Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоийсуғурталашга оид мажбурий бадалларбўйича имтиезлар



Download 0,79 Mb.
bet23/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоийсуғурталашга оид мажбурий бадалларбўйича имтиезлар.
Баъзи бир тоифадаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий суғурталашга оид мажбурий бадаллари тўловчилари учун қуйидаги пастроқ ставкалар белгиланган:
–ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар учун ижтимоий суғурталашга мажбурий бадалларнинг микдори ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7%ни ташкил қилади;
– «SOS –Ўзбекистоқдаги болалар маҳаллалари» уюшмаси учун ижтимоий суғурталашга мажбурий бадаллар миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 7%ни ташкил қилади;
–адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмалари учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан –25%ни ташкил қилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ва фуқароларнинг мажбурий сугурта бадаллариҳисоблаб ёзилмайдиган тўловлар турлари.
1. Фойдаланилмаган таътил учун компенсация.
2. Ишдан бўшаш пайтида ишдан бўшаш нафақаси.
3. Моддий ёрдам сифатида бериладиган турли хил пул нафақалари.
4. Компенсация тўловлари (хизмат сафарлари бўйича суткалик пуллар ва суткалик пуллар ўрнига тўловлар, меҳнаткашларга шикастланиш ёки улар иши билан боглиқ ҳолда соликнинг бошқача шикастланиш билан етказилган зарарни қоплашга тўловлар).
5. Ходимларнинг баъзи бир тоифаларига бепул тақдим этиладиган хонадонлар, коммунал хизматлар, ёқилғи, йўл чипталари қиймати ёки уларни қоплаш қиймати.
6. Берилган махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари, совун, ёгсизлантирувчи воситалар, сут ва даволаш-профилактика овқатланишининг қиймати.
7. Бепул овқатланиш киймати.
8. Тушликка дотациялар, санаторий-курортларда даволанишга, дам олиш уйларига йўлланмалар киймати, стационар ва амбулаторияларда даволанишга тўланадиган ҳақ.
9. Бошқа жойдаги ишга ўтказишда ёки кўчиб ўтишда кўчиб бориш, мол-мулкни олиб ўтиш ва турар жой ижараси бўйича харажатларни қоплаш.
10. Доимий иш йўлда ўтадиган ёки сайёр тусда бўлган ҳолларда ёхуд хизмат сафарлари муносабати билан суткалик пуллар ўрнига иш ҳақига қўшимча ва устама ҳақлар.
11. Тегишли бюджет ёки хайрия жамгармаларига ўтказиладиган, меҳнат учун хақ олмасдан ишлаш кунлари (шанбаликлар, якшанбаликлар ва ҳоказо) учун иш хақи.
12. Юбилей саналари, таваллуд кунлари муносабати билан, узоқ йиллик ва бенуқсон меҳнат фаолияти, фаол жамоатчилик иши учун ва иш ҳақи фонди (меҳнатга ҳақ тўлаш фонди) ҳисобига ўтказиладиган бошқа шу сингари ҳолларда рагбатлантириш тўловлари (шу жумладан мукофотлар).
13. Мусобакалар, кўриклар, танловлар ва ҳоказоларда совринли ўринлар учун бериладиган пул мукофотлари.
14. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга юборилган талабаларга корхона ва ташкилотлар томонидан тўланадиган стипендиялар.
15. Корхоналар, муассаса ва ташкилотлар хисобидан еш мутахассисларга олий еки ўрта махсус ўқув юртини тугатганқдан кейин таътил вақти учун тўланадиган нафақалар.
16. Давлат ижтимоий сугуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар.
Мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб ёзиш, ҳисоботларни топшириш ва тулаш тартиби
Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб ёзиш тўловчи томонидан мустақил равишда, ҳисобот ойи учун ҳисоблаб ёзилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Тўловчилар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий сугурта бадалларининг тўланиши тегишли давр учун банк бўлинмаларидан иш ҳақи учун нақд пул маблағларининг олиниши чокида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмаган ҳолда, маблағларни тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари асосида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан вақтанча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туриш бўйича, бола туғилиши муносабати билан, дафнга нафа-қалар тўланиши (бундан кейин –нафақалар), уй жой-коммунал хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига тўланадиган компенсация пул тўловлари (бундан кейин компенсациялар), ишловчи пенсионерларга пенсиялар (бундан кейин –пенсиялар), 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш, болалар соғломлаштириш лагерлари ва санаторий-профилакторийларнинг тутиб турилишига бирор-бир чегиришларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг гўлиқ ҳажмида ўтказилади.
Бунда юридик шахслар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига 2004 йилнинг 1 январь ойидан бошлаб бюджетдан ташқари Пенсия жамгармаси маблаглари ҳисобига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни ўз ичига олувчи буюртманомаларни такдим этадилар. Юридик шахслар солиқ органларига ҳисоб-китобларни такдим этиш муддатларида, бироқ ҳисобот ойидан ке-йинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига юридик шахслар харажатларини тўлашга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш учун буюртманомаларни тақдим этадилар.
Юридик шахсларнинг такдим этилган буюртманомаларда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича маълум давр учун бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича хисоблаб ёзилган суммалардан ортиқ бўлган харажатлар суммаларини курсатишлари тақиқланади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича харажатларни тўлаш учун олинган маблаглар қатъий назоратда бўлиши ва фақатгина буюртманомада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин. Ҳисоб-китобларда керакли суммаларни атайлаб бузиб кўрсатишга ва улардан мақсадга номувофиқ фойдаланишга йўл қўйган мансабдор шахслар меҳнат, маъмурий ва жиноят қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўлов интизомига риоя қилганлик учун шахсан жавобгар бўладилар.
Жамғарма даромадлари қуйидагиманбалар ҳисобига шакллантирилади:
1) мажбурий ажратмалар ва бадаллар:
- мулкчилик шаклларидан атъий назар, юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори(2010 йилда – 25%, шу жумладан Пенсияжамғармаси – 24,8%), лекин барчахўжалик субъектлари (фермерлик хўжаликларидан ташқари) ҳар бир ишчисигабериладиган бир минимал иш ҳақи ҳажмидан кам бўлмаслиги керак;
- алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари – 4%;
- юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
- фуқароларнинг иш ҳақидан суғурта бадаллари;
- қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиқи чиқариб ташланган ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг товарлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан 1,5% ажратмалари, шунингдек коммунал хўжалик тизими корхоналари учун фаолият хусусиятига кўра иссиқлик энергияси, сув ва табиий газнинг харид қиймати ҳажмлари чиқариб ташланган ҳолда. Бунда узоқ муддатли активлар ва ўзи фойдаланадиган бошқа мол-мулкни сотиш мажбурий маблағ ажратиш объектига киритилмайди.
2) бошқа тўловлар:
- “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тў рисида”ги Ўзбекистон Республикаси онунига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш беpувчилаp ва фуқаpолаpдан ундириладиган маблағлаpнинг 85%;
- муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
- тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;
- деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;
- ҳисобланган жарималар суммаларининг бир қисми, мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учунпенялар;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағларидан қуйидаги тўловларни амалга ошириш учунфойдаланилади:
1) ишламайдиган фуқароларга:
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тайинланадиган пенсиялар. Ижтимоий таъминот бўлимлари тугатилиб, уларнинг функцияларини Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари бажаради.
давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатгалаёқатсиз фуқароларга нафақалар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари тўлаш учун;
2) ишлайдиган фуқароларга:
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тайинланадиган пенсиялар;
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари (2007 йил 1 январдан бошлаб ватинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғли харажатлар:Бюджет ташкилотлари томонидан – меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида; Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.);
ҳомиладорлик ва туғиш нафағалари;
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
дафн маросими нафақалари;
16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқжамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари учун сарфланади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларнинг (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун;ҳомиладорлик ва туғиш учун; бола туғилгани учун; қўшимча дам олиш куни учун; дафн этиш маросими учун) тўланиши “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаНизом” ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish