Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари иқтисодий мазмуни, даромадлари манбалари ва харажатлари йўналишлари



Download 0,98 Mb.
bet90/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

3. Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари иқтисодий мазмуни, даромадлари манбалари ва харажатлари йўналишлари
Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли хукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фонлар хукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар– умумдавлат молиясининг муҳум бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, маънбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат хукуматининг юқори оргонларини тегишли қонунлари, меъёрий – ҳуқуқий номативлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг умум давлат молиясининг бỹғинларидан бири бỹлиб ҳисобланади. Бюджетдан ташқари жамғармалар иқтисодиёт олдида турадиган ишлаб чиқаришни юксалишин таъминлаш, танглик ходисаларни енгиш вазифаларини ҳал этиши ёрдам беради.
Умумдавлат миқиёсида молия ресурсларини ташкил этишнинг энг таниқли шакли бўлиб давлат ва маҳаллий бюджетлар ҳисобланади. Бироқ, қатор омиллар бошқа шакл-бюджетдан ташқари жамғармалардан ҳам параллел равишда фойдаланишининг мақсадга мувофиқлигини шартлайди.
Молия ресурсларининг чекланганлиги исталган вақтда молия ресурсларини қайта тақсимлаш заруратини келтириб чиғариши мумкун. Давлат бюджети кўп жиҳатдан даромадларнинг буромадлар муайён турларга беркитилмаганлиги туфайли маблағларни ҳаракатланишига кўмаклашади. Бироқ, маблағларнинг, харажатларнинг моддалари бўйича ортиқча ўтказиб турилишига йўл қўймаслик керак, хусусан, ижтимоий талаб-эҳтиёжлар алоҳида ташвишни келтириб чиқаради, негаки харажатларни айнан шу мақсадларги қисқартириш хафи доимо мавжуд бўлади.
Бюджетдан ташқари жамғармалар- бу, баъзан ижтимоий эҳтиёжларнинг молия билан таъминлаш учун давлат томонидан жалб қилинадиган ва оператив мустақиллик асосида комплекс равишда сарфланадиган молия ресурсларини қайта тақсимлаш ва фойдаланиш шакли. Ғарб мамлакатларида бундай жамғармалар сони 30 тадан 80 тагача етади.
У ёки бу мақсадга белгиланганликка қараб, бюджетдан ташқари жамғармалар иқтисодий ваижтимоий, бошқариш даражасига мувофиқ эса давлат ва минтақавий жамғармаларга бўлинади. Бюджетдан ташқари жамғармалар ёрдамида:
- мамлакатдаги корхоналарни молия билан таъминлаш, субсидия ажратиш, кредит бериш йўли билан ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этиш;
- табиятни муҳофаза қилиш Билан боғлиқ бўлган тадбирларни махсус муаян манбалар ва атроф-муҳитни ифлослантириш учун солинадиган жарималар ҳисобига молия билан таъминланган ҳолда уларни амалга ошириш;
- аҳолига нафақалар, пенсия тўлаш, умуман, ижтимоий инфрастуктурани субсидиялаш ва молиялаштириш йули билан ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
- қарз бериш шу жумладан, чет эллик шериклар, хориж давлатларига қарз бериш мумкин.
Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг фаолиятини ташкил этиш- ҳокимиятнинг давлат идоралари тасарруфида. Уларни шакллантириш манбалари бу жамғармалар олдида турган вазифаларни хусусияти ва кўлами билан белгиланади.
Ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар, солиқлар, давлат ва бож тўловларидан озод қилинган.
Одатда, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ҳокимият давлат идоралари тасарруфида бўлади, лекин уларни оператив бошқариш турли хил, шу жумладан, махсус тузилган маъмурий девон томонидан амалга оширилади. Бошқарув тузилмалари қонунда қайд қилинган жамғармалардан фойдаланиш бўйича муайян ҳуқуқ ва бурчларга эга.
Бюджетдан ташқари фондлар мамлакат ички маҳсулотининг маълум ижтимоий мақсадлар учун қайта тақсимлаш ва фойдаланиш шаклидир.
Бюджетдан ташқари жамғармалар қуйидаги хусусиятларга эга:

  • даромад манбаларининг аниқ белгиланганлиги;

  • маблағларнинг қатъий мақсадли ишлатилиши;

  • маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиш муддатларининг мос келмаслиги;

  • мустақил молия - кредит ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиши;

  • бюджетдан ташқари эканлиги.

Кўп укладли иқтисодиёт ўз мазмунига кўра, тақсимланиш муносабатларининг бозор ва нобозор характерини тақозо этади. Тақсимлашнинг бу аралаш жараёнида молиявий муносабатларнинг ўтиш характерини ифодалайдиган бюджетдан ташқари фондлар шаклланади.
Бюджетдан ташқари фондларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш, бу фондларни мақсадларига, конкрет иқтисодий шароитга асосланиб ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган режалар асосида белгиланади.Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятга йўналтирилади, ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкун. Бюджетдан ташқари фондлар инвесторлар ва молиявий бозорнинг қатнашчиси бўлиши мумкун, чунки :
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти уларнинг вжудга келиши билан тўғри келмайди.
Иккинчидан, инвестицион фаолият натижасидаги даромадлар тегишли фонларнинг харажатларни молияштириш учун қўшимча маънба бўлади.
Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш ҳуқуқига республика ва маҳаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармалар, одатда маҳаллий ҳукумат органлар ихтиёрига бир қисмини ажратиш билан характерланади.Бу республика ва маҳаллий бюджетдан ташқари жамғармаларга тушадиган солиқларнинг улишини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.Бундай йўл билан нафақа жамғармаси, давлат ижтимоий суғурта жамғармаси, аҳолининг бандлик жамғармаси ва бошқалар кашкил этилади.
Маҳаллий маънбалар эвазига маҳалла даражада ўз бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилади. Уларнинг ичида маҳаллани ривожлантириш учун, кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қуллаб-қувватлаш, жамғармаларни, табиатни сақлаш жамғармаларни ва бошқаларни ажратиш мумкин.
Мақсадли бюджетдан ташқари жамғармалар одатда давлат хукумат органлари ихтиёрида бўлади, лекин улар оператив бошқарилиши турли ва шу қаторда махсус маъмурий аппарат орқали олиб борилиши мумкун.
Бошқарув тизилмалар, жамғармалар билан фойдаланиши учун қонун билан белгиланган маълум ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Бюджетдан ташқари жамғармалар ёрдамида қўйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • Корхоналар ташкилотларга кредитлар, субсидиялар бериш, молиялаштириш йўллари Билан ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади;

  • Умуман, ижтимоий инфра структурани молиялаштириш, субсидия пенсия ва нафақалар бериш йўллари аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш;

  • Чет эл давлатларига шу қаторда хорижий партнёларга заёмлар бериш ва бошқалар.

Бюджетдан ташқари фондларни ўз фаолиятини амалга оширишни ташкил этиш давлат хукумат органларининг ихтиёрида бўлади. Уларни жамлаш ва фойдаланиш тартиби эса тегишли қонунлар билан қаътий белгиланади.
Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ўзларининг иқтисодий мазмуни ва ташкил этиш заруратига кўра иккита катта гурухга бўлиш мумкин:

  1. Ижтимоий хусусият касб этувчи жамғармалар. Буларнинг таркибига Пенсия жамғармаси, Бандликни кўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси, Ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва бошқалар киради;

  2. Иқтисодий хусусият касб этувчи жамғармалар. Буларнинг таркиби Республика Йўл жамғармаси, Тараққиёт ва тикланиш захира жамғармаси ва бошқалардан иборат.

Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари хуқуқий мақомига мувофиқ хам классификацияланади. Одатда, улар федератив сиёсий тузумга асосланган давлатларда 3 тага, унитар сиёсий тузумга асосланган мамлакатларда эса 2 тага бўлинади. Жумладан, Федератив мамлакатларда Бюджетдан ташқари жамғармалар қуйидагилардан иборат:

  1. Федерал бошқарув мулкида бўлган Давлат жамғармалари;

  2. Федерация таркибида бўлган штат, республика, ер, кантонлар ва бошқалар мулкидаги минтақавий жамғармалар;

  3. Махаллий бошқарув карамоғидаги махаллий ахамият касб этувчи жамғармалар.

Унитар сиёсий тузумга асосланган давлатларда эса бу жамғармалар:

  1. республика тасарруфида бўлган жамғармалар;

  1. махаллий хокимият ихтиёри ва бошқарувида бўлган жамғармадан ташкил топади.

Бундан ташқари дунёнинг жуда кўп давлатларида идоралар, вазирликлар ва йирик хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида хам кўплаб жамғармалар ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этиш ва уларни давр талабидан келиб чиққан холда даврга мослаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. 2002 молия йилига қадар бундай жамғармаларнинг алоҳида молиявий ресурсларини шакллантириш ва улардан мақсадли йўналишларда фойдаланиш кенг қўлланилиб келинар эди. Аммо айрим бюджетдан ташқари жамғармаларда ўз вақтида ва тўлиқ молиявий ресурсларни шакллантирмаслик, ахолига берилаётган ва таркатилаётган молиявий ресурсларда кечикиши, узилиши холлари тез-тез учрай бошлади.
Давлат мақсадли жамғармалари қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси;
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўлаш, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган мажбурий тўловлар, бадаллар, шунингдек бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг юқори бошқарув органи Жамғарманинг Кузатув кенгашидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси мажбурий тўловлардан ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди, кейинчалик улардан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш дастурларини (лойиҳаларини) ҳамда уларнинг лозим даражадаги техник ҳолати ва ўтказиш қобилиятига эришишга қаратилган тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг юқори бошқарув органи Жамғарма кенгашидир.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган, белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги харажатлар молиялаштирилишини таъминлаш учун ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ҳамда тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) йўналтириладиган, мажбурий тўловлар ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг юқори бошқарув органи Жамғармани бошқариш кенгашидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга доир дастурларни (лойиҳаларни) ҳамда мелиоратив объектларнинг лозим даражадаги техник ҳолатини таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштиришга, шунингдек мелиоратив техника олишга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг юқори органи Жамғарма кенгашидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари:
ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдордаги тушумлари;
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;
бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига чалинганлик туфайли тайинланган ногиронлик пенсияларини тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун тақдим этиладиган регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролар томонидан ўрни қопланадиган маблағлар тушумининг бир қисми, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобидан киритиладиган маблағлари, юридик шахсларнинг имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобидан киритиладиган маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий тартибда тўланадиган суғурта бадаллари, мажбурий тўловлар, бадаллар ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар ва пенялар суммасининг бир қисми, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёхуд соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда зарарнинг ўрнини қоплаш учун тўланадиган назарда тутилган маблағлар, вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари:
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг даромадлари:
давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш;
устав жамғармаларида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг даромадлари:
белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари;
вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг даромадлари:
Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар;
вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадлари:
ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг асосий параметрлари доирасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси даромадлари:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маблағларидан:
ишлаётган пенсионерларга давлат пенсияларини тўлаш;
ишламайдиган пенсионерларга давлат пенсияларини тўлаш;
давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга қобилиятсиз фуқароларга нафақалар;
дафн этиш маросими учун нафақалар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағларидан:
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, шу жумладан жиҳозлаш (технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар олиш);
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари бошқарув аппарати ходимларининг ҳамда муҳандис-техник ходимларининг ва Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ходимларининг малакасини ошириш;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясини, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ижро этувчи девонини ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотларини сақлаб туриш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағларидан:
хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бир йўла тўланадиган тўловлар;
давлат активларини олиш бўйича белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар юзасидан маблағларни сотиб олувчиларга қайтариш;
давлат активларини реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат корхоналарини хусусийлаштиришда акцияларни чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, мустақил экспертларнинг амалий тадқиқотларни бажариш, тегишли экспертизани ўтказиш, норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёргарликни ўтказиш хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари;
юридик шахсларнинг акциялари, улушлари, пайларини, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсаддаги харажатлар учун фойдаланилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағлари қуйидагича тақсимланади ва йўналтирилади:
1) хусусийлаштиришдан тушган маблағларга, давлат активлари юзасидан тузилган ҳамда бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича жарималар ва пенялар суммаларига, берилган кредитлар ва қарзлардан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига;
бундай маблағларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
тақсимлаш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, шу жумладан Хусусийлаштириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурини амалга ошириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш харажатлари учун давлат активларини бошқарувчи ваколатли органнинг ҳисобварақларига йўналтирилади;
2) резидентлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун мақсадли равишда фойдаланиш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари;
ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш;
ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш;
ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳларида анкета сўровларини ўтказиш;
меҳнат бозорининг республика ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари олиш;
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;
аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш;
чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан:
умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг таълимга кўмаклашувчи бошқа элементлари, ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли равишда қайта жиҳозлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағларидан:
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро, хўжаликлараро очиқ коллекторларни ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, мелиоратив насос станцияларини ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиш;
ихтисослаштирилган қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларининг мелиоратив техника паркини маблағларни қайтариш асосида янгилашни, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартлари асосида янгилашни молиялаштириш тадбирлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияларининг мелиорацияга тааллуқли қисмини сақлаб туриш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларида назарда тутилган бошқа ишлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:
олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт залларини ва талабалар яшаб турган жойларни ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт залларини, талабалар яшаб турган жойларни ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий ўқув юртлариаро илмий-лаборатория комплексларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва илмий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;
бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан:
моддий-техник базани мустаҳкамлаш;
ходимларни моддий рағбатлантириш;
бошқа харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ходимларнинг қўшимча сонини сақлаб туриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish