Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Бюджет тақчиллигини молиялаштириш усуллари. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ноинфляцион усуллари



Download 0,98 Mb.
bet79/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

3. Бюджет тақчиллигини молиялаштириш усуллари. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ноинфляцион усуллари.
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун ҳам ички, ҳам ташқи қарзлардан фойдаланиш мумкин. Давлат бюджети тақчиллигини молия-лаштиришда қарзли молиялаштириш ноинфляцион манба ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига асосан, давлат бюджетининг тақчиллиги ёки унинг бир қисмини маҳаллий ёки халқаро молия бозорларидан олган қарз мажбуриятлари ҳисобига ёки давлатнинг молиявий инструменти эмиссия ҳисобига молиялаштириш ҳуқуқи мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бюджет тақчиллигининг ўрнини қоплаш мақсадида кредит олиниши мумкинлиги «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддасида кўрсатиб ўтилган. Унда айтилишича, кредитлар ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда, эркин муомалада бўладиган ва олти ойлик муддат ичида қиймати тўланадиган қарз мажбуриятлари кўринишида, тасдиқланган давлат қимматли қоғозлари гаровга қўйилиш шарти билан берилади. Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси давлатнинг ички қарзлари дейилади. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси (3-моддаси)да давлат қарзи — Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи маблағларни жалб қилиш натижасида вужудга келган мажбуриятлари, деб таъриф берилади.
Давлат томонидан хориждан маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндиси давлатнинг ташқи қарзлари дейилади. Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш активларни ички манбалардан резедент-юридик ва жисмоний шахслардан жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини – қарзларини тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишидир. Давлат томонидан хориждан маблағни жалб қилиш – активларни хориж манбалардан (чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини – қарзларини тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишини тушунамиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси келгуси молия йили учун Давлат бюджети қабул қилинаётганда давлат ички ва ташқи қарзининг энг юқори миқдорини тасдиқлайди. Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилишга ҳамда давлат қарзи кўпайишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.
Дунё амалиётида давлат томонидан пул ресурсларини қарз олишни амалга оширишнинг бир нечта мақсадлари бўлади, кўпинча, давлат харажатларини молиялаштиришни солиқлар ва солиқсиз тушумлардан вақтинчалик ундирилмаган миқдорини қоплаш мақсадида ҳамда мажбуриятларни кўпайтириш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида қарз олинади. Давлат томонидан давлат харажатларини молиялаштириш мақсадида олинган қарзлар инвестиция ва тақчиллик харажатларига бўлинади.
Давлат томонидан олинаётган қарзлар бу давлат харажатлари-ни молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларини молия бозорларидан қарз олиш йўли билан жалб қилишдаги давлатнинг молиявий фаолиятидир. Давлат олаётган қарзлари – давлат номидан қарз олишни амалга ошириш ваколатини олган давлат органларининг қарз мажбуриятлари ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, улар давлатнинг қарздорлик қимматли қоғозлари бўлади ва бозорда эркин айланиши мумкин бўлади. Давлат қарзлари иккита вазифани бажаради: давлат ғазнасига пул маблағларини жалб этиш ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришдир. Америкалик иқтисодчи олим, Линвуд Гайгернинг фикрича, «қарз ҳисобига тақчилликни молиялаштириш иқтисодиётга қуйидагича таъсир кўрсатади: пул массасини қисқартиради ва фоиз ставкаси даражасини кўтаради, шунга боғлиқ ҳолда бир томондан хусусий инвестициялар даражасини пасайишини келтириб чиқаради (сиқиб чиқариш омили), ташқи савдо балансини ёмонлаштиради, бошқа томондан инфляция босимини пасайтиради, миллий валюта курсини кўтаради, сақлаб қўйилган маблағларни ишлатади»1.
Давлат бюджети тақчиллигини ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириш, жорий харажатлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун зарур бўладиган чет эл валютасини бюджетга келиб тушишини таъминлайди. Ташқи қарзлар таркибининг яхшиланиб бориши, Ўзбекистонни махсус халқаро кредит ташкилотлари олдидаги кредит рейтингини оширади.
Ташқи қарзлар орқали молиялаштириш мамлакат учун зарур маблағларни ташқи манбалардан жалб қилишни назарда тутади ва бу капитал етишмовчилиги каби муаммони ҳал қилиш имконини беради. Шунинг билан бирга, ташқи қарзлар эвазига ишлаб чиқариш қувватларини замонавий жиҳозлар билан таъминлайди, халқаро ташкилотлардан паст фоизлар эвазига олинган қарзлар ички иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмани яхшилайди, ижтимоий тангликни юмшатишга таъсир этади.
Ташқи қарзлар орқали бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ижобий томонлари билан биргаликда, миллий иқтисодиётга жиддий салбий таъсирини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим. Биринчидан, ташқи қарзлар бўйича фоиз тўловларининг ортиши билан бюджетда бу қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича янги харажатларни келтириб чиқаради. Бу турдаги харажатларнинг ортиши бюджет тақчиллигини ортишига олиб келувчи жиддий омилга айланиши билан, ташқи қарзлар ва тақчиллик бир-бирини келтириб чиқарувчи ўзаро боғлиқ муаммо сифатида ёндашишни талаб этади. Иккинчидан, мамлакат миллий бойлигининг маълум қисмини чет эллик фуқаро ва фирмалар қўлига ўтиб кетишига олиб келади. Ва ниҳоят, кўпгина иқтисодчиларнинг фикрича, мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини пасайтириб, иқтисодий ўсишни чеклайди.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish