қарз харажатларни қопланган ҳолда фойда келтириши лозим).
Шундай қилиб, корхона капиталини шакллантиришнинг молиявий жиҳатларини муаммоларини мукаммал тушуниб етишда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий тавсифдаги кўплаб омиллардан келиб чиқиб, молиявий қарор қабул қилиши зарур. Мазкур вазиятда молиявий омиллари ҳақида эмас, балки корхона молиявий муносабатларини ташқи муҳитга боғлиқлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлиш муҳимдир. Бунда корхона қуйидаги ташқи муҳит омилларини эътиборга қаратиши талаб этилади:
- корхонада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг молиявий шароитлари;
- корхона фаолияти бизнес соҳасидаги қонунчилик ниманидир ҳал қиладиган ёки таъқиқлайдиган меъёрий ҳужжатлар;
- корхона чиқадиган ёки чиқмоқчи бўлган соҳадаги рақобат даражаси;
- истеъмолчини тугатиб турган молиявий-иқтисодий устуворликлар тизими;
- ишлаб чиқаришни бошлаш ва молиявий муносабатларга йўл очиб беришга зарур бўлган омилларнинг илмий-ишлаб чиқариш даражаси ва уларга эришиш шароитлари (нархлар, сифат, мажбурий тўловлар ва ҳ.к.);
- талаб қилинган молиявий ресурсларни жалб қилиш шартлари.
Молиявий муносабатларнинг хусусияти шундаки, олдиндан ҳисоб-китоблар босқичида корхона ишлаб чиқариш жараёнини меъёрида ташкил қилиш учун капитални ўз ихтиёрига олишнинг тежамли усулларини излаши лозимлиги билан белгиланади. Молиявий муносабатларнинг мазмун-моҳиятида уларни мустаҳкамлашда бу жараён муҳим аҳамият касб этади.
Молиявий муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида молиявий қарорни амалга ошириш учун зарур бўлган барча молиявий натижалар шаклларининг таққослама таҳлили ўтказилиши, иккинчидан даслабки капитални шакллантириш зарурий инфратузилманинг мавжудлиги, корхонанинг молиявий таъминотига тайёргарлиги билан боғлиқ хусусиятларига эга бўлиши муҳимдир.
Бундай вазиятда корхона капиталини шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳар бир молиявий муносабатни ўзида гавдалантириш лозим, яъни ҳар қандай вазиятда ҳам амалдаги моляивий муносабатлар доирасида маблағлар ҳаракати янги қийматни яратган ҳолда маълум самара ёки фойда (даромад) келтириши лозим.
Корхона молиявий муносабатларини мустаҳкамлаш давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши Ҳаракатлар стратегиясида муҳим ўрин эгаллаши лозим бўлади. Бунда:
- молиявий бизнес учун қулай ҳуқуқий шароитларни яратиш ва такомиллаштириш (солиқларни камайтириш, эркинликни кенгайтириш, экспорт потенциалини оширишда молиявий механизмлар ролини ошириш ва ҳ.к.);
- корхоналарнинг пул жамғармаларини унинг муҳим инвестиция ресурсларига айлантиришни рағбатлантиришни давом эттириш (молиявий назоратни кучайтириш, кредит ресурсларига бўлган талабларни оптимал чегараларини аниқлаш, солиқ тўловларини солиқ юкинга таъсир этишини пасайтириш);
- корхона ишчи ва хизматчиларни вақтинча бўш турган маблағларини корхона фаолиятига янги инновацион маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга жалб этишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириб бориш;
- корхонада инновацион маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни давлат томонидан муҳофаза қилишнинг самарали молиявий тизимини такомиллаштиришга эришиш (суғурталаш механизмлари) орқали ишчи-хизматчиларни ва аҳолини корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш зарурлигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш;
- корхона молиявий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Шу билан бир қаторда ҳозирги шароитда корхонани инновацион тараққиёт йўлига олиб чиқишдаги аҳамиятидан келиб чиқиб, корхоналарда молиявий муносабатларни янада мустаҳкамлаб боришга эришиш лозим.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish