Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси



Download 0,98 Mb.
bet97/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар уй хўжа-ликлари даромадларининг таркибий тузилишида навбатдаги муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бундай даромадларнинг таркибига ху-сусий бизнес юритиш ва уй хўжалигида тўпланган мулкнинг камайиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келувчи даромадлар-нинг ҳар қандай шакллари киради. Бу даромадлар бизнес ташкил қи-линган ва ташкил қилинмаган шакллари доирасида вужудга келади.
Кейинги йилларда уй хўжаликларининг даромадлари таркибида мулкдан олинадиган даромадларнинг салмоғи ошиб бораётир. Бундай даромадлар уй хўжаликларининг мулкида бўлган молиявий ва номолиявий ноишлаб чиқариш активларидан фойдаланиш натижа-сида вужудга келадиган пул даромадларидан иборат. Бунда молиявий активлардан олинадиган даромадлар пул маблағларини банк омо-натларига, қимматли қоғозларга, хорижий валюталар билан опера-цияларга жойлаштириш натижасида вужудга келади. Номолиявий ноишлаб чиқариш активлардан олинадиган даромадлар уй хўжаликларига тегишли бўлган уй-жой бинолари ва ер участкаларини сотиш ёки ижарага бериш натижасида пайдо бўлади.
Шундай қилиб, кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг мулк-дан олинадиган даромадлари қуйидаги кўринишларда амал қилади:
фоизлар;
дивидендлар;
ренталар.
Молиявий воситачилик, фонд бозори, патент ҳуқуқи бозори, хусусий мулкчилик, шу жумладан, ерга бўлган хусусий мулкчилик институтларининг ривожланиши уй хўжаликлари даромадларининг умумий суммасида мулкдан олинадиган даромадларнинг янада ўси-шига олиб келишга ўз таъсирини кўрсатади.
Уй хўжаликлари турли гуруҳлари даромадларининг таркиби, тузилмаси ва динамикаси бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бунда даромадларнинг табақаланиши жуда кўп объектив ва субъек-тив омиллар таъсири остида содир бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
мулкчилик омили (унинг нотенг тақсимланганлиги);
оилавий социоиқтисодий аҳвол оиланинг келиб чиқиши, ўлчами, ижтимоий мақоми, жамғарилган бойлиги;
инсон капиталига қуйилмалар (маълумоти, малакаси, касбий маҳорати, уларнинг ўсиш салоҳияти).
Фаровонликнинг умумий даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда даромадларнинг табақаланганлиги барча мамлакатлар учун хос. Жамиятда жами даромадларнинг тақсимланишидаги нотенгликни Жини коэффициенти (даромадларнинг концентрациялашуви индекси) яққол кўрсатади. Унинг умумий кўтарилиши жамиятнинг чуқур ижтимоий қатламларга бўлинганлигидан дарак беради. Ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг ўсиши, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда барқарор ижобий тенденцияларнинг шаклланиши, даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг самарали инструментлари, камбағалликдан огоҳлантириш механизмлари уй хўжаликларида эга бўлинган реал пул даромадларининг ўсишига, даромадлар-нинг нотенглиги муаммосини юмшатишга ўз таъсирини кўрсатади.
Уй хўжаликлари томонидан истеъмолга, мажбурий тўловларни амалга оширишга ва жамғаришга йўналтириладиган пул маблағ-лари уй хўжаликлари бюджетларининг харажатлар қисмини таш-кил этиб, уларнинг харажатлари дейилади. Иқтисодий адабиётлар-да уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилар бўйича класси-фикация қилинади:
даврийлик нуқтаи назаридан;
харажатларнинг турлари бўйича;
харажатларнинг функционал мўлжалланганликка боғлиқли-гига кўра;
мажбурийлик даражаси бўйича;
тўловларнинг автономлилик характерига кўра;
истеъмол ва жамғаришга йўналтирилаётган реал пул хара-жатларининг турлари бўйича.
Даврийлик нуқтаи назаридан уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагиларга бўлинади:
қисқа муддатли харажатлар;
ўрта муддатли харажатлар;
узоқ муддатли харажатлар.
Харажатларнинг турлари бўйича уй хўжаликларининг хара-жатлари қуйидагилардан таркиб топади:
жорий харажатлар;
капитал харажатлар.
Уй хўжаликларининг харажатлари функционал мўлжаллан-ганлигига кўра қуйидагилардан иборат:
шахсий истеъмол харажатлари;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
пул тўпланмалари ва жамғармалар.
Автономлилик характерига кўра уй хўжаликларининг хара-жатлари иккига бўлинади:
даромадларнинг кўламига боғлиқ бўлмаган ва ҳаётий минимум даражасига расман мувофиқ келувчи автоном харажатлар;
даромадларнинг динамикасига боғлиқ бўлган эластик харажатлар.
Айрим ҳолларда уй хўжаликлари харажатларининг ана шундай классификацияланиши доирасида кам эластикли харажатлар алоҳи-да гуруҳга ажратилади ва унинг таркибига уй-жой-коммунал хиз-матлари ва транспорт чиқимларини тўлаш билан боғлиқ бўлган ха-ражатлар киритилади.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish